язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2015 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2015 й. 132-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2015 й.

N 132



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг

капиталлашув даражасини янада ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2015 йил 25 мартдаги ПҚ-2325-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашув даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 25 мартдаги ПҚ-2325-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки акциядорларининг умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг янги таҳрирдаги устави тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки Уставни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида қайта рўйхатдан ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 21 майдаги

132-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 10 мартдаги 39-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 2-3-сон, 8-модда), шунингдек қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарори)" 2008 йил 25 ноябрдаги 256-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 62-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 25 май, 20-сон, 259-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 38-модда