ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тошкент ислом университети /

Тошкент ислом университетининг Маслаҳат кенгаши Низоми (ВМ 1999 йил 22 июлдаги 359-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 22 июлдаги

359-сон қарорига

ИЛОВА




Тошкент ислом университетииинг

Маслаҳат кенгаши

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1.1. Ўэбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент ислом университети Маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисиида" 1999 йил 7 июндаги фармойишига асосан тузилган Университет Маслаҳат кенгаши Тошкент ислом университетининг фаолиятини тащкил этиш, юртимиз ва чет эллардаги ислом университетлари, диний ташкилотлар, тадқиқот ва таълим муассасалари билаи ҳамкорлик қилиш, замонавий фикрловчи ҳамда диний илмларга эга бўлган мутаҳассислар тайёрлаш, университет, ислом тадқиқотлар маркази, академик лицей фаолияти сиёсатини шакллантиришда тавсиялар берадиган кенгаш ҳисобланади.


1.2. Тошкент ислом университетининг Маслаҳат кенгаши жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади, университет ўқув ва илмий тадқиқот фаолиятини амалга оширишда мувофиқлаштирувчива уйғунлаштирирувчи моҳиятга эгадир.


1.3. Тошкент ислом университетининг Маслаҳат кснгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўэбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Ниэомга амал қилади.



II. МАСЛАҲАТ КЕНГАШИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ



2.1. Тошкент ислом университетининг раҳбарияти, илмий-педагогик кадрлар таркибиии шакллантиришда университет олдига кўйилган вазифалардан келиб чиқиб, тавсиялар бериш.


2.2. Университет талабаларини мустақил Ватанимизга садоқатли ва фидокор бўлган, бой маданий ва маънавий меросимизни чуқур ўрганган, замонавий технологиялар ва таълим услублари асосида дунёвий ҳамда диний илмларни уйғун равишда ўзлаштирган етук мутаҳассислар даражасида тайёрлаш бўйича тавсиялар бериш.


2.3. Жаҳондаги нуфузли илмий тадқиқот марказларининг ва олий таълим муассасаларининг тажрибасини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш ҳамда диний ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиш асосида университет ўқув - тарбия жараёни сифатини эамонавий талаблар даражасида ташкил этиш, миллатимизнинг буюк илмий, маънавий қадриятлари асосида етук исломшунос мутахассис кадрларни тайёрлашни таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


2.4. Ҳомийларни, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб этиш, етакчи ташкилот ва таълим марказларининг ўқитиш услубияти, таълимни ташкил этиш тажрибасини яқиндан ўрганиш ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мос равишда татбиқ, этиш ҳамда чет эллардан таълим ва тадқиқ.отлар жараёнига соҳанинг етук мутаҳассисларини таклиф этишда тавсиялар бериш.


2.5. Университетнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Ислом тарихи ва маданияти бўйича концептуал тадқиқотлар дастурларини таҳлил қилиш, илмий йўналишлар бўйича тавсиялар бериш.


2.6. Мамлакатииизда мавжуд бўлган бой диний, миллий ва маънавий меросни ўрганиш, диёримиздан етишиб чиққ.ан алломаларнинг асарларини тадқиқ этиш, илмий-танқидий материалларни тайёрлаш ва уларни нашр этишда кўмаклашиш.


2.7. Увиверситет Илмий кенгашини тузиш, унинг фаолиятини ташкил этиш ва илмий йўналишларини белгилашда тавсиялар бериш.


2.8. Дунёвий ва диний фанларнииг уйғунлигини таъминлаш асосида Ўқув дастурларини мувофиқлаштириш, таклифлар тайёрлаш ҳамда ўқув жараёни олдига қўйилган вазифаларни ҳар томонлама такомиллаштиришда университет Илмий кенгашига тавсиялар бериш.


2.9. Университет ва унинг ҳузуридаги Ислом тадқиқотлар маркази, академик лицейда олиб бориладиган илмий-услубий тадқиқотлар йўналиши ва мавзулари бўйича ҳамда Манбалар хазинасини ташкил этишда тавсиялар бериш.


2.10. Университетнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда кенг жамоатчилик билан алоқа боғлаш бу борада омма фикрини шакллантиришга кўмаклашиш.


2.11. Республиканинг ушбу соҳа мутахассис кадрларига бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда уларнинг йўналиш ва ихтисосликлари рўйҳатини тузишда тавсиялар бериш.


2.12. Кадрлар тайерлаш бўйича давлат буюртмасига мувофиқ, университетнинг манфаатдор ташкилотлар билан шартномалар тузишида кўмаклашиш.


2.13. Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнииг республикамиэ ва чет элларда малака оширишларини ташкил этишда ёрдам бериш.


2.14. Университетнинг ижтимоий-моддий муҳити, спорт-соғломлаштириш, соғлиқни сақлаш, даволаш ҳамда маданий-маиший муассасалар тармоғини ривожлантиришда кўмаклашиш.



III. МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ



3.1. Маслаҳат кенгашининг таркиби Президент Фармойиши билан тузилади.


3.2. Маслаҳат кенгаши йиғилишларини Президент томонидан тайинланган Раис бошқаради. Маслаҳат кенгаши йиғилишлари икки ойда бир марта, шунингдек, зарур бўлган ҳолларла ўтказилади.


3.3. Маслаҳат кенгаши қабул қилган тавсиялар баённомаларда расмийлаштирилади ва бу тавсиялар университет раҳбарияти ҳамда унинг илмий кенгашига ижро учун етказилади.


3.4. Университет раҳбарияти берилган тавсияларнинг бажарилиши бўйича Маслаҳат кенгашига мунтазам ахборот бериб боради.


3.5. Маслаҳат кенгашининг раиси ўз иш фаолияти тўғрисида Президент девонига мунтазам ахборот бериб туради.


3.6. Маслаҳат кенгаши фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши билан белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.











































Время: 0.2092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск