Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 12.06.2003 й. 1250-сон билан рўйхатга олинган 10.06.2003 й. АВ 05-20-247-сон, ОХС 01-226-сон, МВ 71-сон, ДСҚ 01-сон, МБ 230-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 12 июнда 1250-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди,

Молия вазирлиги, Давлат солиқ

қўмитаси ва Марказий банкнинг

2003 йил 10 июндаги

05-20-247, 01/226, 71,

1, 230-В-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга

мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар

мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги хўжалик

судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 мартдаги "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 133-сонли, 2004 йил 25 мартдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 140-сонли ва 2003 йил 18 мартдаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги 147-сонли қарорларига асосан ишлаб чиқилган.


I. СОЛИҚЛАР ВА БЮДЖЕТГА МАЖБУРИЙ

ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ҚАРЗЛАРНИ УНДИРИШНИ

ҚАРЗДОР КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТНИНГ

МОЛ-МУЛКИГА ҚАРАТИШ


1. Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича қарзлар (кейинги матнларда муддатида тўланмаган солиқлар деб аталади), шунингдек уларни ўз вақтида тўламаганлик учун пенялар, жарималар ва солиқлар ҳамда бюджетга тўланадиган бошқа мажбурий тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганлик учун бошқа хил санкциялар (кейинги матнларда жарима санкциялари деб аталади) қарздор корхоналардан давлат солиқ органлари томонидан инкассо топшириғи бериш йўли билан сўзсиз ундириб олинади.


2. Қарздор корхонанинг ҳисоб-китоб (жорий) счётига хизмат кўрсатувчи банк инкассо топшириғини олиши билан 3 кун муддатда қарзни ундириб олади ёхуд қарздор корхонанинг ҳисоб-китоб (жорий) счётида пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги туфайли топшириқ тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги тўғрисида белги қўяди ва банк белгиси қўйилган инкассо топшириғининг нусхасини солиқ органига ва қарздор корхонага юборади.


3. Солиқ органи топшириқ тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги тўғрисида банк белгиси қўйилган инкассо топшириғини олган кундан бошлаб бир сутка муддатда чопар орқали ёки буюртма хабар билан, топширилганлиги тўғрисида хабардор қилган ҳолда, муддатида тўланмаган солиқларни ва жарима санкцияларини тўлаш ҳақида қарздор корхонага ёзма талабнома юборади.


4. Солиқ органининг муддатида тўланмаган солиқлар ва жарима санкцияларини тўлаш тўғрисидаги ёзма талабномаси олингандан (топширилгандан) сўнг ўн кун мобайнида қарздор корхона томонидан қондирилмаслиги ёки жавобсиз қолдирилиши, солиқ органи қарзни қарздор корхонанинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги талаб билан хўжалик судига ариза бериши учун асос ҳисобланади.


5. Муддатида тўланмаган солиқларни ва жарима санкцияларини қарздор корхона мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш ҳақидаги ариза солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

солиқ тўловчининг солиқлар ва бюджетга бошқа тўловлар тўлаш бўйича қарзи борлиги тўғрисидаги мавжуд шахсий счётларидан кўчирма;

солиқ тўловчининг банклардаги ҳисоб-китоб, жорий, валюта, махсус ссуда ёхуд бошқа счётларида пул маблағлари йўқлиги тўғрисида банк маълумотномаси;

солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилинишини текшириш (бундай текширишлар ўтказилган тақдирда) далолатномалари бўйича ҳисоб-китобларни текшириб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотнома;

сўнгги ҳисобот даври учун корхона баланси нусхаси.


6. Хўжалик суди солиқ органи томонидан тақдим этилган ариза қондирилгандан сўнг ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилади.



II. МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАР

ВА БЮДЖЕТГА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ

ҚАРЗДОР КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР

МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ

ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ


7. Хўжалик судлари муддатида тўланмаган солиқлар ва жарима санкцияларини ҳамда давлат божларини қарздор корхоналар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини Хўжалик процессуал кодексининг 210-моддасига биноан бевосита қарздор корхона жойлашган жойдаги тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ органларига юборадилар.

Бунда, мажбурий ижрога тақдим қилинадиган ижро ҳужжатлари "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддаси талаблари асосида расмийлаштирилган бўлиши лозим.


8. Солиқ органи хўжалик судидан ижро ҳужжатини қабул қилиб олгандан кейин уни махсус китобда рўйхатдан ўтказиб, 3 иш кунидан кечиктирмасдан мажбурий тартибда ижросини таъминлаш учун тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимига кузатув хати билан топширади.

Кузатув хатида мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор корхона томонидан тўлаб берилган сумма ва ундирилмай қолган қарз миқдори, қарздор корхонанинг жойлашган манзили, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, банкдаги депозит ҳисоб рақами, шунингдек хизмат кўрсатувчи банк номи кўрсатилган бўлиши лозим.

9. Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими ижро ҳужжатларининг ушбу Йўриқноманинг 7-банди иккинчи хатбошидаги талаблар асосида расмийлаштирилганлигини текшириб қабул қилиб олади ва уларнинг ижросини "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида амалга оширади.

Агар ижро ҳужжати тегишли тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, суд ижрочиси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 24-моддасида белгиланган тартибда тегишли қарор чиқариб, ижро ҳужжатини уни тақдим қилган солиқ органига қайтариб юборади.

10. Қарздор корхона муддатида тўланмаган солиқлар ва жарималарни "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ суд ижрочиси томонидан белгиланган муддатда ихтиёрий равишда тўламаган тақдирда, суд ижрочиси қонунда белгиланган тартибда ундирувни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш чораларини кўради.


11. Хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжатларидаги талаблар ноаниқ бўлса, суд ижрочиси ушбу ижро ҳужжатини тушунтириб беришни сўраб ижро ҳужжатини берган хўжалик судига ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.

Хўжалик суди томонидан ушбу мурожаат "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасида белгиланган 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади ва натижалари юзасидан тегишли суд ижрочилари бўлимига ёзма равишда тушунтириш берилади.

12. Ижро ҳужжати юзасидан олиб борилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари хўжалик судлари томонидан тўхтатилган тақдирда, тегишли суд ижрочилари бўлими ва солиқ органларига бу ҳақда кузатув хати билан бирга суднинг мажбурий ижро ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисидаги ажрими тақдим этилади.

13. Хўжалик судларининг қарорларига асосан берилган ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашда банк ёки бошқа кредит ташкилоти томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги суд ижрочиси томонидан аниқланганда, бу ҳақда суд ижрочиси тегишли далолатнома тузади ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 81-моддаси ва Хўжалик процессуал кодексининг 218-моддасида белгиланган жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун мазкур далолатномани илова қилган ҳолда тегишли ариза билан ўзи жойлашган жойдаги хўжалик судига мурожаат қилади.

Ушбу ариза хўжалик суди томонидан Хўжалик процессуал кодексининг 125-моддасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳал этилиб, қабул қилинган суд ҳужжати мазкур Кодекснинг 148-моддасида белгиланган муддатда тегишли суд ижрочилари бўлимига юборилади.

14. Хўжалик судларининг ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларини мажбурий тартибда ижро этиш жараёнида содир этилган Жиноят кодексининг 232-233-моддаларида кўрсатилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд ижрочиси жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун ўзи жойлашган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тўпланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.



III. ҚАРЗДОР КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР

МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИЛГАН

МАБЛАҒЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги "Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 147-сонли қарорига мувофиқ, ижро иши бўйича бюджетга ундирилган суммадан 10 фоиз миқдордаги ажратмалар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига (кейинги матнларда Жамғарма деб юритилади) ўтказилади. Бунда, ижро ҳужжатлари бўйича суд ижрочилари томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар солиқ идоралари томонидан қўйилган инкассо топшириқномаларига асосан ундирилган суммалардан 10 фоизли ажратма олинмайди.


16. Суд ижрочилари томонидан қарздор корхонанинг мол-мулкини бевосита сотиш (реализация қилиш) натижасида ундирилган пул маблағлари аввал суд ижрочиларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказилиб, ушбу маблағларнинг:

90 фоизи - корхонанинг солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларини қоплаш учун корхонанинг банкдаги 29896 ҳисоб рақамига;

10 фоизи - тўғридан-тўғри Жамғарманинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Бунда корхонанинг банкдаги 29896 ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар тегишли солиқ турлари бўйича ва солиқ органларининг инкассо топшириқномаларига мувофиқ пропорционал равишда республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказилади.


17. Жамғармага ўтказилган 10 фоизли ажратманинг қарздор корхоналарнинг солиқ органларидаги шахсий ҳисоб варақларида акс эттирилиши Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Солиқ органи мажбурий тартибда ижро этиш учун суд ижрочилари бўлимига тақдим этилган ушбу тоифадаги ижро ҳужжатида кўрсатилган сумма тўлиқ ундирилгандан сўнг, ўзи томонидан қўйилган инкассо топшириқномаларини 10 фоизли ажратмага ўтказилган пул маблағини ҳисобга олган ҳолда ижросиз қайтариб олади ва бу ҳақда ижро ҳужжатини мажбурий тартибда ижро этиш учун тақдим қилган суд ижрочилари бўлимига хабар беради.

19. Давлат бюджетига ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан ундирилган суммалар бўйича тўловларни қабул қилиб олиш ва тегишли ҳисоб рақамларга ўтказиш билан боғлиқ бўлган банк хизматлари учун банк муассасалари томонидан фоизлар олинмайди.


20. Туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимлари ва давлат солиқ органлари ўртасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўзаро тезкор маълумот алмашиб борилади.

21. Жойлардаги вилоят хўжалик судлари, давлат солиқ бошқармалари ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ўртасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича жойлардан олинган маълумотлар асосида таққослаш ишлари амалга оширилиб, натижалари бўйича Олий хўжалик суди, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаментига мазкур Йўриқномага илова этилаётган шаклга мувофиқ кейинги чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар маълумот тақдим этиб борилади.




Йўриқномага

ИЛОВА


Муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни

қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириш

тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларининг ижроси юзасидан

____________ вилояти бўйича ______ йилнинг ___-чорак ҳолатига

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Солиқ органлари томонидан хўжалик судларидан қабул қилиб олинган ижро ҳужжатлари

Суд ижрочилари бўлими томонидан иш юритувга қабул қилиб олинган ижро ҳужжатлари

Ундирилган қарзлар

Ижроси тўлиқ таъминланган ижро ҳужжатлари

Қонуннинг* 37-моддасига асосан ижро иши тугатилган ижро ҳужжатлари

Қонуннинг* 40-моддасига асосан қайтарилган ижро ҳужжатлари

Қонуннинг* 62-моддасига асосан тугатиш комиссиясига топширилган ижро ҳужжатлари

Кейинги чоракка қолдиқ бўлиб ўтган ижро ҳужжатлари

жами

шундан

Қарздор корхона томонидан тўланган

Мол-мулкни сотиш ҳисобига ундирилган

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

суммаси

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси

сони

суммаси


Изоҳ; *) “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун.

_______________ хўжалик судининг раиси

_____________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

______ йил "____" _________________

____________________ ДСБ бошлиғи

_________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

______ йил "____" _________________

______ Департамент ҳудудий бошқармаси бошлиғи

__________________________________________

(Ф.И.Ш., имзо)

______ йил "____" _________________



































Время: 0.1436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск