язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.07.2000 й. 283-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 25 июлдаги

283-сон қарорига

2-ИЛОВА


Хорижий давлатларда таълим олганлик

тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва

нострификациялаш (эквивалентлигини

қайд этиш) тартиби тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги 1992 йил 1 январдан сўнг берилган ҳужжатларни тан олиш ҳамда уларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)  тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ҳужжатларига тегишлидир.


3. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш деганда ваколатли давлат органларининг Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу ҳужжатларнинг қонуний кучга эга эканлигига розилиги тушунилади.


4. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий  ҳуқуқлар берилиши тушунилади.


5. Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳамда тегишли гувоҳнома бериш бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) томонидан амалга оширилади (1-илова).

6. Хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Хорижий давлатларнинг тўлиқ ўрта (тўлиқсиз ўрта, ўрта) маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан хорижий давлатларнинг ўрта таълим муассасаларида 10, 11, 12 ва ундан юқори синфларда таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари таълим олганлик тўғрисидаги баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномага асосан тан олинади ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) бўйича тегишли хулоса қабул қилинади. Бунда 10 ва 11-синф битирувчисининг маълумот тўғрисидаги ҳужжатлари тегишли равишда академик лицейнинг 1 ва 2-босқичини тугатганлигига ҳамда 12 ва ундан юқори синф битирувчисининг ҳужжатлари ўрта махсус маълумотга тенглаштирилади.

Хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим ва тўлиқ ўрта (тўлиқсиз ўрта, ўрта) маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш тегишли комиссиялар томонидан ариза ва маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси, унинг нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси асосида мурожаат қилинган кундан бошлаб энг кўпи билан икки ҳафта муддатда амалга оширилади.

Комиссия хулосаси Давлат инспекциясига юборилади ва уч кун муддат ичида тегишли қарор қабул қилишга асос бўлади. Комиссиялар бутун ўқув йили давомида фаолият кўрсатади ва ўз иши ҳақида Давлат инспекциясига ҳисобот беради.

7. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомалари асосида хорижий давлатларда таълим олган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритишига рухсат этилган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида таълим олган;

мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар)га мувофиқ тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида таълим олган;

халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари.

8. Давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли хорижий давлатларнинг давлат рўйхатида турган (легализация ёки аккредитация қилинган) ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотни олдиндан тайёрлаб қўйишлари лозим. Бунинг учун юқорида номлари қайд этилган идоралар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда элчихоналар ва ваколатхоналарга мурожаат қилишлари мумкин.

9. Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақидаги 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

ҳужжат эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асл нусхаси (ўтилган ўқув курслари ва уларнинг ҳажми, якуний баҳолар, амалиёт, курс ва битирув малака ишлари рўйхати, ўқув жараёнининг бошқа бажарилган талаблари кўрсатилиши лозим);

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ариза қабул қилингандан кейин маълумот тўғрисидаги ҳужжат ва унинг иловасининг асли ҳужжат эгасига қайтарилади.

10. Давлат инспекцияси таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ўқув юртининг ўша давлатда тегишли рўйхатда (легализация рўйхатида) борлигини текшириб, ҳужжатнинг иловасида кўрсатилган фанлар ва махсус курслар Ўзбекистон Республикасида ушбу ёки унга турдош йўналишдаги мутахассисликлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурига мос келиш-келмаслигини (асосан мутахассислик фанлари бўйича) аниқлайди ва энг кўпи билан бир ой муддатда тегишли қарорини чиқаради. Давлат инспекцияси лозим бўлган ҳолларда тегишли Ўқув юрти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.

11. Ариза берувчи шунингдек ўз тайёргарлиги ҳақида бошқа ҳужжатларни, жумладан, таълим олишнинг кейинги даражалари, касбий фаолият билан шуғулланиш мумкинлиги, амалий тажриба ҳақида ҳужжатларни ҳам тақдим этишга ҳақлидир. Тан олиш ва эквивалентлигини қайд қилиш учун зарур бўлган материаллар Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржималари билан тақдим этилади.



ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА ТАЪЛИМ ОЛГАНЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШ

ЖАРАЁНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


12. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги  ҳужжатларни тан олиш жараёни халқаро битимлар ва тавсиялар, Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартлари, меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


13. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш талаблари:

таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим муассасаси ўзи жойлашган давлатнинг ваколатли органлари томонидан тан олинган бўлиши;

таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда тан олинган бўлиши;

таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олиниши Ўзбекистон Республикаси билан давлатлараро битимларда кўзда тутилган (мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно) бўлиши зарур.

Мазкур бандда белгиланган талабларга мос келмаслик хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олмасликка асос бўлади.


ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА ТАЪЛИМ

ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ

НОСТРИФИКАЦИЯЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


14. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялашда ушбу давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тан олингандан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат  таълим стандартларига мослиги аниқланади.

Эквивалентликни қайд этиш жараёни махсус экспертиза орқали ўтказилади.


15. Махсус экспертиза қуйидагиларни  ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:

Ўқув режалари ва дастурларининг  мазмуни ҳамда мувофиқлиги;

кириш синовларининг мавжудлиги;

имтиҳонлар ва синовлар тизими;

таълим олувчининг ўқeш давридаги  баҳолари (эришган натижалари, рейтинги, ўзлаштириши);

ўcлаштирилган фанлар ҳажми (фанларнинг номи ва соатлар миқдори);

амалиётнинг мавжудлиги ва унинг давомийлиги;

якуний малака аттестациясининг мавжудлиги ва даражаси;

битирув малака ишининг мавжудлиги;

қўoимча таълимнинг мавжудлиги.

Олинган билимлар ва тажриба якуний тайёргарлик нуқтаи назаридан Ўқув режалари ва таълим услубиятида бўлиши мумкин бўлган фарқларни эътироф этган ҳолда баҳоланади.


16. Эквивалентлик тўғрисидаги хулоса қуйидагилар асосида қабул қилинади:

таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги ижобий хулоса;

Ўзбекистон Республикаси ва таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган мамлакатдаги таълим тузилмасига қўeилган умумий талабларнинг мослиги;

таълим мазмунининг мослиги тўғрисидаги экспертизанинг ижобий хулосаси.

Таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлиги  ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро ва давлатлараро битимлар ва шартномалар  мавжуд ҳолларда эквивалентлик тўғрисидаги хулоса мазкур халқаро битимлар ва шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.


17. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган тайёргарлик соҳаси Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касбҳунар ва олий таълим йўналишлари рўйхатига мос келмаса (кооперация йўли билан ёки мақсадли таълим олган ариза берувчининг ҳужжатлари бундан мустасно) ёки ўқитиш ҳамда тайёрлаш Ўзбекистон Республикасида олиб борилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва соҳаларда амалга оширилган бўлса, мазкур хужжатларнинг эквивалентлигини қайд этиш масаласи экспертлардан иборат махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.


18. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг эквивалентлиги тўғрисидаги салбий хулоса қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

хорижий давлатларда профессионал маълумот тўғрисида ҳужжат берадиган таълимнинг умумий меъёрий даври (тўлиқ ўрта маълумот олингандан кейин) Ўзбекистон Республикаси таълим стандартларида назарда тутилган даврдан бир йилдан кам бўлса;

таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган мамлакатда унинг эгасига Ўзбекистондагига қараганда кам академик ва (ёки) профессионал ҳуқуқлар берилган бўлса (масалан, ҳужжат эгаси олий Ўқув юртларига, магистратура ёки докторантурага кириш, профессионал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслиги);

маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

муайян (ижтимоий соҳа, педагогика, тарих ва ҳуқуқ) таълим йўналишларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ўзлаштирилган ўқув фанлари ҳажми ва дарс соатлари миқдори Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув режанинг 55 фоизидан кам қисмини ташкил қилса.

19. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги  ҳужжатларни эквивалентлигини қайд этиш жараёни  халқаро битимлар ва тавсиялар, Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартлари, меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.



ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН

МАТЕРИАЛЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ

20. Ҳужжат эгаси ёки унинг нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлган қонуний вакили ёки манфаатдор ташкилот ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ Давлат инспекциясига тақдим этади.

21. Давлат инспекцияси тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) жараёни учун барча зарур ҳужжатлар мавжудлигини аниқлайди ва ушбу материалларни тегишли эксперт комиссиясига юборади.

Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги аризани кўриб чиқишни рад этиш учун асос бўлади ва ҳужжатлар ариза берувчига қайтарилади.


22. Эксперт комиссиялари Давлат инспекцияси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича ташкил этилади. Ушбу комиссиялар таркибига етук олимлар ва мутахассислар киради. Комиссиялар фаолиятига Давлат инспекцияси раҳбарлик қилади.

23. Экспертиза давлат таълим стандартлари, таълим муассасасини ўзлари жойлашган давлатларда белгиланган тартибда аккредитация қилиш ҳақидаги ҳужжат, кўрсатиб ўтилган таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича ўқув режалари, ўқитилган ўқув фанларининг дастурлари, малака тавсифномалари ва Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган бошқа талаблар асосида амалга оширилади.


24. Эксперт комиссияси нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тақдим этилган таълим ҳужжатини ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ махсус экспертизадан ўтказиш натижасига кўра хулоса тайёрлайди.

Эксперт комиссияси хулосасида ариза берувчининг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати белгиланган талабларга жавоб бериши ва у махсус синовларга (тест, ёзма иш, суҳбат) тавсия этилиши ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги сабабли нострификациялашга тавсия этилмаслиги тўғрисида тавсияси баён этилади.


25. Эксперт комиссиясининг хулосаси ариза берувчига ёзма равишда маълум қилинади.

Ижобий хулоса олган (махсус синовларни топширишга тавсия этилган) ариза берувчи махсус синовдан ўтиш учун Давлат инспекциясига камида ўн кун олдин ёзма равишда мурожаат қилиши керак. Махсус синовлардан ўтиш муддати ариза берувчининг розилиги билан белгиланади.

26. Махсус синовлар эксперт комиссияси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.

Махсус синовлар ариза берувчининг диплом иловасида мавжуд бўлган 3 тадан кўп бўлмаган мутахассислик фанлари бўйича, ҳуқуқ ва педагогика йўналишларида эса қўшимча равишда тарих ва ижтимоий фанлардан ўтказилади.


27. Махсус синов натижасига кўра 55 фоиз ва ундан кам балл тўплаган ариза берувчининг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари нострификациялашга (эквивалентлигини қайд этишга) тавсия этилмайди.


28. Махсус синовлар натижасидан норози бўлган ариза берувчи синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида шикоят билан Давлат инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.

Махсус синовни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шикоятлар синов ўтказилган куни берилиши лозим.

Махсус синовлар натижаси бўйича тушган шикоят Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия томонидан икки ҳафта ичида кўриб чиқилади ва ёзма равишда муаллифга жавоб юборилади.

Эксперт комиссияси қарорига мувофиқ махсус синовлар натижасига кўра ҳужжатлари нострификациялашга тавсия этилмаган ариза берувчилар белгиланган тартибда махсус синовларни топшириш учун қайта мурожаат қилишлари мумкин.

29. Эксперт комиссияси хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тегишли якуний хулоса тайёрлайди ва уни Давлат инспекциясига тақдим этади.

30. Давлат инспекцияси эксперт комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

31. Маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалент эканлигини қайд этилганлиги ҳақидаги қарор ҳужжатнинг эгасига махсус гувоҳнома бериш тўғрисида Давлат инспекциясининг тегишли буйруғи чиқарилишига асос бўлади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олинганда ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) амалга оширилганда қуйидаги давлат намунасидаги гувоҳномалар расмийлаштирилади:

умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномани нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ;

10, 11, 12 ва ундан юқори синф баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномани нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ;

ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги дипломини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ;

олий маълумот (дипломли мутахассис, бакалавр ва магистр) тўғрисидаги дипломини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ.

Ҳужжат эгасининг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати давлат намунасидаги гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.


32. Ариза берувчининг ҳужжатларини кўриб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қарор қабул қилиш муддати ариза қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.

Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат берган таълим муассасаси, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан аниқлаштирувчи ҳужжатларни олиш талаб этилган ҳолларда экспертизадан ўтказиш ва қарор қабул қилиш муддати аниқлаштирувчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Махсус синовларни ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган вақт мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддатга кирмайди.


33. Таълим тўғрисидаги ҳужжатни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақидаги гувоҳнома шахсан ариза берувчига ёки нотариал тасдиқланган ишончномага эга бўлган қонуний вакилига берилади.


34. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун амалдаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Бунда мазкур йиғимнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади.

35. Диплом (шаҳодатнома ёки баҳолар табели) ва мазкур Низомга 3 - 6-иловаларига мувофиқ эквивалентлигини қайд этиш тўғрисидаги давлат намунасидаги гувоҳнома унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидаги таълим муассасасида навбатдаги босқичда ўқишни давом эттириш ёки касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.


36. Тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) натижалари юзасидан шикоят ва аризалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Фуқароларнинг чет мамлакатларда олган касб-ҳунар

ва олий таълим дипломларини нострификация қилиш

ТАРТИБИ

1

    

Фуқароларнинг чет мамлакатларда олган касб-ҳунар ва олий таълим дипломларини нострификациялаш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси) топширилади топширилади

      



2

     

Чет мамлакатларда олинган касб-ҳунар ва олий таълим дипломларини нострификациялаш учун топширилган ариза ва ҳужжатлар фуқаролардан Давлат инспекцияси томонидан қабул қилиб олинади

    



3

Фуқароларнинг чет мамлакатларда олган касб-ҳунар ва олий таълим дипломларини нострификациялаш бўйича топширилган ҳужжатлар Давлат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади


-


Давлат инспекцияси лозим бўлган ҳолларда тегишли ўқув юрти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан ўрганилаётган ишга тегишли аниқлаштирувчи ҳужжатларни сўраб олиши мумкин


Мазмуни

Муддати

(кунларда)

Бажариш учун

масъуллар


1.

Фуқароларнинг чет мамлакатларда олган касб-ҳунар ва олий таълим дипломларини нострификациялаш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Давлат инспекциясига топширилади.


Фуқаролар




2.

Ариза ва ҳужжатлар фуқаролардан Давлат инспекцияси томонидан қабул қилиб олинади.

Ҳужжатлар

топширилган куни.

Давлат инспекцияси.




2а.

Давлат инспекцияси лозим бўлган ҳолларда тегишли ўқув юрти, маҳаллий ва хорижий ташкилотлардан ўрганилаётган ишга тегишли аниқлаштирувчи ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.


Давлат инспекцияси.




3.

Фуқаролардан қабул қилиб олинган ариза ва ҳужжатлар Давлат инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Кўпи билан

бир ой муддатда.

Давлат инспекцияси.

     





Низомга

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини

назорат қилиш давлат инспекциясига

А Р И З А



га


(ҳужжат эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми)



нинг

(хорижий давлат номи)



дан

(маълумот тўғрисидаги ҳужжатни берган таълим муассасасининг номи)



мутахассислиги

бўйича


берилган


(берилган вақти ва жойи)



ўқиш шакли _________-қайд рақами билан

(кундузги, сиртқи, кечки, масофали)


рўйхатга олинган _____ серияли, ________________-рақамли дипломнинг тан олинишини ва эквивалент эканлигини қайд этиш (нострификациялаш) бўйича тегишли ҳужжатларимни қабул қилишингизни сўрайман.


Хорижий давлатда ўқиган таълим муассасаси тўғрисида қўшимча маълумотлар:

Индекс:

Телефон:

Факс:

            

(таълим муассасасининг манзили)

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:


1. Паспорт нусхаси.


2. ____________________________да ________ - ________ йилларда ________________ шаклда ўқиб, "___________________________" мутахассислиги бўйича _______ йилда берилган _______- қайд рақами билан рўйхатга олинган ___ серияли ____________________-рақамли диплом ва унинг иловасининг асл нусхаси.


3. 2-бандда қайд этилган диплом ва унинг иловасининг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси.


4. Тўлов тўланганлиги ҳақида ҳужжат.

Ариза берувчи:



(фамилияси, исми, отасининг исми)


      


      



(ариза берилган сана)


(имзо)


Яшаш манзилим:


Телефон: ______________________.






Низомга

3-ИЛОВА


Умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномани

нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида

ГУВОҲНОМА

GUVOНNOMA

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi

Ta`lim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi

GUVOНNOMA

UO` N 000000

Ma`lumot to`g`risidagi hujjatning asli bilan birgalikda

taqdim etilganda qonuniy kuchga ega bo`ladi

       


Ushbu guvohnoma bilan





ga



(familyasi, ismi, otasining ismi)

         




(ma`lumot to`g`risidagi hujjatni bergan ta`lim muassasasining nomi)



tomonidan


da berilgan




(berilgan vaqti va joyi)

         




           



(ma`lumot to`g`risidagi hujjatning seriyasi, tartib raqami)

  



ma`lumot to`g`risidagi





(ma`lumot to`g`risidagi hujjatning nomi)

         



O`zbekiston Respublikasida tan olinadi va u umumiy o`rta ma`lumot haqidagi shahodatnomaga tenglashtiriladi.



     

        




Boshqarma boshlig`i






(F.I.O.)




M.O`

Ro`yxatdan o`tkazish raqami




      

       




Berilgan sanasi: 20___ yil "___"______________

                  


Умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномани

нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)

ҳақида гувоҳнома

ТАВСИФИ


Умумий ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатномани нострификациялаш ҳақида давлат намунасидаги гувоҳноманинг муқоваси томонлари 105 х 145 мм ўлчовда яхлит қопланган жигар ранг кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида GUVOНNOMA сўзи ёзилган.

Гувоҳноманинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида тўрт хил: матн учун қора, тасвирий элементлар учун яшил, оч сариқ, ҳаворангда босилади.

Саҳифа марказида 60 мм диаметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби саккиз бурчакли фигура ичида жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат.

Гувоҳноманинг юқори қисмида лотин ёзувида "O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta`lim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi" сўзи акс этттирилади. Ундан пастроқда UO` лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам босилади.

Гувоҳнома 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган нимтатир бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларидан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларини тушириш натижасида янги ранг ҳосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербини оч ҳаворанг бўёқда тасвирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.






Низомга

4-ИЛОВА


10, 11, 12 ва ундан юқори синф баҳолар табели

(маълумотнома) ёки шаҳодатномани нострификациялаш

(эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида

ГУВОҲНОМА

GUVOНNOMA

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi

Ta`lim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi

GUVOНNOMA

TO`M N 000000

Ma`lumot to`g`risidagi hujjatning asli bilan birgalikda

taqdim etilganda qonuniy kuchga ega bo`ladi

       


Ushbu guvohnoma bilan





ga



(familyasi, ismi, otasining ismi)

         




(ma`lumot to`g`risidagi hujjatni bergan ta`lim muassasasining nomi)



tomonidan


da berilgan




(berilgan vaqti va joyi)

         




           



(ma`lumot to`g`risidagi hujjatning seriyasi, tartib raqami)

  



ma`lumot to`g`risidagi





(ma`lumot to`g`risidagi hujjatning nomi)

         



O`zbekiston Respublikasida tan olinadi va _________________ tenglashtiriladi.

            



     

        




Boshqarma boshlig`i






(F.I.O.)




M.O`

Ro`yxatdan o`tkazish raqami




      

       




Berilgan sanasi: 20___ yil "___"______________

                  


10, 11, 12 ва ундан юқори синф баҳолар табели

(маълумотнома) ёки шаҳодатномани нострификациялаш

(эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида гувоҳнома

ТАВСИФИ


10, 11, 12 ва ундан юқори синф баҳолар табели (маълумотнома) ёки шаҳодатномани нострификациялаш ҳақидаги давлат намунасидаги гувоҳнома муқоваси томонлари 105 х 145 мм ўлчовда яхлит қопланган жигар ранг кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида GUVOНNOMA сўзи ёзилган.

Гувоҳноманинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида тўрт хил: матн учун қора, тасвирий элементлар учун яшил, оч сариқ, ҳаворангда босилади.

Саҳифа марказида 60 мм диаметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби саккиз бурчакли фигура ичида жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат.

Гувоҳноманинг юқори қисмида лотин ёзувида "O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta`lim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi" сўзи акс этттирилади. Ундан пастроқда TO`M лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам босилади.

Гувоҳнома 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган нимтатир бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларидан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларини тушириш натижасида янги ранг ҳосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербини оч ҳаворанг бўёқда тасвирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.






Низомга

5-ИЛОВА


Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги дипломини

нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида

ГУВОҲНОМА


GUVOНNOMA


         


O`zbekiston Respublikasi

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi

Ta`lim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi


State Testing Center under the

Cabinet of Ministers of The

Republic of Uzbekistan

GUVOНNOMA


CERTIFICATE

O`MK N 000000

Ma`lumot to`g`risidagi hujjatning asli

bilan birgalikda taqdim etilganda

qonuniy kuchga ega bo`ladi



O`MK N 000000

Valid upon submission with the

authentic document on education

Ushbu guvohnoma bilan ______________

___________________________________ga

(familyasi, ismi, otasining ismi)



Present ___________________________

(name of educational, academic inquiry etc.)

Series __________ N __________________

____________________________________

(ma`lumot to`g`risidagi hujjatni bergan

ta`lim muassasasining nomi)

tomonidan __________________ da berilgan

(berilgan vaqti va joyi)



Issued to ___________________________

(family name, first name, middle name)


_________________________________________

_____________________________________

(ma`lumot to`g`risidagi hujjatning seriyasi, tartib raqami)



by _______________________________

(name of institution issuing the qualification)

ma`lumot to`g`risidagi __________________

(ma`lumot to`g`risidagi hujjatning nomi)



__________________________________

(issued date and country)

O`zbekiston Respublikasida tan olinadi

va u o`rta maxsus, kasb-hunar ma`lumot

to`g`risidagi diplomga tenglashtiriladi.



Is hereby recognized in the Republic

of Uzbekistan to be equivalent to a diploma

of secondary specialized vocational education.

Boshqarma boshlig`i ______________________

                                                   (F.I.O.)

M.O`.

Ro`yxatdan o`tkazish raqami __________



The Chief of the Department __________________

                                                     (full name)

P.S.

Registry N o __________

Berilgan sanasi: 20___ yil "___" ______________



Date of issue: ___________ "____" 20 ____


Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги

дипломини нострификациялаш (эквивалентлигини

қайд этиш) ҳақида гувоҳнома

ТАВСИФИ


Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти даражасидаги диплом нострификацияси тўғрисида давлат намунасидаги гувоҳноманинг муқоваси томонлари 210 х 145 мм ўлчовда яхлит қопланган яшил ранг бумвинилдан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида GUVOНNOMA сўзи ёзилган.

Гувоҳноманинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида тўрт хил: матн учун қора, тасвирий элементлар учун яшил, оч сариқ, қизил рангда босилади.

Саҳифа марказида 60 мм диаметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби саккиз бурчакли фигура ичида жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат.

Гувоҳноманинг юқори қисмида лотин ёзувида "O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta`lim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi" сўзи акс этттирилади. Ундан пастроқда O`MK лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам босилади. Гувоҳноманинг иккинчи саҳифасида барча ёзувлар инглиз тилида такрорланади.

Гувоҳнома 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган нимтатир бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларидан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларини тушириш натижасида янги ранг ҳосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербини оч ҳаворанг бўёқда тасвирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.






Низомга

6-ИЛОВА


Олий маълумот (дипломли мутахассис,

бакалавр ва магистр) даражасидаги дипломини

нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) ҳақида

ГУВОҲНОМА


GUVOНNOMA


         


O`zbekiston Respublikasi

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi

Ta`lim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi


State Testing Center under the

Cabinet of Ministers of The

Republic of Uzbekistan

GUVOНNOMA


CERTIFICATE

O`MK N 000000

Ma`lumot to`g`risidagi hujjatning asli

bilan birgalikda taqdim etilganda

qonuniy kuchga ega bo`ladi



O`MK N 000000

Valid upon submission with the

authentic document on education

Ushbu guvohnoma bilan ______________

___________________________________ga

(familyasi, ismi, otasining ismi)



Present ___________________________

(name of educational, academic inquiry etc.)

Series __________ N __________________

____________________________________

(ma`lumot to`g`risidagi hujjatni bergan

ta`lim muassasasining nomi)

tomonidan __________________ da berilgan

(berilgan vaqti va joyi)



Issued to ___________________________

(family name, first name, middle name)


_________________________________________

_____________________________________

(ma`lumot to`g`risidagi hujjatning seriyasi, tartib raqami)



by _______________________________

(name of institution issuing the qualification)

ma`lumot to`g`risidagi __________________

(ma`lumot to`g`risidagi hujjatning nomi)



__________________________________

(issued date and country)

O`zbekiston Respublikasida tan olinadi va

________________________________

(diplomli mutaxassis (oily ma`lumot), oily

bakalavr, oily magistr darajalaridan tegishlisi nomi)

darajasidagi oliy ma`lumot haqidagi diplomga tenglashtiriladi.



Is hereby recognized in the Republic

of Uzbekistan to be equivalent to a _____

_________________________________

(qualified specialist (higher education),

bachelor`s , master`s ) degree.

Boshqarma boshlig`i ______________________

                                                   (F.I.O.)

M.O`.

Ro`yxatdan o`tkazish raqami __________



The Chief of the Department __________________

                                                     (full name)

P.S.

Registry N o __________

Berilgan sanasi: 20___ yil "___" ______________



Date of issue: ___________ "____" 20 ____


Олий маълумот (дипломли мутахассис,

бакалавр ва магистр) даражасидаги дипломини

нострификациялаш (эквивалентлигини

қайд этиш) ҳақида гувоҳнома

ТАВСИФИ


Олий маълумот (дипломли мутахассис, бакалавр ва магистр) даражасидаги дипломни нострификациялаш ҳақидаги давлат намунасидаги гувоҳноманинг муқоваси томонлари 210 х 145 мм ўлчовда яхлит қопланган кўк ранг бумвинилдан тайёрланган кўринишга эга. Унинг юз томонида босма нақш усулида олтин рангдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири туширилган ва пастроқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида GUVOНNOMA сўзи ёзилган.

Гувоҳноманинг ички қисми қалин оқ қоғозда офсет босма усулида тўрт хил: матн учун қора, тасвирий элементлар учун яшил, оч сариқ, қизил рангда босилади.

Саҳифа марказида 60 мм диаметрли Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби саккиз бурчакли фигура ичида жойлаштирилади. Унинг атрофи нақшли растрдан ташкил топган оч сариқ рангдаги фондан иборат.

Гувоҳноманинг юқори қисмида лотин ёзувида "O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta`lim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi" сўзи акс этттирилади. Ундан пастроқда O лотин ҳарфи ва олти хонадан иборат бўлган рақам босилади. Гувоҳноманинг иккинчи саҳифасида барча ёзувлар инглиз тилида такрорланади.

Гувоҳнома 7 даражали ҳимояга эга:

1) икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усул;

2) машинада нусха кўчиришни қийинлаштирадиган нимтатир бўёқлардан фойдаланиш;

3) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларидан фойдаланиш;

4) ҳар хил шаклдаги растр сеткаларини тушириш натижасида янги ранг ҳосил қилиш;

5) махсус қоғоз ишлатиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербини оч ҳаворанг бўёқда тасвирлаш;

7) олти шаклли ўзгарадиган рақамдан фойдаланиш.