ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2015 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2015 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2015 ЙИЛНИНГ ИЮНЬ ОЙИ УЧУН
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН
ДАРОМАД СОЛИҒИ ҲИСОБ-КИТОБИ
q 2015 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкаси, энг кам ставка - 8,5%, ўртача ставка - 17%, энг юқори ставка - 23% (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, бундан кейин - ПҚ-2270-сон Қарор).
q Январь-июнь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 710 400 сўмни (118 400 х 6) ташкил этади (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ ставкаси |
710 400 сўмгача |
0 фоиз |
710 401 сўмдан 3 552 000 сўмгача (5 х 710 400) |
710 400 сўмдан ортиқ сумманинг 8,5 фоизи |
3 552 001 сўмдан 7 104 000 сўмгача (10 х 710 400) |
241 536 сўм + 3 552 000 сўмдан ортиқ сумманинг 17 фоизи |
7 104 001 сўм ва ундан юқори |
845 376 сўм + 7 104 000 сўмдан ортиқ сумманинг 23 фоизи |
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 118 400 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин - Кодекс).
q 2015 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда ташкил этади (ПҚ-2270-сон Қарорга 9-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган
...