Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Молия вазирининг 19.05.2015 й. 46-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар, шу жумладан, бюджет трансфертларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 27.05.2015 й. 2150-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.2015 й.

N 2150-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.05.2015 й.

N 46


БУЙРУҒИ


"Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли

трансфертлар, шу жумладан, бюджет трансфертларини

бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон "Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни тураржойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 11 октябрдаги 86-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар шу жумладан, бюджет трансфертларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2150, 2010 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 42-43-сон, 375-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болаларга тураржой сотиб олиш учун мақсадли

трансфертлар, шу жумладан, бюджет трансфертларини

бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқда:


а) номидаги "бюджет трансфертларини" деган сўзлар "бюджет маблағларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банддаги "трансфертларни, шу жумладан, бюджет трансфертларини" деган сўзлар "трансфертлар, шу жумладан, бюджет маблағларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номи ва муқаддимадаги "бюджет трансфертларини" деган сўзлар "бюджет маблағларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "бюджет трансферти" деган сўзлар "бюджет маблағлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг молия йили бошида аниқланадиган эркин қолдиқ маблағларидан;

туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг биринчи - учинчи ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилиши суммасидан;";


г) 9-банд "туман (шаҳар) ҳокимликлари" деган сўзлардан кейин "мақсадли трансфертларни ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


д) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан маблағлар бўлмаган (етишмаган) ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликларидан олинган сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни давомида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет маблағлари ажратишни сўраб мурожаат қилади:";


е) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни давомида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тегишли қуйи бюджетга юзага келадиган бюджетлараро муносабатларни белгиланган тартибда ҳал этиш орқали бюджет маблағларини ўтказади.

12. Мақсадли трансфертлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки улар ваколат берган ташкилотларнинг тегишли молия органларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.";


ж) 16-банддаги "туман (шаҳар) молия бўлимлари" деган сўзлар "туман (шаҳар) ҳокимликларининг молия бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 1 июнь, 21-сон, 284-модда































Время: 0.1407
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск