ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Иқтисодий ҳамкорлик шартномалари / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2015 - 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битим (Тошкент, 2014 йил 10 декабрь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
2015 - 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий
ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг
асосий йўналишлари тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар, стратегик шериклар ҳисобланиб, шу жумладан иқтисодий соҳада, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида 2004 йил 16 июнда имзоланган Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчиликни чуқурлаштириш тўғрисида 2012 йил 4 июнда имзоланган Декларацияга амал қилган ҳолда,
жаҳон иқтисодиётидаги замонавий талаб ва тенденцияларни ҳисобга олиб, иккала давлат ўртасида кенг қамровли ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва транспорт-коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини эътироф этиб,
икки томонлама иқтисодий муносабатларни узоқ муддатли асосда ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш, уларни сифат жиҳатидан янги поғонага олиб чиқиш мақсадида,
ўзаро савдо ҳажмларининг барқарор ўсишини таъминлашга, иқтисодий ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратишга интилиб,
қ
...