язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2000 й. 96-сон "Пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ипакчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2000 й.

N 96



ПИЛЛАЧИЛИКНИНГ ОЗУҚА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ИПАКЧИЛИК

МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ҲАЖМЛАРИНИ

КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пиллачиликнинг мавжуд озуқа базасини сақлаб қолиш ва уни янада ривожлантириш, шу асосда пилла етиштиришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат ер ресурслари қўмитаси, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган вилоятлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1-иловага* мувофиқ тутзорларини "Пилла-холдинг" холдинг компаниясининг туман пилла тайёрлаш ва уни қайта ишлаш корхоналарига тажриба тариқасида узоқ муддатли ижарага берсин.

Бунда ижара ҳақи ундириш ер солиғи ставкаси миқдорида белгилансин.

3. Белгилансинки, пиллачилик хўжаликларининг қишлоқ хўжалик ерларидан асосан тут уруғлиги ва экиш материали етиштириш, пиллачиликнинг озуқа базасини барпо этиш" мақсадида тут дарахтлари ўтказиш учун фойдаланилиши керак.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тут дарахтлари сақланиши ва уларнинг маҳсулдорлиги оширилиши учун қишлоқ хўжалиги корхоналари, раҳбарларига талабчанликни оширсинлар, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишмасдан тут дарахтлари асоссиз равишда қўпориб ташланишига йўл қуювчи раҳбарлар ва шахсларни жавобгарликка тортсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё тадқиқотлари республика маркази ҳамда "Ўзбек ипаги" уюшмаси Андижон, Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2000-2001 йилларда тут парвонасини қириб ташлаш ва уни тўлиқ йўқотиш ҳамда тарқалишига йўл қўймаслик юзасидан профилактика чора-тадбирларини амалга оширсинлар.


6-7. Махфий.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда:

ҳар йили бўлажак пилла тайёрлаш мавсумида пилланинг навлари бўйича чекланган шартномавий нархлар юзасидан тавсияларни ишлаб чиқсинлар;

пилла етиштирувчи хўжаликлар билан ҳисоб-китобларни пилланинг амалдаги стандарт бўйича аниқланадиган нав таркибини ҳисобга олган ҳолда шартномавий нархларга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширсинлар.


9. Белгилансинки:

пилла етиштирувчи хўжаликлар пиллани ички бозорда улар томонидан "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилгандан кейингина сотишлари мумкин;

республикага импорт бўйича касалликка чалинган ва сифатсиз ипак қуртуруғи келтирилишига йўл қўймаслик мақсадида улар Ипакчилик илмий-тадқиқот институти хулосаси берилгандан кейин олиб келинади.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.