язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш/ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 15.05.2003 й. 49-сон "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.05.2003 й. 1136-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2003 й.

N 1136-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

15.05.2003 й.

N 49


БУЙРУҒИ



Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича

нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


(2003 йил 30 майдан кучга киради)



Амалда бўлган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш жараёнида йўл қўйилган айрим таҳририй ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида


БУЮРАМАН:


1. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатига олинган) низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.



Вазир                                                                         О. Обидов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар



1. 115-бандидаги "қабул қилинади" сўзлари "қабул қилинмайди" сўзларига алмаштирилсин.


2. 118-бандидаги "Йўриқнома" сўзи "Низом" сўзига алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Соғлиқни сақлаш вазири, Марказий Банк раиси, Давлат Солиқ қўмитаси раиси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси билан келишилган.