язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Кўмир саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2015 й. 177-сон “Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2015 й.

N 177



РЕСПУБЛИКАДА КЎМИР БРИКЕТЛАРИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА СОТИШНИ КОМПЛЕКС ТАШКИЛ

ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этиш, кўмир брикетларининг аҳоли ва бюджет ташкилотларига зарур сифат ва мақбул нархлар бўйича ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

аҳолига ва бюджет ташкилотларига ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетларини сотиш "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг кўмир омборлари (кейинги ўринларда кўмир омборлари деб аталади) орқали амалга оширилади.

3. Қуйидагилар:

Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинадиган кўмир ва кўмир брикетларини сотиш, етказиб бериш, ташиш, қабул қилиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага* мувофиқ;

Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий таркиб асосида кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатини аниқлаш бўйича тегишли ҳудудий ишчи комиссиялар таркибларини уч кун муддатда тасдиқласинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли ва бюджет ташкилотларининг эҳтиёжлари учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар корхоналарга кўмир сотиш "Ўзбеккўмир" унитар корхонаси билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида, тартибга солинадиган нархлар бўйича, кўмир етказиб беришнинг ҳар бир партияси учун олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади.

5. "Ўзбеккўмир" УК:

қурилиш-монтаж ишларига "Ўзсаноатқурилишбанк" акциядорлик-тижорат банкининг кредит маблағларини жалб этган ҳолда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш бўйича зарур ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилишини таъминласин;

ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмирни зарур маркаларда ўз вақтида етказиб бериш чора-тадбирларини кўрсин.

6. Белгилансинки:

ресурслар балансида назарда тутилган ҳажмларда ишлаб чиқариладиган кўмир брикетлари белгиланган тартибда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда "Ўбеккўмир" УК томонидан тасдиқланадиган чакана нарх бўйича сотилади;

1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархи ўртача оғирлик йўли билан ҳисоблаб чиқилади ҳамда унинг маркаси ва номидан, уни темир йўлда, автомобиль транспортида ташиш харажатларидан ва кўмир омборларигача ташиш билан боғлиқ бошқа тегишли харажатлардан, кўмир брикетлари ишлаб чиқариш харажатларидан, шунингдек, кўмир омборларининг воситачилик ҳақи тўлашдан келиб чиқиб кўмирнинг улгуржи-сотиш нархидан шаклланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмир ва кўмир брикетларининг чакана нархини шакллантириш тартибини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ресурслар ва кўмирни тақсимлашнинг йиллик балансларини ишлаб чиқишда бюджет ташкилотлари ва аҳолига сотиладиган кўмир брикетларини ишлаб чиқариш учун кўмир етказиб бериш ҳажмини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

аҳоли ва бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар томонидан кўмирдан мақсадли фойдаланилиши;

кўмир омборлари томонидан ресурслар балансида назарда тутилган ҳажмларда ишлаб чиқариладиган аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотиш учун кўмир брикетларига белгиланган чакана нархга риоя қилиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти ва "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамияти Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



*) 1 - 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 2 июлдаги

177-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомнинг 39 ва 40-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"39. Балансдаги тасдиқланган ҳажмларга мувофиқ кўмир бошқариладиган нархлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:

а) етказиб берилган кўмир учун 60 кун мобайнида тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда ҳақи 30% олдиндан тўланиши шарти билан:

бюджет ташкилотларига "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали ажратиладиган бюджет маблағларига мувофиқ;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига;

б) аҳолига 100% олдиндан ҳақ тўланган ҳолда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотилади.

40. Кўмир, ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ҳажмлардан ташқари, тузилган шартномаларга мувофиқ етказиб берилган ҳолда ҳақи 100% олдиндан тўланган ҳолда биржа савдолари орқали сотилади.

Биржа савдоларида кўмир қазиб олувчи корхоналар сотувчилар, корхоналар ва ташкилотлар - харидорлар ҳисобланадилар.

Биржа савдоларига қўйишда кўмирнинг бошланғич нархи бошқариладиган нархлар даражасида белгиланади.

Биржа савдоларида сотиб олинган кўмир қайта сотилмайди".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 февралдаги 58-сон қарорининг 1, 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-9-сон, 87-модда) ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 июль, 26-сон, 341-модда