ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2003 й. 235-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.06.2003 й.
N 235
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ
ТЎҒРИСИДАГИ ШАҲОДАТНОМАНИНГ
ДАВЛАТ НАМУНАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Таълим тўғрисида"ги Қонунни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич амалга ошириш, янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Халқ таълими вазирлиги буюртмасига мувофиқ зарур миқдордаги шаҳодатнома бланкаларини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чоп этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги тақдим этган смета асосида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни, ушбу мақсадларга 2003 йил бюджетида режалаштирилган маблағлар доирасида, белгиланган тартибда ажратсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2003 йил 2 июндаги
235-сон қарорига
1-ИЛОВА
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ГЕРБ
SHАHODATNOMA
2003 йил 2 июндаги
235-сон қарорига
1-илованинг давоми
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ГЕРБ
ALO DARAJALI
SHАHODATNOMA
2003 йил 2 июндаги
235-сон қарорига
1-илованинг давоми
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
UMUMIY O`RTA TALIM TOGRISIDA
SHАHODATNOMA
U № 0000000
____________________________________________________________
(familiyasi,
____________________________________________________________
ismi, otasining ismi)
Tug`ilgan yili va sanasi_________________________________________
Tug`ilgan joyi ________________________________________________
____________________________________________________________
200___ yilda _________________________________________________
(ta`lim muassasasining
____________________________________________________________
to`liq nomi)
Umumiy o`rta ta`limning davlat ta`lim standartlariga muvofiq belgilangan o`quv fanlaridan bilimi quyidagicha baholandi:
O`quv fanlari |
Reiyting baholari (ball) |
||
|
|
||
Ona tili |
|
|
|
Adabiyot |
|
|
|
_________ tili |
|
|
|
Xorijiy til (_________) |
|
|
|
O`zbekiston tarixi |
|
|
|
Jahon tarixi |
|
|
|
Davlat va huquq asoslari |
|
|
|
Iqtisodiy bilim asoslari |
|
|
|
Algebra |
|
|
|
Geometriya |
|
|
|
Informatika |
|
|
|
Fizika |
|
|
|
Kimyo |
|
|
|
Biologiya |
|
|
|
Geografiya |
|
|
|
Milliy istiqlol g`oyasi va manaviyat asoslari |
|
|
|
Chizmachilik |
|
|
|
Tasviriy sanat |
|
|
|
Musiqa madaniyati |
|
||
Mehnat |
|
|
|
Jismoniy tarbiya |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Fakultativ kurslar |
|
|
|
|
|
|
|
M.O`. Maktab direktori |
__________ (imzo) |
__________________ (familiya) |
O`quv ishlari bo`уicha direktor o`rinbosari |
__________ (imzo) |
__________________ (familiya) |
Sinf rahbari |
__________ (imzo) |
__________________ (familiya) |
Qayd qilingan raqami _____
200___ yil ______________ da berildi.
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА
ДАВЛАТ НАМУНАСИДАГИ ШАҲОДАТНОМА
ТАВСИФИ
Умумий ўрта таълим муассасаларини битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома 100х145 мм ўлчовда, вертикал жойлашган, муқоваси тўқ ҳаворанг (аъло даражали шаҳодатноманики тўқ кизил) рангда бўлади. Муқованинг юқори қисмига ўзбек тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI", қуйи қисмига "SHAHODATNOMA" сўзлари, аъло даражали шаҳодатномада эса "SHAHODATNOMA" сўзидан аввал "ALO DARAJALI" сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири олтин зар қоғозда, иссиқ босма усули билан туширилади.
Муқова юқори сифатли, ейилишга чидамли, қалинлиги 300 мкм. материалдан тайёрланади.
Шаҳодатноманинг ички қисми қалин қоғозга офсет босма усулида икки рангда: матн қисми қора ва тасвирий элементлар ҳаво (аъло даражали шаҳодатномада олтин) рангда босилади.
Матн қисми ўзбек тилида қора рангда босилади.
Шаҳодатноманинг чап варағининг юқори қисмида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O`RTA TALIM TOGRISIDAGI SHAHODATNOMA" сўзлари ёзилади.
Шаҳодатноманинг чап варағида U ҳарфи ва еттита сондан иборат тартиб рақами ёзилади.
Шаҳодатноманинг чап варағи пастида ва ўнг варағи юқорисида ўқув режасидаги фанлар ва улардан олинган баҳолар (рейтинг баллари) ҳамда факультатив курслар кўрсатилади.
Шаҳодатнома саккизта даражали ҳимояга эга:
1) 100% пахта, ультрабинафша нурларни акс эттирмайдиган, зичлиги 180+5 г/кв.м қоғоздан тайёрланади.
2) Қоғоз ультрабинафша нурларда кўринадиган кўк ва қизил рангли толалардан ҳамда ҳар тарафга тартибсиз тарзда жойлашган кўринмас кўк ва оч яшил ранглардан иборат толаларни ўзида мужассам этади.
3) Икки қатламдан иборат фонли тўр ингичка чизиқли нақшдан иборат бўлиб, у нусха кўчиришга қарши муҳофаза сифатида хизмат қилади.
4) Асосий фонли тўрдаги расм турли катталикда ва нотўғри шаклли доирачалардан, майда элементли расмдан иборат. Шаҳодатноманинг чап ва ўнг варағи марказида диаметри 48 мм. бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби ҳаво (аъло даражали шаҳодатномада - олтин) рангда босилган. Қуйи қисмида, расм, шу рангларда, қалинлиги бир хил бўлган турли бурчакларга эгилган "хоч" деб аталувчи чизиқларга ўтади. Улар туташ ички икки бетга ва ундан атрофига нафис нақш бўлиб ўтади.
5) Қўшимча фон тўри "товланиш" усулида, яъни расмнинг чизиқларини бузмаган ҳолда, бир рангдан иккинчи рангга равон тарзда ўтади.
6) Ультрабинафша рангларда кўринадиган, аммо оддий кўришда кўринмайдиган "Хумо" қушининг тасвири ички қисмнинг чап ва ўнг варағида жойлашган.
7) Кўп маротаба катталаштирилганда кўринадиган микроматн шаҳодатноманинг чап ва ўнг варағида жойлашган бўлиб, у узлуксиз қайтариладиган "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O`RTA TA`LIM TOGRISIDAGI SHAHODATNOMA", аъло даражали шаҳодатномада эса "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O`RTA TA`LIM TOGRISIDAGI ALO DARAJALI SHAHODATNOMA" сўзларидан иборат.
8) Етти хонали серия рақами флюоресцент бўёғида босилган бўлиб, бланка ички қисмининг чап варағида ультрабинафша нурлари остида яшил рангда товланиб кўринади.