язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими/ Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.04.2003 й. 1234 сон билан рўйхатга олинган 04.04.2003 й. МВ 51-сон, ДСҚ 2003-42-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 21 апрелда 1234-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг

Давлат солиқ қўмитасининг

2003 йил 4 апрелдаги

51, 2003-42-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка

асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш

фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг

ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги "Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 396-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан берилган рухсатномага (лицензия) мувофиқ амалга оширувчи юридик шахслар даромад (фойда) солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаш ўрнига ялпи тушумдан ягона солиқ тўлайдилар.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмалар бўшаётган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорларига кўра минтақавий ижтимоий дастурлар ва тадбирларни амалга оширишга мақсадли йўналтирган ҳолда лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка

...