ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона йиғимлари /

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 09.07.2015 й. 2694-сон билан рўйхатга олинган 12.06.2015 й. Марказий банк Бошқарувининг 335-В-сон, Давлат божхона қўмитасининг 02-02/12-26-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 9 июлда 2694-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви ва

Давлат божхона қўмитасининг

2015 йил 12 июндаги 335-В,

02-02/12-26-сонли қарорига

ИЛОВА



Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги

ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни

ундириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сонли "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни (бундан буён матнда йиғимлар деб юритилади) ундириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қимматликлар - миллий валюта ва касса ҳужжатлари;


кунлик ҳужжатлар - операцион кун давомида расмийлаштирилган миллий валютада амалга оширилган операциялар ҳисобини юритиш ҳужжатлари;


инкассация хизмати - махсус кассанинг кунлик нақд пул тушумларини инкассация қилиш ва қимматликларни ташиш билан боғлиқ бўлган хизмат.

2. Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда миллий валютада йиғимлар ундирилади.

3. Йиғимлар нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.


4. Йиғимларни ундириш учун тегишли божхона постида тижорат банки томонидан миллий валютада тўловларни қабул қилувчи банк кассаси (бундан буён матнда махсус касса деб юритилади) ташкил қилинади.

Йиғимлар барча тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги кассалари орқали қабул қилиниши мумкин.


2-БОБ. МАХСУС КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ,

ҚИММАТЛИКЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Махсус кассалар ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташиш, мазкур Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ амалга оширилади.

6. Махсус касса тижорат банки томонидан ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, миллий валютани нақд пулсиз шаклда қабул қилувчи тўлов терминали, компьютер, принтер, ҳисоблаш техникаси, пул санаш машинкаси, пулларни ўраб-боғлаш учун бандероль, тизимча ва пломбалар, кассир учун бириктирилган махсус пломбир, амалиёт кассасининг номи ёзилган ёки унинг тартиб рақами кўрсатилган штамп ва бланкалар билан таъминланган бўлиши шарт.

7. Махсус кассада фаолият юритадиган кассирлар сони унинг иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тижорат банки томонидан белгиланади.

8. Махсус кассада икки ёки ундан ортиқ кассирлар фаолият юритганда, тижорат банки раҳбарининг буйруғига асосан катта амалий иш тажрибасига эга бўлган кассирлардан бири катта кассир лавозимига тайинланади. Катта кассир кассирларга юклатилган барча вазифаларни амалга ошириб, махсус касса ишига бошчилик қилади ва кассирларнинг ишини назорат қилиб боради.

10. Йиғимлар ундирилганлиги ҳақида кассир томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда кирим ҳужжати расмийлаштирилади. Бунда кассир ҳужжатда мижознинг имзоси қўйилганлигини ҳамда тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текшириши шарт.

11. Кирим ҳужжати бир нусхада тайёрланади. Кирим ҳужжатнинг маълумотнома қисми кунлик касса ҳужжатларига тикиб қўйилади, квитанция қисми нақд пулни топширган мижозга тақдим этилади.

Банк карталари орқали йиғимлар қабул қилинганда тўлов терминали квитанцияси (слип)нинг бир қисми маълумотномага тикилади, иккинчи қисми квитанция билан бирга мижозга тақдим қилинади.

Бундан ташқари, йиғимлар виртуал терминаллар (Е-РОS) ёки бошқа бирор электрон тўлов воситалари орқали қабул қилинганда, тўловчига электрон чек ёки тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи бирор бир электрон ҳужжат тақдим этилади.


3-БОБ. МАХСУС КАССАДА ҲИСОБОТНИ ЮРИТИШ


19. Кассир томонидан операцион кун якунида махсус кассада қимматликлар асосида амалга оширилган операциялар бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ва имзоланади.

20. Ҳисобот ва қимматликлар инкассация сумкаси (қоп)га тасдиқловчи ҳужжатлар билан биргаликда жойланади ҳамда тижорат банкига юборилади.

21. Инкассатор томонидан махсус кассадан қабул қилинган инкассация сумкалари (қоплари) тижорат банкининг кечки кассасига топширилади.

Махсус касса томонидан тижорат банкига юбориладиган нақд пул ва бошқа қимматликлар ўзаро шартномага асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки "Республика махсус алоқа боғламаси" давлат унитар корхонаси хизмати кузатуви остида амалга оширилиши мумкин.

22. Банк бухгалтериясининг масъул ходимлари тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича тузилган ҳисоботнинг тўғрилигини, қимматликларнинг тўла-тўкис топширилганлигини ва улардан тўғри фойдаланилганлигини текширади. Ҳисоботга киритилган операцияларни тижорат банки балансида акс эттирилиши бош бухгалтер томонидан текширилади ва имзоланади ҳамда кассир томонидан тасдиқловчи ҳужжатлари билан биргаликда кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


4-БОБ. ЙИҒИМЛАРНИ УНДИРИШ

ВА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

25. Операцион кун якунида махсус касса томонидан қабул қилинган маблағлар тегишли тижорат банкига инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки "Республика махсус алоқа боғламаси" давлат унитар корхонаси орқали топширилади. Маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

27. Тижорат банки томонидан ҳар ойда маблағлар бўйича ҳисобот тузилади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи иш кунида Бош банкка тақдим қилинади.

28. Бош банк ҳисоботларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига тақдим этади.

30. Йиғимларнинг белгиланган тартибда тўланиши устидан назорат божхона бошқармалари томонидан амалга оширилади.


31. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА

МАЪЛУМОТНОМА - CERTIFICATЕ

       

       


(тижорат банкнинг номи)


(кассир штампи)

20___ йил "___" _______________

          

(мижознинг фамилияси, исми, шарифи

client`s name, surname)


қабул қилинди.

(миллий валютанинг қиймати, суммаси - рақам ва сўз билан ёзилади

value of national currency, amount in figures and in words)


       

        

(автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи,

the name of the country, where the vehicle is registered)


    

  

(тўлов тури - type of payment)


    

   

    

(мижознинг имзоси - client`s signature)


(кассирнинг имзоси - cashiers signature)

            

КВИТАНЦИЯ - RECEIPT

   

       


(тижорат банкнинг номи)


(кассир штампи)

20___ йил "___" _______________


(мижознинг фамилияси, исми, шарифи

client`s name, surname)


қабул қилинди.

(миллий валютанинг қиймати, суммаси - рақам ва сўз билан ёзилади

value of national currency, amount in figures and in words)


       

        

(автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи,

the name of the country, where the vehicle is registered)


    

   

    

(тўлов тури - type of payment)


(кассирнинг имзоси - cashiers signature)

       





Низомга

2-ИЛОВА


Махсус касса томонидан амалга

оширилган операциялар тўғрисида

ҲИСОБОТ


20 ____ йил "____" _____________

       

Нақд пулда амалга оширилган

операциялар мазмуни


кирим

чиқим

Олинган бўнак:




Кунлик айланмалар:




Жами айланмалар




Банк кассасига топширилиши керак




Баланс:




          

Тўлов терминаллари орқали амалга

оширилган операциялар мазмуни


кирим


чиқим


Кунлик айланмалар:




Жами айланмалар




Банк кассасига топширилиши керак




Баланс:




   

     


(ҳисобот тузувчининг Ф.И.О., имзоси)

Ҳисоботни текширди:


(тижорат банк бош бухгалтерининг Ф.И.О., имзоси)

20___ йил "____" _____________.

          

                     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 июль, 27-сон, 365-модда


























Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск