язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2015 й. 113-сон “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2015 й.

N 113



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ТОВАР БОЗОРЛАРИ КОНЪЮНКТУРАСИНИ

ЎРГАНИШ ҲАМДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ

ВА ДАСТУРЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика марказининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика марказининг (кейинги ўринларда Республика маркази деб аталади) асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

умуман республика ва ҳудудлар бўйича товарлар бозори конъюнктурасини ўрганиш;

истеъмол товарларининг алоҳида турлари ва номенклатураси бозорлари конъюнктурасини ўрганиш;

умуман ва асосий товарлар гуруҳлари бўйича истеъмол бозорининг ҳолати тўғрисида ҳар ойлик таҳлилий маълумотларни ҳамда ҳар чораклик конъюнктура обзорларини тайёрлаш;

истеъмол бозорини аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган товарлар билан тўлдиришга доир тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш;

истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар буюртмалари бўйича, шартнома асосида маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш;

контрактлар тузиш босқичида ташкилотлар учун истеъмол товарларини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбул вариантини танлаш юзасидан, шу жумладан, харид қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;

ташкилотларнинг буюртмалари бўйича истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг, харид қилиш-сотишнинг мақбул вариантини танлаш бўйича маркетинг ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ташаббускор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган инвестиция (ТИА/ДТИА, ТИА/ДТИҲ) лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика марказининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 19 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, зарурат бўлганда, Республика маркази тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Республика маркази ҳузурида Ахборот таъминотини ташкил этиш ва товар бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда моддий рағбатлантириш бюджетдан ташқари жамғармасини (кейинги ўринларда Бюджетдан ташқари жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Қуйидагилар Республика марказини маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети - Республика маркази ходимлари меҳнатига қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш харажатлари бўйича;

Бюджетдан ташқари жамғарма - бошқа харажатлар бўйича.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бюджетдан ташқари жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Республика маркази директори лавозим маоши бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бўлим бошлиғига тенглаштирилсин.


7. Республика маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Тошкент ш., Ўзбекистон кўчаси, 45а-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин.


8. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузурида Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 23 январдаги 35-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантириш тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 286-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 7 майдаги

113-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини

ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва

дастурларини экспертизадан ўтказиш

Республика марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор

1 киши



































































































Аҳолининг тўловга қодир талабини ва истеъмол товарлари конъюнктурасини ўрганиш бўлими

4 киши

Инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш бўлими

5 киши


Маҳаллийлаштириш ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўлими

5 киши


Экспорт қилувчи мамлакатлардаги нархлар бўйича ахборотлар билан таъминлаш бўлими

4 киши











              

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 19 киши (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 232-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 35-модда