ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.1996 й. 234-сон "Американинг "Кейс корпорейшн" фирмасининг ғалла ўриш комбайнларини қўшимча равишда харид қилиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.07.1996 й.
N 234
АМЕРИКАНИНГ "КЕЙС КОРПОРЕЙШН"
ФИРМАСИНИНГ FАЛЛА ЎРИШ КОМБАЙНЛАРИНИ
ҚЎШИМЧА РАВИШДА ХАРИД ҚИЛИШ ТЎFРИСИДА
Республика хўжаликларини жаҳон даражасидаги юқори унумли ўрим-йиғим техникаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитасининг 16,5 млн АҚШ долларилик 100 та "Кейс" ғалла ўриш комбайнини қўшимча равишда харид қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кўрсатиб ўтилган техника "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси балансига олинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, контракт бўйича валюта харажатларини маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг 85 фоизи миқдорида АҚШнинг Эксим-банки суғуртаси остида чет эл банклари кредитлари;
контракт қийматининг 15 фоизи миқдорида Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 146-сон қарори билан машина-трактор паркларига ажратилган оборот маблағлар ҳисобидан амалга оширилади
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, чет эл банклари томонидан берилган кредитларни қайтариш 1997-2002 йиллар мобайнида "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобидан иловага мувофиқ амалга оширилади.
4. Махфий.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
икки ой муддатда чет эл банклари билан АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида кредит битими ишлаб чиқилиши ва тузилишини тугалласин;
"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитасига олинадиган кредитларни ўз вақтида маблағ билан қайта таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига 100 та "Кейс" ғалла ўриш комбайнини харид қилиш учун олинадиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолаш ваколати берилсин.
7. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси контрактни амалга оширишда банд бўлган хорижий мутахассисларга визалар расмийлаштирганлиги учун консуллик йиғимлари, республикага олиб келинаетган "Кейс" ғалла ўриш комбайнлари учун бож йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.А. Гиниятуллин зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йнл 4 июлдаги
234-сон қарорига
ИЛОВА
100 та "Кейс" ғалла ўриш комбайни харид
қилиш учун берилган кредитларни тўлаш
(АҚШ долларида)
Тўлов тури |
Тўловнинг умумий суммаси |
Тўлаш муддатлари |
|||||
1996 йил |
1997 йил |
1998 йил |
1999 йил |
2000 йил |
2001 йил |
||
Кредит |
13973 220,55 |
2794644 |
2794644 |
2794644 |
2794644 |
2794644 |
|
Фоизлар |
2865 454,00 |
274830 |
894680 |
706299 |
517918 |
330570 |
141157 |
ЭСЛАТМА: 100 та "Кейс" комбайнининг контракт қиймати "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитасининг аванс тўлови (15%) Чейз Манхэттен банки кредити суммаси LIBOR фоиз ставкаси (78%) + 1,125% Эксимбанк комиссияси 7,59% |
16439083 АҚШ доллари |
||||||
2465862,45 АҚШ доллари |
|||||||
13973220,55 АҚШ доллари |
|||||||
1060567,44 АҚШ доллари |