язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2015 - 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битим (Тошкент, 2014 йил 10 декабрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида

2015 - 2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий

ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг

асосий йўналишлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар, стратегик шериклар ҳисобланиб, шу жумладан иқтисодий соҳада, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида 2004 йил 16 июнда имзоланган Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикчиликни чуқурлаштириш тўғрисида 2012 йил 4 июнда имзоланган Декларацияга амал қилган ҳолда,

жаҳон иқтисодиётидаги замонавий талаб ва тенденцияларни ҳисобга олиб, иккала давлат ўртасида кенг қамровли ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва транспорт-коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини эътироф этиб,

икки томонлама иқтисодий муносабатларни узоқ муддатли асосда ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш, уларни сифат жиҳатидан янги поғонага олиб чиқиш мақсадида,

ўзаро савдо ҳажмларининг барқарор ўсишини таъминлашга, иқтисодий

...