язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Бошқа масалалар/ Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.07.2000 й. 283-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 25 июлдаги

283-сон қарорига

3-ИЛОВА


Хорижий давлатларда илмий

даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан

олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини

қайд этиш) тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Хорижий давлатларнинг олий аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январгача фуқароларга берилган фан доктори ва номзоди дипломлари, профессор, доцент ва катта илмий ходим шаҳодатномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади.


2. Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига фан доктори ва номзоди илмий даражалари берилгани ҳақидаги ҳужжатлар, шунингдек, хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган илмий даражалар олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринда ОАК деб аталади) томонидан нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).

3. Илмий даража ҳақидаги дипломлари ОАКда нострификацияланган фуқаролар Ўзбекистон Республикасида олий малака ҳақидаги ҳужжат эгалари учун амалда қўлланилаётган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланишга ҳақлидирлар. Нострификацияланмаган олий малака ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий ҳисобланмайди.

4. Илмий даражалар дипломларини ОАКда нострификация қилиш учун 1-иловага мувофиқ, 2-иловадаги тартибда ҳужжатлар тақдим этилади.

5. Нострификация учун ҳужжатлар ОАК томонидан қабул қилинади.

Тақдим этилган ҳужжатларни ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши кўриб чиқиб, диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиб, ўз хулосасини чиқаради.

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси эксперт кенгаши хулосаси ва ОАК Котибияти фикри асосида ўз тавсиясини ОАК Президиуми муҳокамасига тақдим этади.

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан тегишли илмий ёки илмий-тадқиқот муассасага ёхуд илмий даражалар берувчи илмий кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин.

6. ОАК Президиумининг олий малака ҳақидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ҳудудида кучга киради. Ҳужжат эгаларига ОАК Президиумининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг илмий даража дипломлари берилади.

7. Фан доктори илмий даражаси ҳақидаги дипломни нострификациялаш муддати уч ойдан, фан номзоди илмий даражаси, фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган хорижий мамлакатлар илмий даражалари дипломларини нострификациялаш муддати икки ойдан ошмаслиги керак. Зарур ҳолатларда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан уч ойгача узайтирилиши мумкин.

8. Илмий даража ҳақидаги дипломларни тенглаштириш масалалари юзасидан ОАК Президиуми чиқарган қарордан норози бўлган даъвогар қарор чиққан кундан бошлаб икки ой мобайнида ОАКга апелляция шикояти билан мурожаат қилиши мумкин.

9. Хорижий давлатларда берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва эквивалентлигини қайд этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.





Низомга

1-ИЛОВА


Илмий даража дипломини нострификациялаш

бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим

этиладиган аттестация иши ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Талабгор иш жойидан (агар у ишлаётган бўлса) муассаса раҳбари имзолаган йўлланма хат ёки талабгорнинг имзоси нотариал тасдиқланган аризаси (1 нусха). Хатда (аризада) талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, иш жойи ва лавозими, шунингдек, қачон ва қайси давлатда илмий даража дипломини олганлиги, илмий даражанинг расмий номи, хорижда олинган ҳужжатнинг берилган куни, серияси ва рақами, диссертация мавзуси, қайси ихтисослик бўйича ҳимоя қилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.


2. Муассаса раҳбарининг тегишли ихтисослашган кенгашга мурожаатномаси (аспирант ва докторантлар учун эса - уларни чет элда олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқишга юбориш учун буйруқ) нусхаси ҳамда агар илмий иш Ўзбекистонда тайёрланган бўлса - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) ушбу диссертациянинг хорижий давлатларда ҳимоя қилинишига рухсат бериб, хорижий давлатлар аттестация органларига юборган йўлланма хатининг нусхаси.


3. Илмий даража дипломи (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).

4. Талабгорнинг иш жойидан тасдиқланган ёки унинг имзоси қўйилган ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақаси (талабгор паспортининг нусхаси илова қилинади).


5. Диссертация ҳимояси ўтган муассасанинг ҳамда ихтисослик номининг илмий котиб (агар у ишлаётган бўлса) имзоси билан тасдиқланган ёки талабгор томонидан имзоланган давлат тилидаги (лотин графикаси ҳарфлари билан) ва инглиз тилидаги шакллари.


6. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма.


7. Талабгор ҳимоя қилган диссертация нусхаси ва мавжуд бўлган тақдирда - 2 нусха автореферат.


8. Аттестация ишидаги ҳужжатлар рўйхати.






Низомга

2-ИЛОВА


Мазмуни


Муддатлари

(кунларда)


Ижро учун

масъуллар


1.

Талабгорлар хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш учун тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) тақдим этади, шунингдек, нострификация ўтказиш учун белгиланган тўловни киритишади.



Даъвогарлар

2.

ОАК хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш учун тегишли ҳужжатларни қабул қилади.


Ҳужжатлар тақдим этилган кунда

ОАК

3.

Тақдим этилган ҳужжатлар ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссиясига хулоса берилади.


Белгиланган муддатда

ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши

4.

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси эксперт кенгаши хулосаси ва ОАК Котибияти фикри асосида ўз тавсиясини ОАК Президиуми муҳокамасига тақдим этади.


Белгиланган муддатда

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси

4а.

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолатларда, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан тегишли илмий ёки илмий-тадқиқот муассасасига ёхуд илмий даражалар берувчи илмий кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин.


Белгиланган муддатда

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси, тегишли муассасалар

5.

ОАК Президиуми фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.


Белгиланган муддатда

ОАК Президиуми

6.

Фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги диплом эгаларига ОАК Президиуми қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари дипломлари берилади.


Белгиланган муддатда

ОАК Президиуми

1

       

Хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш учун тегишли ҳужжатлар ОАКга тақдим қилинади

          


2

     

OAK хорижий мамлакатларда берилган фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш учун тегишли ҳужжатларни кабул қилинади

       


3

       

ОАКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши қабул қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссиясига хулоса беради

         


4

    

ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси эксперт кенгаши хулосаси ва OAK Котибияти фикри асосида ўз тавсиясини OAK Президиуми муҳокамасига тақдим этади

           

4а-

       

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолатларда, ОАКнинг Тартиб-қоида комиссияси қарори билан тегишли илмий ёки илмий-тадқиқот муассасага ёҳуд илмий даражалар берувчи илмий кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин

          


5

     

OAK Президиуми фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги дипломларни нострификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади

          

6

       

Фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган илмий даражалар ҳақидаги диплом эгаларига OAK Президиуми қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари дипломлари берилади