язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2015 й. 137-сон “Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2015 й.

N 137



УСТАВ ФОНДИДА (УСТАВ КАПИТАЛИДА)

ДАВЛАТ УЛУШИ 50 ФОИЗДАН ОРТИҚ БЎЛГАН

ЗАРАР КЎРИБ ИШЛАЁТГАН, ПАСТ РЕНТАБЕЛЛИ ВА

ҚУВВАТЛАРДАН ПАСТ ДАРАЖАДА ФОЙДАЛАНАЁТГАН

САНОАТ ВА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ КОРХОНАЛАРНИНГ

АКЦИЯЛАРИ ДАВЛАТ ПАКЕТЛАРИНИ (УЛУШЛАРИНИ)

"НОЛЬ" ХАРИД ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА СОТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарорига мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиб-қоидалари самарадорлигини ошириш, шунингдек уларга доир битимларни содир этишда оммавийлик ва очиқ-ошкораликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Хўжалик бошқаруви органларига - акциядорлик компанияларига зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва охирги икки йил мобайнида қувватлардан паст даражада фойдаланаётган ҳамда республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлмаган, улардаги давлат улуши уларнинг устав фондига (устав капиталига) берилган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналар аниқланган тақдирда, ушбу корхоналарнинг акциялари пакетларини (улушларини) харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш масаласи бўйича тегишли бошқарув органларига кўриб чиқиш учун таклифлар (тавсиялар) киритиш тавсия этилсин.

Бунда зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда амалга оширилади, кейинчалик ушбу хўжалик бошқаруви органларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши камайтирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 майдаги

137-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки, акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно.

Акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотдиси бўйича фонд биржалари ва тегишли лицензияларга эга бўлган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдо қилиш ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олишга, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишга оид битимлар бундан мустасно".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарорининг 3-банди олтинчи хатбошига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) "паст ликвидли объект" сўзларидан кейин "шу жумладан, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакети (улуши)" сўзлари қўшилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):


а) Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ушбу Низомнинг амал қилиши:

давлат акцияларини суднинг қарори асосида;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги давлат акцияларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди";


б) Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ушбу Низомнинг амал қилиши:

давлат улушини суднинг қарори асосида;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги давлат улушини "ноль" харид қиймати бўйича сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 1 июнь, 21-сон, 270-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 41-модда