язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 й. 164-сон “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2015 й.

N 164



ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ АСОСИЙ

ЛАВОЗИМЛАРИ ВА ИШЧИЛАР КАСБЛАРИНИНГ

ЯНГИЛАНГАН КЛАССИФИКАТОРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда касблар ва лавозимларни таснифлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, уни бозор иқтисодиёти талабларига ва халқаро амалиётга мувофиқлаштириш, янгича фикрлайдиган профессионал кадрлар тайёрланишини таъминлашда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг ролини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори (кейинги ўринларда Классификатор деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2015 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилансинки, Классификатор:

хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан - ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг лавозимларини ходимлар тоифаларига киритишда мажбурий ҳисобланади;

ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича тариф разрядларини белгилаш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади), хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади;

таълим йўналиши юзасидан - тавсия хусусиятига эга.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва илмий марказларнинг асосланган таклифларидан келиб чиқиб, шунингдек меҳнат бозорида янги касблар ва лавозимлар пайдо бўлишини ҳисобга олиб Классификаторга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2016 йил 1 январгача бўлган муддатда Классификатор базасида Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқлараро тариф-малака маълумотномаси ишлаб чиқилишини, ушбу маълумотноманинг электрон версияси вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилишини, шунингдек маълумотнома ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича улар орасида пулли асосда тарқатилишини таъминласин.


5. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ ходимларнинг меҳнат дафтарчалари ва ташкилотларнинг меҳнатга оид муайян ҳужжатларидаги 2015 йил 1 июлгача амалга оширилган ёзувлар ўз кучини сақлайди.


6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бир ой муддатда хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари тармоқ тариф-малака маълумотномаларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда уч ой муддатда малака гувоҳномасининг ягона шакли жорий этилиши ва улар ягона ахборот базасида ҳисобга олинишини назарда тутиб ишчиларга малака разрядлари бериш учун улар аттестациядан ўтишининг мезонлари ва тартиби ишлаб чиқилган ҳолда йирик корхоналар ва касб-ҳунар коллежлари базасида ишчиларнинг асосий касбларига оид малака разрядлари бериш бўйича минтақавий ва тармоқ хўжалик ҳисобидаги марказлар тармоқларини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 46-модда) 2015 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 29 июнь, 25-сон, 326-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 6-сон, 48-модда