Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.05.2015 й. 113-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 7 майдаги

113-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини

ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва

дастурларини экспертизадан ўтказиш

Республика маркази тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази (кейинги ўринларда Республика маркази деб аталади) товар бозорларини тизимли ўрганиш, истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, уни тўлдириш чора-тадбирларини белгилаш, истеъмол ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги импорт маҳсулотларни харид қилишда мақбул вариантни танлашга оид хизматлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.


2. Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, иш қоғозлари ва штампга эга бўлади.


3. Республика маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.


4. Республика маркази қуйидаги фирма номига эга бўлади:

давлат тилида - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази (қисқача - Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Республика маркази);

рус тилида - Республиканский центр по изучению конъюнктуры товарных рынков и экспертизы инвестиционных проектов и программ при Министерстве экономики Республики Узбекистан (қисқача - Республиканский центр при Министерстве экономики).


5. Республика маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг топшириқлари ва буюртмалари, ташкилотларнинг буюртманомалари, шунингдек илмий ишлар ва хизматлардан фойдаланувчилар билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширади.



II. РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Республика марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

умуман республика ва ҳудудлар бўйича товарлар бозори конъюнктурасини ўрганиш;

истеъмол товарларининг алоҳида турлари ва номенклатураси бозорлари конъюнктурасини ўрганиш;

умуман ва асосий товарлар гуруҳлари бўйича истеъмол бозорининг ҳолати тўғрисида ҳар ойлик таҳлилий маълумотларни ҳамда ҳар чораклик конъюнктура обзорларини тайёрлаш;

истеъмол бозорини аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган товарлар билан тўлдиришга доир тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш;

истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар буюртмалари бўйича, шартнома асосида маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш;

контрактлар тузиш босқичида ташкилотлар учун истеъмол товарларини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбул вариантини танлаш юзасидан, шу жумладан, харид қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;

ташкилотларнинг буюртмалари бўйича истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг, харид қилиш-сотишнинг мақбул вариантини танлаш бўйича маркетинг ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ташаббускор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган инвестиция (ТИА/ДТИА, ТИА/ДТИҲ) лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқиш.


7. Республика маркази ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар буюртмалари бўйича таҳлилий обзорларни, шунингдек товар бозорлари конъюнктурасига оид маълумотномаларни тайёрлайди;

шаклланаётган конъюнктурадан келиб чиққан ҳолда, аниқ турлардаги товарларни республикага олиб киришнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади ва тегишли тавсиялар тайёрлайди;

лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ташаббускор ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган инвестиция (ТИА/ДТИА, ТИҲ/ДТИҲ) лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқади.



III. РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Республика маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, шунингдек тармоқ лойиҳаларида ва халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

қўшма семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек халқаро ташкилотлар билан биргаликда маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари соҳасида тадқиқот дастурларини амалга ошириш;

маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш;

товар бозори конъюнктурасини, талаб ва таклифни ўрганиш мақсадида ташкилотлар ва аҳоли ўртасида савол-жавобларни ва бошқа социологик сўровларни ташкил этиш ва амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий органлари ходимларини, шунингдек интервью берувчилар ва респондентларни шартнома асосида жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, республика илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликда, йирик ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун прогноз ҳужжатларини, комплекс ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш;

товар бозорларининг муҳим муаммоларини ҳал этиш мақсадида республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилиш;

товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш муаммолари юзасидан кенгашлар, ўқув курслари ва консультациялар беришни ташкил этиш ва ўтказиш;

Республика марказининг иш соҳаси бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш, маълумотномалар, конъюнктура обзорлари ва бошқа зарур ахборот материалларини нашр этиш ва тарқатиш;

Республика маркази фаолияти хусусиятидан келиб чиқувчи консультация, ахборот хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;

инвестиция лойиҳалари ва дастурларини, шунингдек ташкилотларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва экспертизага қабул қилиш;

Республика маркази фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган филиалларни ташкил этиш;

Республика марказининг асосий фаолияти билан боғлиқ муаммоларни янада чуқур таҳлил этиш учун, асосий вазифаларга зарар етказмаган ҳолда, танлов грантлари, ташкилотлар буюртмалари томонидан молиялаштириладиган илмий-тадқиқот ишларини бажариш;

бозорни истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар билан тўлдиришга ёрдам берадиган контрактлар тузишга шартнома асосида кўмаклашиш;

Республика марказининг фаолияти йўналишлари бўйича ташқи иқтисодий фаолиятни, шу жумладан, хорижий тадқиқот ташкилотлари ва экспорт қилувчилар билан тўғридан-тўғри алоқалар асосида, амалга ошириш;

Республика марказига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, биржа ва тижорат банкларидан олиш;

Республика марказининг асосий вазифаларини бажариш доирасида, унинг фаолияти учун зарур бўлган техник воситалар, асбоб-ускуналар, ноу-хау ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш;

мамлакатимиздаги ва хорижий ташкилотлар билан маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш, хизмат кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш;

ташкилотлар буюртмасига асосан истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг, сотиб олиш-сотишнинг мақбул вариантини танлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартибини белгилаш;

Республика маркази соҳаси бўйича ўзаро боғлиқ режа ва дастурлар юзасидан муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорликни амалга ошириш;

конъюнктура обзорларини ва илмий-услубий адабиётларни айирбошлаш, фаолият соҳаси ўхшаш бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

илмий ходимларни тайёрлашни, шунингдек стажировкалар орқали, шунингдек мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориб уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

юридик ва жисмоний шахслардан ҳомийлик (беғараз) ёрдами олиш;

маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда лойиҳа ташаббускорларидан қўшимча маълумотларни сўраб олиш, шунингдек зарурат бўлганда, улар билан амалий кенгашлар ўтказиш.


9. Республика маркази:

истеъмол бозорининг аҳволи тўғрисидаги конъюнктура обзорларини ва таҳлилий маълумотномаларни ўз вақтида тайёрлашни;

ҳам Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги учун, ҳам ташкилотларнинг буюртмалари бўйича бажариладиган таҳлилий ишланмаларнинг юқори сифатли ва илмий асосланган бўлишини;

ташкилотларнинг буюртмалари асосида истеъмол товарларининг аниқ турларини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилиш юзасидан мақбул вариантни танлаш ва унинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги тавсияларнинг ўз вақтида тайёрланишини;

истеъмол бозори конъюнктураси қисқа муддатли прогнозларининг иқтисодий асосланганлигини;

истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг мақбул вариантларини танлаш юзасидан буюртмачилар олдидаги мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини;

маҳаллийлаштириш, инвестиция лойиҳалари ва дастурлари ҳужжатларининг белгиланган муддатда кўриб чиқилишини таъминлашга мажбур.



IV. РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


10. Республика маркази директори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири томонидан лавозимга тайинланади.


11. Республика маркази директори қонунчиликка, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буйруқларига ҳамда вазирлик ҳайъати қарорларига мувофиқ Республика маркази фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг натижалари учун шахсан жавоб беради.


12. Директор:

Республика маркази томонидан амалга ошириладиган ишланмаларнинг юксак илмий-услубий даражаси ва сифатини;

товар бозори конъюнктурасини таҳлил этиш ва прогноз қилиш учун Республика маркази мутахассислари малака ва касбий даражасининг доимий ошиб боришини;

Республика маркази мутахассисларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, уларнинг ваколатлари ва функционал вазифаларини белгилашни;

Республика маркази ижтимоий ривожланиш масалаларининг ҳал этилишини, ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашни таъминлашга мажбур.


13. Республика маркази директори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Республика маркази фаолиятига раҳбарликни ўзи ишлаб чиққан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳайъати тасдиқлаган жорий ва истиқбол режалари ҳамда дастурлар асосида мустақил равишда белгилаш ва амалга ошириш;

Республика маркази ходимлари билан меҳнат шартномалари тузиш;

Республика маркази ходимларининг лавозим маошига шахсий устамаларни белгилаш ва олиб ташлаш;

Республика маркази соҳасига мувофиқ бўлган ташаббускорлик ва изланишлар бўйича тадқиқотлар мавзуини ишлаб чиқиш;

мамлакатимиздаги ва хорижий ташкилотларда Республика маркази манфаатларини ифодалаш;

Республика маркази мол-мулки ва маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этиш;

юридик ва жисмоний, шунингдек хорижий шахслар билан шартномалар тузиш;

таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

Республика маркази фаолиятини таъминлаш учун бошқа хўжалик масалаларини ҳал этиш.



V. РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ, УНИНГ

МОЛ-МУЛКИ ВА ФОЙДАДАН ФОЙДАЛАНИШ


14. Республика марказининг таъминоти қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети - қонунчиликда назарда тутилган миқдорда Республика маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари бўйича;

Бюджетдан ташқари жамғарма - бошқа харажатлар бўйича.

Республика маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, шу жумладан лавозим маошлари, лавозим маошига 20 фоиз устамалар (рағбатлантириш коэффициенти), шунингдек мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш харажатлари қонунчиликда назарда тутилган шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек шартнома асосида бажариладиган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Республика маркази мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Республика маркази белгиланган тартибда бухгалтерия, статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритади.


17. Республика марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 232-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 35-модда
































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск