язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (янги таҳрирда) (АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган 07.03.2003 й. МВ 43-сон, ДСҚ 203-37-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 29 апрелда 1238-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ 43-сон ва ДСҚ 2003-37-сон

07.03.2003 й. қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган

товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича

қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА

(Янги таҳрирда)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджет билан ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қўшилган қиймат солиғи товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида қўшилган қиймат бир қисмининг бюджетга ажратилишидир.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга ишларга, хизматларга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби алоҳида йўриқномалар билан белгиланади.



II. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиққа тортишнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган юридик шахслар бундан мустасно.

Солиққа тортишнинг алоҳида тартиби белгиланган асосий фаолият билан бир қаторда қўшилган қиймат солиғига тортиладиган бошқа фаолият билан шуғулланадиган юридик шахслар мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда шу фаолиятдан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар.

Мазкур Йўриқномада солиқ солиш мақсадида юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулкка эга бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ана шу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек, мустақил балансга ва ҳисоб-китоб варағига эга бўлган ҳамма турдаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар (шу жумладан, уларнинг алоҳида бўлинмалари) (кейинги ўринларда "корхоналар" деб юритилади) тушунилади.

Ягона солиқ тўловини тўловчилар ихтиёрий тарзда, ҳисобот чораги бошлангунга қадар бир ойдан кечиктирмасдан, янги ташкил этилганлар эса - фаолиятларини амалга оширишни бошлашларидан олдин рўйхатдан ўтган жойларидаги Давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ариза асосида қўшилган қиймат солиғини тўлашлари мумкин.


III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


4. Мазкур Йўриқномага кўра қўшилган қиймат солиғи солиш объекти бўлиб товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сотилиши бўйича айланмалар ҳисобланади, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари (ишлаб чиқаришнинг ички айланмаси) учун фойдаланиладиганлар бундан мустасно.

Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг сотилишига доир айланмалар деганда юклаб жўнатилган маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар (кейинги ўринларда "товарлар (ишлар, хизматлар)" дейилади) тушунилади.


5. Товарларнинг сотилишида ўзи ишлаб чиқарган ва четдан сотиб олинган барча товарларнинг сотилишига доир айланмалар солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадида истеъмолчилик мақсади ва қийматига эга бўлган ҳамма нарса (товар, маҳсулот, кўчмас мулк, шу жумладан, бинолар ва иншоотлар, шунингдек, электр ва иссиқлик энергияси, газ, сув ва шу кабилар) товар ҳисобланади.


6. Ишларнинг сотилишида бажарилган қурилиш-монтаж, таъмирлаш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, технологик, лойиҳа-қидирув, реставрация қилиш ва бошқа ишлар қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.


7. Хизматларнинг сотилишида қуйидагилар қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади:

йўловчилар ва юк транспорти, шу жумладан, газ, нефть, нефть маҳсулотлари, электр ва иссиқлик энергиясини ташиш (узатиш)га доир хизматлар, товарларни юклаб жўнатиш, юкдан тушириш, қайта юклаш, сақлашга доир хизматлар;

мол-мулк ва кўчмас мулк объектларини ижарага бериш хизматлари;

воситачилик хизматлари;

алоқа, маиший, уй-жой-коммунал хизматлар;

реклама хизматлари;

маълумотларни ишлаш ва ахборот таъминотига доир хизматлар;

бошқа хизматлар.


8. Шунингдек, қуйидагилар ҳам солиқ солинадиган айланмаларга киради:

а) товарлар, ишлар ва хизматларнинг, шу жумладан, ўзи ишлаб чиқарган товарларнинг сотилиши бўйича, корхонанинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан, ўз ходимларига ўз истеъмоли учун корхона ичидаги айланмалар.

б) товарлар (ишлар, хизматлар)нинг бошқа корхоналар ёки жисмоний шахсларга, шу жумладан, корхона ходимларига бепул берилиши ёки ҳақини қисман тўлаб берилишига доир айланмалар;

в) гаровдаги буюмларнинг сотилиши, шу жумладан, уларнинг гаровни тутиб турувчига у гаров мажбуриятларини таъминламаганидаги берилишига доир айланмалар.


9. Лотерея билетларини сотиш лотерея ташкилотчиси учун солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Бунда корхоналар (қўшилган қиймат солиғи тўловчилар) томонидан лотереялар ташкилотчисига кўрсатиладиган лотерея билетларининг сотилиши (тарқатилиши)га оид хизматлар қўшилган қиймат солиғига умумий белгиланган тартибда тортилади.



IV. СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН АЙЛАНМАНИ АНИҚЛАШ


10. Сотиш бўйича солиқ солинадиган айланма миқдори сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати асосида қўлланиладиган нархлар ва тарифлардан келиб чиқиб, уларга қўшилган қиймат солиғини қўшмасдан аниқланади.

Акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солинадиган айланмани аниқлашда акцизлар суммаси ҳам унга киритилади.


11. Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг текинга берилишида, асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари (тугалланмаган қурилишни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинадиган) бундан мустасно, солиқ солинадиган айланма миқдори корхонада бериш пайтида вужудга келган нарх (тариф) даражасидан келиб чиқиб, уларга қўшилган қиймат солиғини қўшмасдан, бироқ бундай товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқарилиши (харид қилиниши) бўйича амалда вужудга келган харажатлардан камайтирмасдан аниқланади.

Асосий воситалар ва номоддий активларнинг бепул берилишида солиқ солинадиган айланма миқдори берилишда шаклланган нарх ва қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади.

Тугалланмаган қурилиш объектларининг (тугалланмаган қурилишни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинадиган) бепул берилишида солиқ солинадиган айланма миқдори берилишда шаклланган нарх ва тугалланмаган қурилишнинг ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади.

Товарлар (ишлар, хизматлар) бепул берилишида уларни берувчи корхона солиқ тўловчи ҳисобланади.

12. Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги таннархидан (ёки олинган нархи ва товар харид қилинишига боғлиқ харажатлардан) паст нархларда сотилишини амалга оширадиган корхоналар учун солиқ солиш мақсадида корхонада сотиш пайтида қарор топган, бироқ:

товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришда - товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги ишлаб чиқариш таннархидан;

савдо, таъминот-тайёрлаш фаолиятини амалга оширганда - олинган нархи ва товар харид қилинишига боғлиқ харажатлардан паст бўлмаган нарх қабул қилинади.


13. Иш ҳақини қонунларда белгиланган тартибда товарлар (шу жумладан, ўзи ишлаб чиқарган) билан натура шаклида тўлайдиган ёки уларни ўз ходимларига касса орқали таннархидан паст нархлар бўйича сотадиган корхоналар учун солиқ солинадиган айланма мазкур Йўриқноманинг 12-бандида назарда тутилган тартибда белгиланади.


14. Корхона ичида ўзи ишлаб чиқарган, корхонанинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар)дан фойдаланилишда уларнинг ишлаб чиқаришдаги таннархи солиқ солинадиган айланмани белгилаш учун асос қилиб қабул қилинади.


15. Берилган хом ашё ва материаллардан товарлар тайёрланганида уларни ишлаш қиймати (шу жумладан, харажатлар ва фойда), акциз тўланадиган товарлар бўйича эса - акцизлар ҳисобга олинган ҳолдаги ишлаш қиймати солиқ солинадиган айланма ҳисобланади.


16. Қайтариладиган идишлар, шу жумладан, гаров қийматига эга шиша идишлар қиймати солиқ солинадиган айланмага киритилмайди, бундай идишларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотилиши бундан мустасно.


17. Узоқ давом этадиган ишлаб чиқариш циклига эга корхоналар (қурилиш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ташкилотлар) учун бажарилган ва буюртмачилар тасдиқлаган, шартномавий нархлардан келиб чиқиб, ҳақ тўлаш учун ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган ишлар (хизматлар) қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Қурилиш ишларини пудратчи ёки ёрдамчи пудратчи ташкилотлар бажарганида унга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб ёзиш билан сотилган пудратчи (ёрдамчи пудратчи) материалларининг ва буюртмачи материалларининг қиймати киритилган ҳолда бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланади. Бунда моддий ресурслар бўйича қўшилган қиймат солиғининг суммаси мазкур Йўриқноманинг Х бобида белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

Пудратчи ташкилотлар ёрдамчи пудратчи ташкилотларга моддий-техника ресурсларини (қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур материаллар, конструкциялар, буюмлар, намунавий асбоб-ускуналар, аппаратуралар, стандартлаштирилмаган технологик ва энергетик асбоб-ускуналар, шу жумладан махсус материалларни) бир объект қурилиши доирасида сотганида, уларга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан, қўлланадиган нарх ва тарифлардан келиб чиққан ҳолда сотиладиган моддий-техника ресурсларининг қиймати солиқ солинадиган айланма ҳисобланади.

Марказлаштирилган манбалар (бюджет пул маблағлари, давлат бюджети таркибида консолидацияланадиган давлат мақсадли жамғармалари маблағлари (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари), ҳукумат қарорлари билан белгиланадиган бошқа манбалар) ҳисобидан молияланадиган объектларни “ипидан игнасигача” қуриш чоғида тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича харажатлар объект фойдаланишга топширилишига қадар пудратчининг балансида қайд этилади ва пудратчида қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган айланмага киритилмайди.

Тугалланмаган қурилиш бўйича харажатлар пудратчида объектни лойиҳада назарда тутилган ишларнинг барча ҳажмини бажариш, шу жумладан махсус ва ишга тушириш-созлаш ишлари, объектни технологик ва муҳандислик ускуналари билан бутлаш бўйича фойдаланишга топшириш далолатномасига кўра қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган айланмага киритилиши керак.

Бунда, пудратчида тугалланмаган қурилиш харажатлари бўйича ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат солиғининг суммаси бўлиб, ушбу харажатлар солиқ солинадиган айланмага киритилиши чоғида, олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича солиқ суммаси ҳисобланади.

18. Ўз эҳтиёжлари учун ўзининг кучи билан бажарилган қурилиш-монтаж ишларига қўшилган қиймат солиғи солинмайди. Моддий ресурслар, ёқилғи, ишларга доир қўшилган қиймат солиғи суммаси объектнинг қурилишига ҳисобдан чиқарилади.


19. Товар олди-сотдиси билан шуғулланувчи (қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланувчи), нархлар ўртасидаги фарқ, устамалар ва қўшимча ҳақлар шаклида даромад олувчи тайёрлаш, таъминот-сотиш ва бошқа корхоналар учун солиқ солинувчи айланма миқдори харидорларга сотиладиган товарлар қиймати асосида, уларга қўшилган қиймат солиғини қўшмаган ҳолда қўлланадиган нархлардан келиб чиқиб аниқланади.

Комиссия шартномалари бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун солиқ солинадиган айланма миқдори воситачилик ҳақи суммасидан келиб чиқиб белгиланади.


20. "Ўздонмаҳсулот" ДАК тизими таркибига кирадиган, бирламчи ишловдан кейинги дон, қўшимча маҳсулот ва чиқиндиларни саноатда донни қайта ишлашга сотишни амалга оширадиган корхоналар учун солиқ солинадиган айланма миқдори устама нарх суммаларидан келиб чиқиб аниқланади.

Бунда шу жумладан спирт ишлаб чиқариш учун чет ташкилотларга дон сотиш айланмаларига қўшилган қиймат солиғи умумбелгиланган тартибда солинади.


21. Банклар учун, мазкур Йўриқноманинг 25-бандида назарда тутилган имтиёзлар бериладиганларидан ташқари, хизматлар қиймати солиқ солинадиган айланма ҳисобланади.


22. Қўшилган қиймат солиғи суммасининг ҳисобга олиниши назарда тутилмаган асосий воситалар ва номоддий активларнинг сотилиши чоғида солиқ солинадиган айланма миқдори сотиш баҳоси билан қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади. Тугалланмаган қурилиш объектларининг (тугалланмаган қурилишни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинадиган) сотилиши чоғида солиқ солинадиган айланма миқдори сотиш баҳоси билан уларнинг ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади.

Масалан,

1) агар асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ҳисоботда ҚҚС хисобга олиниб акс эттирилишича 120,0 минг сўмни, эскириш - 50,0 минг сўмни, қолдиқ қиймати 70,0 минг сўмни (120,0 - 50,0) ва сотиш нархи - 200,0 минг сўмни ташкил этса, солиқ солинадиган айланма миқдори (200,0 - 70,0) = 130,0 минг сўмни ташкил этади. ҚҚС суммаси эса (130 х 20 : 120) = 21,66 минг сўмни ташкил этади, у бюджетга тўланиши лозим;

2) агар асосий воситаларнинг бошланғич қиймати

...