язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2015 й. 158-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2015 й.

N 158



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ВА МЕҲНАТ ФРОНТИ

ФАХРИЙЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2014 ЙИЛ 13 ОКТЯБРДАГИ ПФ-4658-СОН ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА"

2014 ЙИЛ 24 ДЕКАБРДАГИ 361-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-курортда соғломлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 130-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар йили соғломлаштиришни таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 15 июндаги

158-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат

фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни

янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014

йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга

ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 24

декабрдаги 361-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-иловада:


а) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва "Нуроний" жамғармаси томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун киритилади";


б) 13-банднинг олтинчи хатбошидаги "1-гуруҳ уруш ногирони" сўзлари "1-гуруҳ ногирони бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда, зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни "Нуроний" жамғармаси бўлинмаларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига буюртманома тақдим этадилар";


г) 19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимланган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади";


д) 24-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Йўлланмалар асосан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшайдиган минтақада жойлашган санаторийларга ажратилади. Ушбу минтақада талаб қилинадиган соғломлаштириш йўналишидаги санаторий мавжуд бўлмаган тақдирда ёки бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда йўлланмалар республика минтақаларидаги энг яқин жойлашган тегишли соғломлаштириш йўналишидаги санаторийларга, уларда ўринлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилиши мумкин";


е) 28 ва 29-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш учун календарь йилдаги харажатларнинг чекланган миқдори ҳар йили 10 ноябргача бўлган муддатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхатга киритилган санаторийларда соғломлаштириш учун йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

29. Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази:

10 октябргача бўлган муддатда - келгуси йил учун 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати ва ўринларнинг умумий сони, шу жумладан, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган йўлланмалар қиймати тўғрисида таклифлар олиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармасига талабнома юборади;

1 ноябргача бўлган муддатда - олинган маълумотларни санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш харажатларининг чекланган миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;

12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати тўғрисида санаторийлардан олинган таклифлардан келиб чиққан ҳолда, уларни тўлаш учун харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори, шунингдек уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг кутилаётган сони ҳамда келгуси йил учун ажратиладиган бюджет маблағларининг прогноз ҳажмлари асосида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан шартномалар тузади;

молия йили бошида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ушбу календарь йил учун шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади";


ж) 37-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Санаторийлар раҳбарлари Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар";


з) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"38. Йўлланмалар Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази томонидан босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, улар "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма" сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма (йиртма) талон бўлади".


2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти

фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат

ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига

ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли

санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришга

йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

1-босқич

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

         

1. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар.

ҳар йили

1 сентябргача



2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.


ҳар йили

10 сентябргача



3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар.


ҳар йили

15 октябргача



4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар.

        


ҳар йили белгиланган муддатларда

       


































2-босқич

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари

      

1. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига мурожаат қиладилар.

2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади.

        

йилда 1 марта


































3-босқич

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари

        

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда, керакли санаторий соҳасини, номини ва соғломлаштиришнинг исталган муддатини кўрсатган ҳолда, "Нуроний" жамғармасининг бўлинмаларида келишиладиган ариза берган шахсларнинг рўйхатини тузадилар ва Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази (НРҚПММ)га юборадилар.

        

ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда


































4-босқич

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

       

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлаш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига киритади.

         

25 ноябргача


































5-босқич

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

          

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.


1 декабргача



2. Кейинги календарь йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига етказади.

        


тасдиқлангандан кейин


































6-босқич

Молия вазирлиги

       

1. 12 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди.

10 ноябргача



2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва НРҚПММ харажатлари сметасини тасдиқлайди.


10 январгача



3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ Ғазначиликдаги НРҚПММ ҳисоб рақамига зарур маблағларни ўтказади.

           


ҳар чоракда


































7-босқич

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

       

1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санаторий-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.

2. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади.

          

ҳар йили белгиланган муддатларда


































8-босқич

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари

        

1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар.

уч кун муддатда



2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмани уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар.

      


соғломлаштириш муддати бошланишидан 20 кун олдин

      


































9-босқич

Санаторий-соғломлаштириш муассасалари

           

1. Шартномага мувофиқ, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар.

ҳар ойда



2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда).


йўлланмани амал қилиш даврида



3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари НРҚПММга йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар.

          


муассасадан кетгандан кейин 10 кун муддатда


































10-босқич

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

        

Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда, амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда).

         

ҳар чоракда

".

         

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 22 июнь, 24-сон, 314-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 6-сон, 46-модда