язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш/ Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.05.2015 й. 137-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 майдаги

137-сон қарорига

1-ИЛОВА



Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши

50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст

рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган

саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари

давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид

қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) сотишга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


акцияларнинг давлат пакети (улуш) - устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхоналардаги (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тимсолида мулк ҳуқуқи асосида давлатга тегишли бўлган акциялар (улуш);

сотувчи - Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи;


Давлат тендер комиссияси - давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;


ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари бошчилик қиладиган, таркибига Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;


ишчи орган - Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи;


харидор - қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан акцияларнинг давлат пакети (улуши) олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик шахс ёки жисмоний шахс;


танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ иштирокчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали акцияларнинг давлат пакети (улуши) харидорини аниқлаш бўйича савдолар шакли;


танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, қўшимча юклама, инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар ва иштирокчиларга қўйиладиган талаблар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;


инвестиция мажбуриятлари - харидор томонидан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишда пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда корхонага инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган мажбуриятлар;


ижтимоий мажбуриятлар - акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишда пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;


тўғридан-тўғри музокаралар - танлов ўтказмасдан харидорни аниқлаш юзасидан акциядорлар (иштирокчилар), корхона ёки потенциал инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар билан олиб бориладиган музокаралар.


3. Акцияларнинг давлат пакетини (улушини) харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш (кейинги ўринларда акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш деб аталади) ушбу Низомга иловага биноан схема бўйича, шунингдек эркин иқтисодий зоналарнинг Маъмурий кенгаши қарорлари асосида хусусийлаштириш дастурлари асосида сотувчи томонидан амалга оширилади.

Савдоларда турган, олдин қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилаётган акцияларнинг давлат пакети (улуши) ушбу акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш муддати узайтирилганда савдолардан олинмайди.

Акцияларнинг давлат пакети (улуши) танлов ўтказмасдан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан қуйидаги ҳолларда сотилади:

Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган шартларда акциядорлар (иштирокчилар) ёки корхона томонидан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланилган тақдирда. Бунда икки ва ундан ортиқ акциядор (иштирокчи) томонидан таклифлар тақдим этилганда акцияларнинг давлат пакети (улуши) яхлит (қисмларга бўлинмаган) ҳолда энг кўп, бироқ белгиланган шартлардан кам бўлмаган инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни таклиф этган акциядорга (иштирокчига) сотилади;

акциядорлар (иштирокчилар) ва корхонанинг ўзи томонидан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олиш рад этилгандан кейин ёхуд ишчи органнинг ёки корхонанинг хатига белгиланган муддатларда жавоб бўлмаганда хорижий инвестордан буюртманома келиб тушган тақдирда. Бунда хорижий инвесторлар томонидан икки ва ундан ортиқ таклифлар тақдим этилганда акцияларнинг давлат пакети (улуши) яхлит (қисмларга бўлинмаган) ҳолда энг кўп, бироқ белгиланган шартлардан кам бўлмаган инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни таклиф этган хорижий инвесторга сотилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида сотилади.


4. "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда акцияларнинг давлат пакетини (улушини) олиш нияти бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ёки унинг ҳудудий органининг акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишга олдиндан розилигини олиши шарт.


5. Акцияларнинг давлат пакети (улуши) олди-сотди шартномаси белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. Бунда рўйхатга олиш:

акцияларнинг давлат пакети бўйича - шартнома имзолангандан кейин икки иш кунидан кечикмай Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан;

давлат улуши бўйича - Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи томонидан амалга оширилади.


6. Харидор инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни бажаргунга қадар акциядорнинг (иштирокчининг) акцияларни (улушларни) тасарруф этиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларига эга бўлади.



II. АКЦИЯЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПАКЕТЛАРИ (УЛУШЛАРИ)

РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


7. Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий органлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда - уларнинг таркибига кирувчи корхоналар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда эса - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирмайдиган корхоналар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ҳар йили корхоналарнинг расмийлаштирилган паспортлари олингандан кейин бир ой муддатда уларнинг фаолияти қуйидаги мезонларга мувофиқлигини таҳлил қиладилар:

корхона ўз фаолиятини саноат ва қурилиш соҳасида амалга оширади;

корхона охирги икки йил мобайнида зарар кўриб ишлайди ёхуд охирги уч йил мобайнида паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланади;

корхона республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга эмас;

корхонанинг устав фондида (устав капиталида) 50 фоиздан ортиқ давлат улуши мавжудлиги.

Бунда агар иккинчи молия йили ва ундан кейинги ҳар бир молия йили тамом бўлгандан кейин корхона соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) кам бўлиб чиқса, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ва "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ушбу корхона устав фондини (устав капиталини) унинг соф активлари қийматидан ошиб кетмайдиган миқдоргача камайтириш ёхуд уни тугатиш ташаббуси билан чиқилади.

Таҳлил натижаларига кўра Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий органлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда беш иш куни мобайнида Давлат рақобат қўмитасига акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш тўғрисида таклиф киритадилар.

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий органлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда киритилган таклифларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.


8. Давлат рақобат қўмитаси:

Давлат активларини бошқариш маркази ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан биргаликда ўн кун мобайнида ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган органлар томонидан тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдорини аниқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўттиз кун мобайнида хусусийлаштириш дастури лойиҳаси шаклида акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш таклиф этилаётган корхоналар рўйхатини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.


9. Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра сотиладиган акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади.



III. АКЦИЯЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПАКЕТЛАРИНИ

(УЛУШЛАРИНИ) СОТИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ШАРТЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, ШУНИНГДЕК ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ВА УНИНГ

НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


10. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан ҳудудий танлов комиссияларига ўн беш кун муддатда келишиш учун танлов шартларини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.

Танлов шартлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

тавсия этиладиган фаолият тури;

инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;

инвестицияларни киритиш муддати;

яратиладиган иш ўринлари сони;

қатнашчиларга қўйиладиган талаблар;

бошқа мажбуриятлар (зарурият бўлганда).

Бунда инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдори ва уларнинг турлари, корхонанинг тасдиқланган бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда, тегишли асосланган ҳисоб-китоблар ва эришиладиган прогноз параметрлари мавжуд бўлган тақдирда, корхонанинг таклифлари асосида аниқланади.


11. Ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тақдим этилган танлов шартлари Давлат рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан белгиланган тартибда келишилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси келишилган танлов шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланган танлов шартлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан улар тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида ишчи органга юборилади.


12. Ишчи орган агар:

акциядорлар сони эллик нафардан ошмаса ва корхона уставида акциядордан акцияларни сотиб олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқ уставда назарда тутилган бўлса;

корхона (масъулияти чекланган жамият) уставида бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ва "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига мувофиқ беш иш куни мобайнида тўғридан-тўғри ёки корхона орқали акциядорлар (иштирокчилар) ва корхонанинг ўзини (тилхат олган ҳолда ёхуд почта бўйича топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан буюртма хат юборган ҳолда) ушбу корхонанинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


13. Акциядорлар (иштирокчилар)дан ёхуд корхонадан ижобий жавоб олинган тақдирда ишчи орган акцияларнинг давлат пакетини (улушини) олиш нияти бўлган акциядор (иштирокчи) ёхуд корхона билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади, уларнинг якуни бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олди-сотди шартномасини тузади.


14. Корхона акциядорлари (иштирокчилари) ва корхонанинг ўзи акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиб олишни рад этган ёхуд ишчи органнинг ёки корхонанинг хатига корхона хабардор қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида жавоб бўлмаган тақдирда, башарти корхона уставида ёки корхона иштирокчилари ўртасидаги келишувда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ишчи орган акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш бўйича хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш тўғрисидаги эълонни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида уч кун мобайнида жойлаштиради.


15. Эълон жойлаштирилгандан кейин бир ой мобайнида хорижий инвестордан буюртманома келиб тушмаган тақдирда акцияларнинг давлат пакети (улуши) танлов асосида сотилади.


16. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш бўйича танловга тайёргарлик кўриш, уни ташкил этиш ва ўтказиш, танлов натижаларини расмийлаштириш, шартномаларни тузиш, шунингдек танлов тўғрисидаги хабарнома чоп этилган кундан бошлаб олти ой давомида танлов таклифлари келиб тушмаган тақдирда танлов шартларини ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.



IV. СОТИЛГАН АКЦИЯЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПАКЕТЛАРИ

(УЛУШЛАРИ) НАРХИНИ АНИҚЛАШ


17. Танлов ғолибини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш якунлари бўйича баённома расмийлаштирилгандан кейин сотувчи корхонага бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ мол-мулкни хатловдан ўтказиш тўғрисида ёзма талабнома юборади.

Ушбу талабнома билан хатловдан ўтказиш ва тайёрланган ҳужжатларни сотувчига тақдим этиш муддатлари белгиланади. Бунда хатловдан ўтказиш акцияларнинг давлат пакети (улуши) олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар якунланган бўлиши керак.


18. Акцияларнинг давлат пакети (улуши)нинг бозор қиймати олди-сотди шартномаси имзолангандан кейин ўттиз кун мобайнида харидор томонидан тақдим этиладиган акцияларнинг давлат пакети (улуши) қийматини баҳолаш тўғрисидаги баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботида белгиланган миқдорда сотувчи томонидан эълон қилинади.



V. КОРХОНА ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Акцияларнинг давлат пакети (улуши) олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин ўн кун муддатда харидор ва корхонанинг ижро этувчи органи қуйидаги мажбурий шартларни назарда тутган ҳолда харидор томонидан киритиладиган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишлари шарт:

инвестициялар сифатида киритилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;

инвестициялар сифатида киритилган хом ашё ва материаллардан, асбоб-ускуналардан, эҳтиёт қисмлар ва техник қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун бутловчи қисмлардан мақсадли фойдаланиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш.

Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани тузишни рад этишга йўл қўйилмайди.


20. Харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши давомида корхонанинг ижро этувчи органи қуйидагиларга мажбур:

харидорга инвестициялаш объектига (корхонага) кириб-чиқиш ва унинг тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишга рухсат бериш;

харидорнинг талаби бўйича инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилганлигини тасдиқловчи тегишли бухгалтерия ҳужжатларини тақдим этиш;

олди-сотди шартномасига ва инвестициялар киритиш режасига мувофиқ инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришда харидорга тўсқинлик қилмаслик;

инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш давомида корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларидаги ўзгаришлар тўғрисида сотувчини хабардор қилиш.



VI. МУЛК ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУҚУҚНИ

БЕЛГИЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


21. Танловда ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан харидор томонидан инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотилган акцияларнинг давлат пакетлари бўйича сотувчи олди-сотди шартномаси рўйхатга олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига акцияларнинг давлат пакетларини харидорнинг "депо" ҳисоб рақамига акцияларнинг давлат пакетлари олди-сотди шартномасида назарда тутилган инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар харидор томонидан бажариб бўлингунгача бўлган муддатга ушбу акцияларнинг давлат пакетлари қисмини блокировка қилган ҳолда ўтказиш учун топшириқ тақдим этади.

22. Танловда ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан харидор томонидан инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан сотилган давлат улушлари бўйича сотувчи олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгисини қўйган ҳолда сертификат беради.


23. Инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда бажарилган деб эътироф этилган тақдирда харидор:

инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечикмай сотувчи томонидан Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ушбу акцияларнинг давлат пакетлари қисми ҳисоб рақамидан блокировка олиб ташланиши тўғрисидаги топшириқ тақдим этиши йўли билан сотиб олинган акцияларнинг давлат пакетларига;

харидор томонидан сертификатининг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда унга сотувчи томонидан "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси қўйилиши йўли билан сотиб олинган давлат улушларига мулк ҳуқуқига эга бўлади.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


25. Акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) олди-сотди шартномаси шартлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда сотувчи инвесторга ушбу шартнома шартлари бажарилмаганлиги тўғрисида расмий тақдимнома киритади.

Акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) олди-сотди шартномаси шартлари сотувчининг расмий тақдимномаси олингандан кейин инвестор томонидан бажарилмаганда акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш тўғрисидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.


26. Башарти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан акцияларнинг давлат пакетини (улушини) "ноль" харид қиймати бўйича сотишнинг бошқача шартлари назарда тутилган бўлса, уларни сотиш акцияларнинг давлат пакети (улуши) миқдоридан қатъи назар, тегишли қарорларда назарда тутилган шартлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


27. Акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш доирасида келиб чиқадиган баҳслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

ИЛОВА



Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши

50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст

рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган

саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари

давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид

қиймати бўйича сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


         

1. Корхоналар фаолиятининг қуйидаги мезонларга мувофиқлигини таҳлил қилиш:

корхона ўз фаолиятини саноат ва қурилиш соҳасида амалга оширади;

корхона охирги икки йил мобайнида зарар кўриб ишлайди ёхуд охирги уч йил мобайнида паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланади;

корхона республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга;

корхонанинг устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этади.


ҳар йили (корхоналарнинг расмийлаштирилган паспортлари олингандан кейин бир ой муддатда)




2. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифларни шакллантириш ва Давлат рақобат қўмитасига киритиш.

         


таҳлил ўтказилгандан кейин беш иш куни мобайнида

2-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш маркази, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси


        

1. Тақдим этилган таклифларни умумлаштириш ва акцияларнинг сотиладиган давлат пакети (улуши) миқдорини аниқлаш.


ўн кун муддатда



Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) "ноль" харид қиймати бўйича сотиш таклиф этилаётган корхоналар рўйхатини шакллантириш ва Хусусийлаштириш дастури лойиҳаси шаклида Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

        


бир ой муддатда

3-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, ҳудудий танлов комиссиялари, тегишли корхона


      

Қабул қилинган Хусусийлаштириш дастурига мувофиқ сўров юбориш, акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш шартларини йиғиш, умумлаштириш ва тайёрлаш.

       


Дастур қабул қилингандан кейин йигирма кун муддатда








4-босқич

Давлат рақобат қўмитаси


         

1. Тайёрланган сотиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан келишилишини ва Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилишини таъминлаш.


белгиланган муддатларда



Давлат тендер комиссияси


2. Тайёрланган акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш шартларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

          


Давлат тендер комиссияси томонидан белгиланган муддатларда

        

5.1-босқич

Ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органи (Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи)


          

1. Давлат тендер комиссияси қарорини олиш, тегишли корхона ва унинг акциядорларини (иштирокчиларини) корхона устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш нияти борлиги тўғрисида хабардор қилиш.



Давлат тендер комиссияси қарори қабул қилингандан кейин 10 иш куни мобайнида



Тегишли корхона, корхонанинг акциядори (иштирокчиси)


2. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) имтиёзли ҳуқуқ бўйича олиш нияти бўлган тегишли корхонанинг ёки корхона акциядорларининг (иштирокчиларининг) жавобини ишчи органга тақдим этиш.

          


тегишли хабарнома олингандан кейин бир ой муддатда

5.2-босқич

Ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органи (Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи)


             

1. Акцияларнинг давлат пакетини (улушини) сотиш бўйича манфаатдор хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш тўғрисидаги эълонни тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш.


сотиладиган акцияларни (улушларни) сотиб олиш ҳуқуқи рад этилганлиги тўғрисида жавоб олинган кундан кейин ёки тегишли жавоб олиш учун белгиланган муддат тугагандан кейин уч кун мобайнида



Чет эл инвестори


2. Акцияларнинг давлат пакети (улуши)ни олиш тўғрисида Давлат тендер комиссиясининг ишчи органига (Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органига) буюртманома тақдим этиш.

              


эълон жойлаштирилгандан кейин бир ой муддатда

5.3-босқич

Ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органи (Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи)


             

1. Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситалари ва веб-сайтда чоп этиш, "ноль" харид қиймати бўйича сотиш таклиф этилаётган акцияларнинг давлат пакетлари (улушлари) тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш.


танлов ўтказилишидан олдин 30 кундан кам бўлмаган муддатда




2. Танловда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш, талабгорларни танлов ҳужжатлари билан таъминлаш ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш, шунингдек танловни ўтказиш ва ғолибни аниқлаш.


танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатларда


3. Танлов натижалари тўғрисида танлов иштирокчиларини хабардор қилиш.




4. Акцияларнинг давлат пакетларини (улушларини) сотиш бўйича ўтказилган танлов натижаларини расмийлаштириш.

           


беш иш куни мобайнида

қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда

       

6-босқич

Ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органи (Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи), тегишли корхона


Акцияларининг давлат пакетлари (улушлари) сотилган тегишли корхона томонидан мол-мулкни хатловдан ўтказиш.



бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ (олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар)



7-босқич

Харидор, сотувчи (Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи), баҳоловчи ташкилот


             

1. Акциядор (иштирокчи) ёки корхона ёки хорижий инвестор ёхуд талабгор билан олди-сотди шартномасини тузиш.


қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда




2. Сотувчи томонидан акцияларнинг давлат пакети (улуши) бозор қийматини олди-сотди шартномаси имзолангандан кейин ўттиз кун мобайнида харидор томонидан тақдим этиладиган баҳолаш тўғрисида баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботида белгиланган миқдорда эълон қилиш.

          


олди-сотди шартномаси тузилгандан кейин 30 кун муддатда

8-босқич

Сотувчи (Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи), Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, харидорнинг депозитарийси


           

Акцияларнинг давлат пакетлари бўйича - Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига акцияларнинг давлат пакетларини харидорнинг харидорга хизмат кўрсатувчи депозитарийсидаги депо ҳисоб рақамига инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар харидор томонидан бажариб бўлингунгача бўлган муддатга ушбу акцияларнинг давлат пакетлари қисмини блокировка қилган ҳолда ўтказиш учун топшириқ тақдим этиш.

Давлат улуши бўйича - инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгисини қўйган ҳолда сертификат бериш.

         


олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида


олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида



9-босқич

Харидор, Сотувчи (Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи), Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси


Акцияларнинг давлат пакетлари бўйича - Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ушбу акцияларнинг давлат пакети ҳисобидан блокировкани олиб ташлаш тўғрисидаги топшириқни тақдим этиш.



Давлат улушлари бўйича - сотувчи томонидан "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгисини қўйиш.


        

инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай


инвестиция мажбуриятлари ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилганда харидор томонидан сертификатнинг асл нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай

     



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 1 июнь, 21-сон, 270-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 41-модда