язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Кипр Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2012 йил 5 апрель)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида

жиноятчиликка қарши курашда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Кипр Республикаси Ҳукумати, бундан кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

халқаро жиноятчилик давлатларнинг ривожланиши ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётганини англаган ҳолда,

жиноятчиликка, айниқса унинг уюшган шаклларига қарши курашдаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ривожлантиришнинг муҳимлигини эътиборга олиб,

тенглик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам принципларига амал қилган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


1. Томонлар ўзларининг миллий қонунчилиги ва ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ўз ваколатли органлари орқали жиноятчиликка, айниқса унинг уюшган шаклларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.


2. Томонлар ушбу Битим кучга киргандан сўнг бир ой муддат ичида ушбу Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ўз ваколатли органларининг рўйхатлари билан уларнинг ваколатлари, манзиллари ва бошқа зарур маълумотларни кўрсатган ҳолда алмашадилар. Томонлар ваколатли органларга тааллуқли барча юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар тўғрисида дипломатик каналлар орқали бир-бирини дарҳол хабардор қиладилар.


3. Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни амалга ошириш чоғида бир-бири билан бевосита ҳамкорлик қиладилар.


4. Ушбу Битим жиноий ишлар ва экстрадиция бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига дахл қилмайди.



2-модда. Ҳамкорлик соҳалари


1. Томонлар қуйидаги жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар:

a) терроризм;

b) шахснинг ҳаёти ва соғлиғига қарши жиноятлар;

c) одам савдоси;

d) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши;

е) ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, ядровий ва радиоактив материаллар ва бошқа ҳамма учун хавфли моддалар, шунингдек икки хил мақсадда қўлланиладиган предметлар ва технологияларнинг ноқонуний айланиши;

f) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш;

g) пул белгилари, қимматли қоғозлар ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни

...