язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2015 й. 187-сон "Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2015 й.

N 187



ДАВЛАТНИНГ ХОРИЖДАН МАБЛАҒ ЖАЛБ

ҚИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМАЛАР

ВА  ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ КАФОЛАТЛАРИ БЎЙИЧА ЮРИДИК

ХУЛОСАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар беришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 июль, 28-сон, 368-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 7-сон, 58-модда