ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2003 й. 222-сон "Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари штат жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.05. 2003 й.
N 222
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИК
ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ШТАТ ЖАДВАЛЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг айрим хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2003 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Нидерландия Қироллиги (Амстердам шаҳри)даги Бош консулхонаси тугатилсин.
2. Қуйидагилар:
Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Доимий ваколатхонасининг штат жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Нидерландия Қироллиги (Амстердам шаҳри)даги Бош консулхонаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси ва Бош консулхонаси балансидаги моддий ва пул бойликларини хатловдан ўтказсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан бўшайдиган моддий бойликлардан келгусида фойдаланиш бўйича таклифларни келишиб олсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган дипломатик муассасалар таъминотига штатлар жадвалларидаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, чет эллардаги муассасаларни маблағ билан таъминлашнинг жорий молиявий йил учун бюджетда тасдиқланган ҳажмларидан келиб чиқиб маблағлар ажратсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Туркия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини ва Бош консулхонасини очиш тўғрисида" 1993 йил 4 майдаги 201-сон қарорига 1 ва 2-иловалар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг Доимий ваколатхонасини очиш тўғрисида" 1997 йил 6 январдаги 2-сон қарорига 1-илова;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нидерландия Қироллиги (Амстердам шаҳри)да Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасини очиш тўғрисида" 1998 йил 22 июндаги 264-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.С. Сафоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 19 майдаги
222-сон қарорига
1-ИЛОВА
Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро
ташкилотлар ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси
Доимий ваколатхонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони |
Вакилнинг маоши (2200$)га нисбатан ходимларнинг маоши, фоизларда |
Ойлик маош |
2003 йил учун иш ҳақи фонди |
Дипломатик ходимлар таркиби |
|||||
1 |
Вакил |
1 |
100% |
2200 |
26400 |
2 |
Биринчи котиб |
1 |
75% |
1650 |
19800 |
3 |
Бутунжаҳон савдо ташкилотидаги вакил |
1 |
65% |
1430 |
17160 |
Жами: |
3 |
5500 |
63360 |
||
Маъмурий-техник ходимлар таркиби |
|||||
1 |
Катта бухгалтер |
1 |
65% |
1430 |
17160 |
2 |
Жойнинг ўзида ёки ходимларнинг оила аъзоларидан ёлланадиган ходимлар: ошпаз, фаррош, қоровул, боғбон ва бошқалар |
3000 |
36000 |
||
Жами: |
1 |
4430 |
53160 |
||
Ҳаммаси: |
4 |
9930 |
116520 |
2003 йил 19 майдаги
222-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги
(Истанбул шаҳри) Бош консулхонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)
Т/р |
Лавозими |
Штатдаги ходимлар сони |
Вакилнинг маоши (1532$)га нисбатан ходимларнинг маоши, фоизларда |
Ойлик маош |
2003 йил учун иш ҳақи фонди |
Дипломатик ходимлар таркиби |
|||||
1 |
Бош консул |
1 |
85% |
1302 |
15624 |
2 |
Атташе |
1 |
60% |
919 |
11028 |
Жами: |
2 |
2221 |
26652 |
||
Маъмурий-техник ходимлар таркиби |
|||||
1 |
Катта бухгалтер |
1 |
65% |
996 |
11952 |
2 |
Механик-ҳайдовчи |
1 |
45% |
689 |
8268 |
3 |
Жойнинг ўзида ёки ходимларнинг оила аъзоларидан ёлланадиган ходимлар: ошпаз, фаррош, қоровул, боғбон ва бошқалар |
1500 |
18000 |
||
Жами: |
2 |
3185 |
38220 |
||
Ҳаммаси: |
4 |
5406 |
64872 |