язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2002 й. ПФ-3170-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.12.2002 й.

N ПФ-3170



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА" ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2002 ЙИЛ

11 ИЮЛДАГИ ПФ-3105-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва республика ҳудудига истеъмол товарлари олиб келиш тартибини соддалаштириш мақсадида:


1. 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб ноозиқ-овқат истеъмол товарлари олиб келадиган юридик шахслардан истеъмол товарлари импортига амалдаги божхона тўловлари билан бир қаторда ундириладиган йиғим бекор қилинсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июлдаги ПФ-3105-сон Фармонининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан бирга ўн кун муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Ушбу фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов