язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бошқа масалалар/ Имтиёзлар/ Истеъмол товарлари ва болалар учун товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.04.2003 й. 1235 сон билан рўйхатга олинган 08.04.2003 й. Молия вазирлигининг 53-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-43-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 21 апрелда 1235-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ 53-сон ва ДСҚ 2003-43-сон

08.04.2003 й. қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Истеъмол товарлари ва болалар учун товарлар

ишлаб чиқарувчи корхоналар учун солиқ

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунининг 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 390-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва истеъмол товарлари ва болалар учун товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга тақдим этилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда солиқларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 390-сон қарорига мувофиқ юқорида келтирилган қарор иловасида кўрсатилган истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун 2003 йил 1 январдан 2007 йил 31 декабргача даромад (фойда) солиғини, ягона солиқ тўловини, акциз солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар назарда тутилган.

2. Солиқ имтиёзларини бериш муносабати билан бўшаётган маблағлар корхоналар томонидан фақат ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарлари ассортиментини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтирилади.

Корхоналарга берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг қарори билан тасдиқланган Юридик шахсларга солиқ, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга (2005 йил 24 февралдаги 29, 2005-25, 01-02/8-3-сон (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 14-сон, 105-модда) мувофиқ амалга оширилади.

3. Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ишлаб чиқариладиган товарларнинг умумий ҳажмида истеъмол товарлари ҳажми камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради.


4. Болалар учун товарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ишлаб чиқариладиган товарларнинг умумий ҳажмида болаларга мўлжалланган товарлар натура ифодасида камида 60 фоизни ташкил этадиган корхоналар киради.


5. Болалар учун товарлар ва аёллар гигиенаси буюмлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 июлдаги 327-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган.


6. Республикада ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотишда ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўлови ставкасини камайтириш кўринишидаги имтиёз улгуржи савдо корхоналари учун 2003 йил 1 январидан 2004 йил 31 декабригача амал қилади.



II. ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

КОРХОНАЛАР УЧУН БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР


§-1. Даромад (фойда) солиғи бўйича


7. Даромад (фойда) солиғи ставкасини камайтириш шаклидаги имтиёз:

а) истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олган даромадларидан (фойдасидан) даромад (фойда) солиғини амалдаги ставкадан 20 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар;

б) болалар учун товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, болаларга мўлжалланган товарларни ишлаб чиқаришдан олган даромадларидан (фойдасидан) даромад (фойда) солиғини 7 фоиз ставкада тўлайдилар.

Юқорида келтирилган имтиёзларни қўллаш учун корхоналар истеъмол товарлари (болалар учун товарлар)ни сотишдан олган даромадлари бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари керак. Бунда 1-чорак, 1-ярим йиллик, 9 ой, йил учун даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобга мазкур Низомнинг 1-сон иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома илова қилинади.

Агар корхона ўзи ишлаб чиқарган истеъмол товарларини экспорт қилса, унда аввало умуман корхона бўйича ставка сотишнинг умумий ҳажмида экспортнинг ҳиссасидан келиб чиқиб ҳисобланади, шундан сўнг мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар қўлланилади.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун даромад (фойда) солиғи ставкалари ва суммасининг ҳисоб-китобига мисол мазкур Низомнинг 2-сон иловасида келтирилади.


8. Солиқ солиш базасини камайтириш шаклидаги имтиёзлар:

а) Корхоналарнинг истеъмол товарларини ишлаб чиқариш физик ҳажмларини ўстириш ҳисобига олган даромадлари (фойдаси) даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод этилади, яъни ўсиш ҳисобига олинган фойда суммаси даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базадан чиқарилади.

Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш физик ҳажмларининг ўсиши ҳисобот даврининг натура ифодасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан ўтган йилнинг тегишли даври ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Мазкур имтиёз даромад (фойда) солиғини ҳисоб-китоб қилишда ўсиб борувчи якун (1-чорак, 1-ярим йиллик, 9 ой ва йил учун) билан қўлланади.

Истеъмол товарлари физик ҳажмларининг ўсиши ҳисобига даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқараётганда солиқ солинадиган база камайишининг ҳисоб-китобига мисол мазкур Низомнинг 3-сон иловасида келтирилади;

б) даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқаришда корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган истеъмол товарларини реклама қилиш харажатлари тўлиқ ҳажмда солиқ солинадиган базадан чиқарилади.


9. Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китоби белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 4-сон иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.



§-2. Ягона солиқ тўлови бўйича


10. Соддалаштирилган солиқ солиш тизимини қўллайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдан олган тушумидан ягона солиқ тўловини амалдаги ставкадан 25 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлайдилар.

Истеъмол товарларига ставкаларни камайтириш бўйича имтиёзни қўллаш учун корхоналар истеъмол товарларини сотишдан олинган тушум бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари керак.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси ва суммаларининг ҳисоб-китобига мисол мазкур Низомнинг 5-сон иловасида келтирилади.


11. Соддалаштирилган солиқ солиш тизимини қўллайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг истеъмол товарларини ишлаб чиқариш физик ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига олган тушуми ягона солиқ тўлови тўлашдан озод қилинади.

Истеъмол товарларини ишлаб чиқариш физик ҳажмларининг ўсиши ҳисобот даврининг натура ифодасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан ўтган йилнинг тегишли даври ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади. Мазкур имтиёз ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилиш чоғида ўсиб борувчи якун билан (1-чорак, 1-ярим йиллик, 9 ой ва йил учун) қўлланади.

Истеъмол товарлари физик ҳажмларининг ўсиши ҳисобига ялпи тушум камайишининг ҳисоб-китобига мисол мазкур Низомнинг 6-сон иловасида келтирилади ва кичик тадбиркорлик субъектининг ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига илова қилинади.


12. Кичик тадбиркорлик субъектининг ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 7-сон иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.



§-3. Акциз солиғи бўйича


13. Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари (тамаки маҳсулотлари ва заргарлик буюмлари, хўжалик ва атир совунлари, шунингдек бензиндан ташқари) ишлаб чиқарувчи корхоналар, бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарларининг ассортиментини кенгайтиришга ва рақобатбардошлигини оширишга мақсадли йўналтирган тақдирда, бюджетга акциз солиғини тўлашдан озод қилинади.



§-4. Амортизацияни ҳисоблаш бўйича


14. Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга амортизация ажратмаларининг йиллик ҳисобдан чиқариш миқдорларини асосий воситалар хизматининг фойдали муддатидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилади. Бунда солиққа тортиш мақсадидаги амортизация ажратмаларининг йиллик миқдори Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган нормалардан ошмаслиги керак.


V. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

НАЗОРАТИ


22. Корхоналар берилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган

...