Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида ЎзР Давлат мукофотлари қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.02.1996 й. 58-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 13 февралдаги

58-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик

соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат

мукофотлари қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик сохасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари қўмитаси (бундан кейин "Қумита" деб аталади) энг нуфузли адабиёт, санъат ва меъморчилик арбобларидан, ижодий уюшмалар ва жамоатчилик ташкилотлари, идоралари ҳамда маданият муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби хар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда тасдиқланади Мазкур қўмита аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.


2. Қўмита ишига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маданият масалалари билан шуғулланувчи ўринбосари жамоатчилик асосида рахбарлик қилади.


3. Қўмита ўз ишчи гурухига эга бўлади Қўмита раисининг ўринбосари Қўмита раиси-Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари тавсиясига мувофиқ Вазирлар Махкамасининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Қўмита раиси ва унинг ўринбосари ўз хизмат лавозимига кўра қўмита таркибига киради.


4. Қўмита раиси ўринбосари тиббий ва маиший таъминот шароитлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги қўмиталар раислари ўринбосарларига тенглаштирилади.


5. Қўмитада Қўмита раисининг ўринбосаридан ташқари, маош тўланадиган масъул котиб ва ҳисобчи ўринлари бўлади.


6. Қўмитага адабиёт, санъат ва меъморчилик сохасида Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги ва Абдулла Кодирий номидаги Давлат мукофотларини олиш бўйича таклифларни ушбу мукофотлар тўғрисидаги Низомларга қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони учун зарур бўлган таклифларни тайёрлашга доир барча ишлар юкланади.


7. Қўмита:


а) Давлат мукофотларига тавсия этилган ишларни, шунингдек, мукофотлар тўғрисидаги низомларга мувофиқ келадиган зарур хужжатларни қабул қилади;

б) кўриб чиқиш учун қабул қилинган ишлар рўйхатини, уларнинг муаллифларини ҳамда тавсия этган ташкилотларни кўрсатган ҳолда, мукофотлар берилишидан беш ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

в) Давлат мукофотларига тавсия этилган ишларнинг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора мухокама қилинишини ташкил этади уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона бахоланишига кўмаклашади

г) Давлат мукофотлари юзасидан тушган таклифларни кўриб чиқиб, улар ҳақидаги асосланган тавсияларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

д) танловга қўйилган ишлар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганади, мутахассислар ва эксперт комиссиялари тавсиялари билан яқиндан танишади ва хулосалар беради, мукофотларни бериш тўғрисидагши таклифлар асосида қарорлар қабул қилади, қарорларни Вазирлар Махкамаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўриб чиқиши учун тақдим этади;

е) Давлат мукофотлари лауреати ёрлиқларини, фахрий нишонларни расмийлаштиради ҳамда уларни топширишни ташкил этади, шунингдек, мукофотлар пулини тўлашни амалга оширади,

ж) Адабиёт, санъат ва меъморчилик сохасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари Қўмитаси ҳузуридаги Алишер Навоий , жамғармаси ишига раҳбарлик қилади.


8. Қўмитага қуйидаги хукуклар берилади.


а) Давлат мукофотларига тақдим этилган ишларни олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш пули билан мутахассис-экспертларни таклиф этиш;

б) Давлат мукофотларини олишга тақдим этилган ишларни илмий, ижодий ва давлат ташкилотларига экспертларнинг кўриб чиқиши учун юбориш;

в) мукофотларга тақдим этилган ишлар, шунингдек, уларнинг муаллифлари ижоди билан жойнинг ўзида танишиш учун қўмита аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юбориш;

г) Қўмита аъзолари ва таклиф қилинган экспертларнинг хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;

д) Давлат мукофотларига тақдим этилган ишлар рўйхатини ва Қўмитанинг бошқа ҳужжатларини эълон қилиш масалалари юзасидан матбуот, радио ва телевидение, ижодий, илмий ва бошқа муассасаларга мурожаат қилиш.


9. Давлат мукофотига Қўмита аъзосининг иши тавсия этилган бўлса, бундай ҳолда у Қўмитада мазкур иш кўриб чиқилаётган мажлисларда қатнашмайди.


10. Қўмита ишчи гурухи ўз кундалик иш фаолиятини пулмолия бошқарувчиси бўлмиш ташкилий ишлар бўйича раис ўринбосари бошчилигида амалга оширади Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган мухри ва Ўзбекистон Давлат банкида ҳисоб рақами бўлади.






















Время: 0.2426
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск