Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди маблағларини шакллантириш ҳамда тақсимлаш Тартиби (ЎзР ВМ 07.06.1996 й. 215-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 7 июндаги

215 - сон қарорига

2-ИЛОВА



Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни

қўллаб-қувватлаш фонди маблағларини

шакллантириш ҳамда тақсимлаш

ТАРТИБИ


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарори асосида ишлаб чиқилган ҳамда Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди (кейинги ўринларда Фонд деб аталади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.


2. Фонд маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 100 млн сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдами ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан бир йўла бериладиган 50 млн сум миқдоридаги маблағлар;

хусусийлаштириш, бозор инфраструктурасини ташкил этиш ва ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишга мўлжалланган маблағлардан йилнинг ҳар чорагида Давлат мулки қўмитаси томонидан бериладиган 10 фоиз миқдоридаги маблағлар,

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг маблағлари,

хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари,

кредит беришни, инвестиция қўйишни, шунингдек қонунчиликка зид келмайдиган бошқа фаолият турларини уз ичига олувчи ўз хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар.


3. Фонд фаолиятидан олинган даромадлар ва тушумлар ўзининг тасарруфида қолади ва Фонд тўғрисидаги Низомда назарда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун йўналтирилади.

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси президиуми ҳар йили маблағлар тушадиган асосий манбалар ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари буйича даромадлар ва ҳаражатларнинг навбатдаги йил учун сметасини тасдиқлайди.


4. Фонд маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

Палата аъзоларига лизинг, консалтинг, аудиторлик, юридик ва ахборот хизматлари кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар (марказлар, хизматлар, фирмалар) ташкил этишга, майда улгуржи, воситачилик, транспорт ташкилотлари, консигнация омборхоналари тармоқларини ва бозор инфраструктурасининг бошқа объектларини ривожланлантиришга;

импорт -экспорт товарларни, хом ашё ва асбоб-ускуналарни экспертиза қилишнинг ҳукуматга қарашли бўлмаган тизимини шакллантиришга,

барча даражалардаги Палаталар тўғрисида умумреспублика ахборот тизимини ва маълумотлар банкларини яратишга,

тадбиркор кадрларни тайерлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга,

Ушбу мақсадларга Фонд маблағларнинг 50 фоизгачасини, захира фондни ташкил этишга -5 фоизини,

Фонд ва Палатасининг ўз инфраструктурасини ривожлантиришга - 10 фоизгачасини сарфлащи мумкин.

Молиявий ёрдам тадқиқотларни маблағ билан таъминлаш, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш, тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-амалий конференўиялар ва семинарлар ҳамда Палата дастурига мувофиқ бошка тадбирлар ўтказиш максадида .ҳам кўрсатилиши мумкин


5. Фонд Палата аъзоларига муддатли, қайтариш ва тулаш принциплари буйича молиявий ёрдам кўрсатади Маблағлар бозор инфраструктурасини яратиш ва ривожлантириш учун, ишлаб чиқаришга янги мах.сулот турларини жорий этишга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга, кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар ҳажмини кўпайтиришга ажратилади.


6. Фонд маблағларини 5-бандга мувофиқ бериш мажбуриятларнинг бажарилиши (суғурта гувоҳномаси, кафолатнома, гаров таъминоти ва шу кабилар) таъминланган тақдирда қарз олувчилар билан тузилган тегишли шартномалар асосида берилади.


7. Шартномада қуйидагилар мажбурий тартибда белгилаб қўйилади шартнома бўйича ажратиладиган маблағларнинг энг кўп миқдори;

маблағларни ажратиш даври, қарздорнинг асосий қарзни тўлаш жадвали,

фоизли тўловлар жадвали, фоизли ставкалар ва уни қайта кўриб чиқиш тартиби,

тўлов муддати ўтиб кетган қарзларни ҳамда жарима фоизларини ҳисоблаш тартиби,

томонларнинг банк реквизитлари,

Кредит шартномаси шартларига ҳар қандай ўзгартиришлар,

томонларнинг ёзма ҳолдаги битимларига биноан киритилади.


8. Палата аъзосига - қарз олувчига хизмат кўрсатиладиган тижорат банкида қарз маблағларини ўтказиш ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш учун субҳисоб счёти очилади ТИА молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг маблағлардан фойдаланишнинг аниқ йўналишлари кўрсатилган нусхаси субхисоб счети маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини банк томонидан назорат қилиш учун асос бўлиб хисобланади.


9. Фонднинг ўз инфраструктурасини, шунингдек Товар ишлаб чиқарувчилар ва .тадбиркорлар палатасини ривожлантиришга харажатлар тушадиган маблағлар ва даромадларнинг 10 фоизи доирасида амалга оширилади.


10. Фонд ҳар йил чораги биринчи ойининг 15-кунигача Давлат мулки қўмитасига ва Молия вазирлигига йилнинг кейинги чораги охиридаги молиявий ахвол тўғрисида ҳисобот топширади Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

Фонд баланси;

счётлардаги маблағларнинг йил чорагидаги х.аракати;

ресурсларнинг ишлатилиши, кредитларнинг берилиши ва тўланиши кредитларнинг республика минтақалари бўйича тақсимланиши;

даромадлар ва ҳаражатлар.

























Время: 0.2305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск