ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2003 й. 213-сон "2003 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.05.2003 й.
N 213
2003 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ
ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШГА ДОИР
ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
2003 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишни уюшқоқлик билан, сифатли ва қисқа муддатларда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг:
- жорий йилнинг 15 майигача дон хирмонлари ва майдончалари, дон тозалаш қурилмалари ва донни дастлабки қайта ишлаш бўйича бошқа воситалар, шунингдек бошоқли дон экинлари ҳосилини қабул қилиб олиш учун дон қабул қилиш пунктлари ва элеваторлар тайёрлаб қўйилганлиги;
- жорий йилнинг 25 майигача таъмирлаш ишлари, дон ўриш комбайнлари, дон ташиш учун транспорт воситалари тайёрлаб қўйилиши, ҳосилни йиғиштириб олишга ғалла ўриш комбайнлари тўлиқ жалб қилиниши, биринчи навбатда, ҳосил ўрим-йиғимида юқори унумли "Кейс", "Клаас" ва "Нью-Холланд" комбайнларининг қатнашиши;
- доннинг хўжаликлар томонидан тайёрлов пунктларига албатта дастлаб тозаланган, ифлослиги ва намлиги стандарт нормативлардан ортиқ бўлмаган ҳолда етказиб берилиши таъминланиши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2003 йил дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни ташкил этиш ва амалга ошириш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, унинг ҳудудий бирлашмалари ва машина-трактор парклари раҳбарлари зиммасига юклансин.
3. Махфий.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси донни комбайнлардан хирмонларгача ва дон қабул қилиш пунктларигача ташиш учун юк автомобиллари, тиркамали транспорт тракторлари ишга солинишини таъминласинлар, шунингдек умумий фойдаланишдаги автокорхоналардан ва бошқа ташкилотлардан транспорт воситаларини 1-иловага мувофиқ шартнома асосида жалб этсинлар.
Зарурат бўлганда дон ташишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар автотранспорти шартнома асосида жалб этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, донни дон қабул қилиш пунктларига ташиш бўйича транспорт харажатлари "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси томонидан тўланади.
5. "Ўзагромашсервис" уюшмаси бошоқли дон экинлари янги ҳосилини йиғиштириб олиш учун қишлоқ хўжалиги техникасининг юқори даражада тайёрланишини таъминласин ҳамда зарурат бўлганда тузилган шартномалар асосида вилоятлар ўртасида ғалла ўрим-йиғим техникасини экипажлари билан бирга қайта тақсимласин.
6. 2003 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишга кўмаклашиш учун 2-иловага мувофиқ таркибда Ишчи комиссия тузилсин, унга жойларга бориб қишлоқ хўжалиги техникасини ўз вақтида тайёрлаш ва ресурсларни қайта тақсимлаш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш ҳуқуқи берилсин.
7. 2003 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш даврида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда доннинг талон-тарож қилиниши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантларини 3-иловага мувофиқ вилоятлар ички ишлар бошқармалари ихтиёрига юборсин;
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомалари бўйича тингловчилар ва курсантларни вақтинча бўлиш жойига олиб бориш ҳамда ҳосил йиғиштириб олингандан кейин уларни қайтариб олиб келиш учун зарур миқдордаги транспорт воситалари ажратилишини таъминласинлар. Тингловчилар ва курсантларни ташиш билан боғлиқ транспорт харажатлари "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ва "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари тингловчилар ва курсантларни вақтинча яшаш жойлари, озиқ-овқат, уларни ташиш учун транспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан ғаллакор хўжаликлар маблағлари ҳисобидан таъминласинлар.
8. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ҳосилни йиғиштириб олиш даврида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш ва ташиш билан банд бўлган бошқа ташкилотларга ёнилғи-мойлаш материаллари улар қийматининг 15 фоизи олдиндан тўлангандан кейин белгиланган лимитлар доирасида узлуксиз берилишини таъминласин.
9. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси билан келишган ҳолда янги ҳосилни йиғиштириб олиш даврида дон ташишга имтиёзли тарифларни қўллашни назарда тутсин, унинг қиймати ошиб кетишига йўл қўймасин.
10. Ўзбекистон Республикаси Статистика давлат қўмитаси хўжаликлар томонидан дон сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг тўғрилигини дон қабул қилиб олиш корхоналари бўйича мунтазам равишда текшириб борсин, ҳисоботни бузиб кўрсатишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисида тезкорлик билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 13 майдаги
213 сон қарорига
1-ИЛОВА
2003 йил ҳосили бошоқли дон экинлари донини
ташиш учун жалб қилинадиган транспорт
воситалари сони
(та)
Ҳам- маси |
шу жумладан |
улардан: |
||||||
автомо- биллар |
тирка- мали трак- торлар |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хўжаликлари ва корхоналари |
умумий фойда- ланиш- даги авто- корхона- лар (авто- мобиллар) |
“Ўзагро- машсервис” уюшмаси (автомо- биллар) |
бошқа ташки- лотлар (автомо- биллар) |
|||
автомо- биллар |
тирка- мали трак- торлар |
|||||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
462 |
162 |
300 |
132 |
300 |
- |
30 |
- |
вилоятлар: |
||||||||
Андижон |
2510 |
1310 |
1200 |
650 |
1200 |
220 |
190 |
250 |
Бухоро |
1419 |
709 |
710 |
310 |
710 |
275 |
57 |
67 |
Жиззах |
1628 |
1128 |
500 |
250 |
500 |
500 |
56 |
322 |
Қашқадарё |
3930 |
1446 |
2484 |
715 |
2484 |
550 |
81 |
150 |
Навоий |
780 |
460 |
320 |
178 |
320 |
155 |
62 |
65 |
Наманган |
2910 |
1340 |
1570 |
657 |
1570 |
100 |
143 |
440 |
Самарқанд |
3055 |
1455 |
1600 |
490 |
1600 |
680 |
70 |
215 |
Сурхондарё |
3823 |
2423 |
1400 |
1992 |
1400 |
150 |
106 |
175 |
Сирдарё |
1503 |
873 |
630 |
300 |
630 |
300 |
43 |
230 |
Тошкент |
1943 |
888 |
1055 |
613 |
1055 |
150 |
110 |
15 |
Фарғона |
2490 |
1590 |
900 |
1108 |
900 |
250 |
132 |
100 |
Хоразм |
2140 |
440 |
1700 |
414 |
1700 |
- |
26 |
- |
Жами |
28593 |
14224 |
14369 |
7809 |
14369 |
3280 |
1106 |
2029 |
2003 йил 13 майдаги
213-сон қарорига
2-ИЛОВА
2003 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини
ўриб-йиғиб олишни уюшқоқлик билан
ўтказиш бўйича Ишчи комиссия
ТАРКИБИ
1. Жўрабеков И.Ҳ. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, комиссия раҳбари |
2. Юсупов Н.С. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари |
3. Нурмуродов М.Б. |
- |
Молия вазири |
4. Муллажонов Ф.М. |
- |
Марказий банк раиси |
5. Қудратов Ғ.С. |
- |
Давлат статистика қўмитаси раиси |
6. Усмонов А.Т. |
- |
Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
7. Салимов А.Ҳ. |
- |
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
8. Нажмиддинов И.Ҳ. |
- |
"Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси раиси |
9. Нишонов Ш.Н. |
- |
"Ўзагромашсервис" уюшмаси раиси |
10. Матчонов Р.Д. |
- |
"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси бошқаруви раиси |
11.Аҳмедов А.А. |
- |
"Ўзнефтмаҳсулот" компанияси бош директори |
12. Раматов А.Ж. |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси |
13. Зупаров Р.Э. |
- |
"Ўздонинспекция" бошлиғи |
14. Тошматов Қ.Ф. |
- |
"Пахта-банк" бошқаруви раиси |
15. Ўринбоев И.И. |
- |
"Ғалла-банк" бошқаруви раиси |
16. Абдуллаев С.С. |
- |
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори |
17. Қалибеков И.Ж. |
- |
Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибияти мудири |
2003 йил 13 майдаги
213-сон қарорига
3-ИЛОВА
2003 йил бошоқли дон экинлари ҳосили ўрим-йиғимига жалб
этиладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари
ТАҚСИМОТИ
Т/р |
Ички ишлар бошқармалари ихтиёрига |
Таълим муассасасининг номи |
Сони |
1. |
Қашқадарё вилояти |
ИИВ Академияси |
200 |
2. |
Самарқанд вилояти |
ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти |
100 |
3. |
Сирдарё вилояти |
ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти |
150 |
4. |
Тошкент вилояти |
ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти |
100 |
5. |
Жиззах вилояти |
ИИВ Ёнғинга қарши хавфсизлик олий мактаби |
150 |
Ҳаммаси |
700 |