ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /Иқтисодиёт вазирлигининг 94-сон, Молия вазирлигининг 53-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2015/19-5-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-24-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 11.06.2015 й. Қарори (АВ томонидан 16.06.2015 й. 2500-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.06.2015 й.
N 2500-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.06.2015 й. N 94 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.06.2015 й. N 53 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.06.2015 й. N 2015/19-5 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 11.06.2015 й. N 01-02/8-24 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
олиб кириладиган истеъмол товарларининг
рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сонли "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 16 июлдаги 40, 67, 7, 01-02/8-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2500, 2013 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарлари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ғаниев |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
З. Дусанов |
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
олиб кириладиган истеъмол товарларининг
рўйхатига киритилаётган ўзгартириш
1. "Турли тайёр буюмлар" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
9601, 9602 00 000 (желатин капсулаларидан ташқари**), 9603 10 000 - 9603 40, 9603 90 - 9606 29 000 0, 9607 11 000 0 - 9607 19 000 0, 9608 - 9609 90, 9613 10 000 0 - 9613 80 000 0, 9614 00 - 9617 00 000 0, 9619
|
Турли тайёр буюмлар |
". |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 22 июнь, 24-сон, 318-модда