язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қимматли қоғозлар бозори/ Акциядорлик жамиятлари акцияларини чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.07.2002 й. 1159-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 07.06.2002 й. 2002-11-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 10 июлда 1159-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори

фаолиятини мувофиқлаштириш

ва назорат қилиш марказининг

2002 йил 7 июндаги

2002-11-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Акциядорлик жамиятлари акцияларини

чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган

акцияларни бекор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси", "Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш механизми тўғрисида", "Акционерлик жамиятлар ва акционерларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акциядорлик жамиятларини акцияларини чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни бекор қилиш тартибини белгилаш мақсадларида ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом хорижий эмитентларнинг акцияларини чиқариш ва давлат рўйхатига олиш тартибига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинадиган банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг акцияларига тааллуқли эмас.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом максадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


эмитент - акциядорлик жамияти;


акцияларни чиқариш (эмиссия) - акция эгаларига бир хил ҳукуқ ҳажмларини таъминлайдиган, жисмоний ва ҳуқукий шахслар (инвесторлар) акцияларнинг бирламчи эгаларига акцияларни жойлаштириш учун бир хил шароитларга эга бўлган, битта эмитентнинг муомаладаги жами акциялари;


акцияларни бирламчи чиқариш - эмитент таъсис этилганда ва уни таъсисчилари ўртасида жойлаштирилиши керак бўлган акцияларни чиқариш;


акцияларни қўшимча чиқариш - бирламчи (дастлабки) чиқарилган акциялар (ёки аввал чиқарилган) тўлиқ жойлаштирилгандан сўнг акцияларни чиқариш;


акцияларни жойлаштириш - фуқаро ҳуқуқий битимларни тузиш йўли орқали чиқарилган акцияларга тўлиқ ҳақ тўлашни кўзда тутадиган, эмитент томонидан акцияларни биринчи эгаларига реализация қилиш;


акциялар муомаласи - акцияларнинг олдисотди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган, акциялар эгаларининг ўзгаришига олиб келувчи бошқа ҳаракатлар;


нақдсиз акциялар - депозитарийларнинг ҳисоб регистрларида ёзув кўринишида муомалага чиқарилган акциялар;


нақд акциялар - қоғоз сертификатлар кўринишида муомалага чиқарилган акциялар;


акциялар эмиссияси проспекти (чиқариш анкетаси) - эмитент тўғрисидаги маълумотга, эмиссия ҳажми, чиқарилаётган акцияларнинг номинал қиймати, чиқариш шакли, тури ва сони, чиқариш шартлари ва ушбу акцияларнинг сотиб олиш қарорига ёки уни сотиб олмасликка таъсир кўрсатувчи бошқа маълумотларга эга бўлган ҳужжат (маълумотлардан иборат бўлган ҳужжат);


эълон қилинган акциялар - уставда белгиланган тартибда ва шартларга асосан жойлаштирилган акцияларга эмитент томонидан қўшимча равишда жойлаштириш ҳуқуқи бўлган ва сони ва номинал қиймати уставда белгиланган акциялар;


акцияларга очиқ ёзилиш (оммавий жойлаштириш) - потенциал инвесторларнинг чегараланмаган доирасида амалга ошириладиган жойлаштириш;


акцияларга ёпиқ ёзилиш (хусусий жойлаштириш) - олдиндан маълум бўлган инвесторларнинг чегараланган доирасида жойлаштиришни амалга ошириш;


рўйхатга олувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази;


акцияларнинг чиқарилишини давлат томонидан рўйхатга олиш - чиқарилган акцияларга давлат идентификация тартиб рақамини бериш орқали эмиссия проспектини (чиқариш анкетасини) рўйхатга олиш;


эмитентнинг ваколатли органи - қонун ҳужжатларига ёки эмитентнинг уставига мувофиқ акцияларнинг чиқарилиши бўйича тегишли қарор қабул қиладиган, эмитентнинг бошқарув органи.


2. Акцияларни жойлаштириш эмитентнинг уставида белгиланган очиқ ёки ёпиқ ёзиш йўли билан амалга оширилади, агар эмитентнинг уставида тегишли кўрсатма бўлмаса, у ҳолда акцияларнинг чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилган эмитентнинг ваколатли органи томонидан акциялар жойлаштирилади.


3. Акцияларни очиқ ёзилиш йўли орқали жойлаштиришда, шунингдек ёпиқ ёзилишда, ҳужжатларни тақдим қилишда эмиссия ҳажми энг кам иш ҳақи микдорини 25 минг мартасидан кўп бўлса, давлат томонидан рўйхатга олиш, акция эмиссия проспектини рўйхатга олиш йўли оркали амалга оширилади. Бошқа холларда эса давлат томонидан рўйхатга олиш чикариш анкетасини рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.


4. Давлат томонидан рўйхатга олинмаган, шунингдек эмиссияси тўхтатиб қўйилган акцияларни муомалага чиқариш, реклама қилиш ва таклиф қилиш ман этилади.


5. Эмитент томонидан бир вақтнинг ўзида ҳам акцияларни, ҳам облигацияларни чиқариш ман этилади.


6. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал киймати, эмитентнинг устав капиталининг 20 фоизидан кўп бўлиши мумкин эмас.



2-§. АКЦИЯЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


7. Нақд акциялар куйидаги мажбурий реквизитлардан иборат бўлиши шарт (лотин алифбосига асосланган давлат тилида:

эмитентнинг фирма номи ва жойлашган манзили (жойи);

қимматли қоғознинг номи - "AKSIYA";

акция бланкасининг серияси ва тартиб рақами;

акциянинг тури (номли ёки талаб қилиб олувчига мўлжалланган);

акциянинг номинал қиймати;

чиқариш рўйхатга олинган сана ва давлат идентификацион тартиб рақами;

акцияларни чикариш кунига эмитентнинг номинал қиймати бўйича рўйхатга олинган чиқарилган акцияларнинг умумий суммаси;

чиқарилаётган акцияларнинг сони (умумий, турлари ва хиллари бўйича);

фоизларда тўланадиган дивидендларнинг миқдори (имтиёзли акциялар учун);

эмитентнинг раҳбари ва бош бухгалтерларининг имзоси;

юридик шахснинг фирма номи ёхуд акциялар ушловчи жисмоний шахснинг номи, фамилияси, отасининг исми (номига ёзилган акциялар учун);

акция томонидан бериладиган ҳуқуқлар.


8. Юридик шахснинг фирма номини кўрсатиш, ёхуд нақд акциялар ушловчи жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми учун белгиланган устунлар тўлик тўлдирилган ҳолларда, эмитент янги нақд акцияни бериши, тўлдирилганни йўқ қилиши шарт.


9. Эмитентнинг устави томонидан жойлаштирилган акцияларнинг тури, хили, сони ва номинал қиймати белгиланиши керак.


10. Эмитент устави билан, эмитент томонидан эълон қилинган акцияларнинг жойлаштириш тартиби ва шартлари, шунингдек у жойлаштираётган акцияларнинг ҳуқуқлари белгиланиши шарт. Уставда кўрсатилган қоидалар йўқ бўлса, у ҳолда акция чиқариш тўғрисидаги қарор акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.


11. Эмитент томонидан танланган акциялар чиқариш шакли, унинг таъсис ҳужжатлари ва (ёки) акциялар чиқариш бўйича қарорда бир хил маънони билдириши керак. Бир хилдаги давлат идентификация таркиб рақамига эга бўлган акциялар бир хил шаклда чиқарилади.


12. Акциялар чиқариш (эмиссияси) ўз ичига қуйидаги босқичларни олади:

а) ваколатли орган томонидан акциялар чиқариш бўйича қарор қабул қилиниши;

б) ваколатли орган томонидан эмиссия проспектини ёхуд акциялар чиқариш анкетасини мазкур Низомнинг 3 -бандига мувофиқ тайёрлаш ва тасдиқлаш;

в) акциялар чиқаришни давлат томонидан рўйхатга олиниши;

г) рўйхатга олиш органи томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини Марказий депозитарийга юбориш;

д) акциялар сертификатларини тайёрлаш (нақд акциялар чиқариладиган бўлса);

е) акциялар чиқариш тўғрисида маълумотларни чоп этиш йўли орқали ахборотларни очиш;

ж) рўйхатга оладиган органга акциялар чиқариш якунлари тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш;

з) акциялар чиқариш якунлари тўғрисидаги ахборотларни очиш.


13. Акцияларга ишончсиз воситаларда ҳақ тўланган ҳолатларда, чиқариш тўғрисидаги қарор акцияларга тўланиши мумкин бўлган мол-мулк рўйхатини кўзда тутиши керак.


14. Акциялар чиқаришда эмитент томонидан, улар жойлаштирилмаган ҳолда акциялар чиқариш амалга оширилмаган деб ҳисобланадиган чиқарилган акциялар улушини белгилаши мумкин. Ушбу улуш чиқарилган акцияларнинг умумий ҳажмининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Бунда, акциялар чиқариш амалга оширилмаган ва чиқарилган акцияларнинг белгиланган улуши жойлаштирилмаган ҳолларда, акциялар учун ҳақ тўлаш сифатида эмитент томонидан олинган маблағларни қайтариш тартиби кўзда тутилиши керак.


15. Ёпиқ ёзилиш йўли орқали жойлаштириладиган акциялар чиқариш бўйича қарорда, ушбу қарорга мувофиқ эмитент жойлаштириш керак бўлган шахслар доирасини аниқлаши шарт.


16. Акцияларни жойлаштиришда эмитент акциялар чиқаришни ташкил қилиш ва (ёки) акцияларни кафолатланган тарзда жойлаштириш учун андеррайтерлар билан битимларни тузиш ҳуқуқига эгадир.

Эмитент ва андеррайтерлар (агар улар мавжуд бўлса) ҳар бир сотиб олувчига акцияларни сотиб олишга қадар акцияларнинг сотиш шартлари ва эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт.



3-§. АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИЛИШИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ УЧУН ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


17. Эмитент томонидан таъсис қилинадиган акцияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) унинг таъсисчилари ёхуд эмитентни ташкил қилиш бўйича органнинг таъсисчилари томонидан белгиланган аъзолар орқали тайёрланади ва имзоланади.


18. Акцияларнинг кейинги чиқарилишида эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) эмитентнинг ваколатли органи томонидан тайёрланади ва тасдиқланади ва эмитентнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.


19. Акцияларнинг эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) уч нусхада тузилади. Агар нусхалардаги матн бирбиридан фарқ қилса, у ҳолда рўйхатга олувчи органда сақланадиган нусха асл нусха деб тан олинади.

Акциялар эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) эмитентлар томонидан рўйхатга олувчи органга қоғоз ва электрон кўринишда (магнитли ташувчиларда) тақдим этилади. Электрон кўринишда тақдим этилаётган акциялар эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) таркиби қоғоз кўринишда тақдим этилаётган эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) таркибига мос келиши керак.

20. Эмитентнинг молиявий ҳисоботини аудитор томонидан ҳар йилда мажбурий равишда текшириш фактини тасдиқлаш учун, эмиссия проспектига (чиқариш анкетасига) охирги уч йил мобайнидаги аудиторлик хулосаларининг нусхалари ёки эмитент ташкил бўлган вақтдан бошлаб ҳар йил якуни бўйича, агарда ушбу муддат 3 йилдан кам бўлса, ушбу хулосаларнинг нусхалари илова қилинади.



4-§. АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИШНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН РЎЙХАТГА ОЛИШ


21. Акциялар чиқаришни давлат томонидан рўйхатга олиш қуйидагича амалга оширилади:

а) рўйхатга олувчи органнинг марказий аппаратида: агар эмитентнинг бирламчи чиқарган акциялар эмиссиясининг ҳажми, давлат томонидан рўйхатга олиш учун ҳужжатлар тақдим қилинган даврдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 50 минг мартасига тенг ёки ундан кўп бўлса;

агар эмиссия суғурта ташкилотлари, фонд биржалари, инвестиция институтлари, хорижий инвестицияларга эга бўлган корхоналар томонидан (эмиссия суммасидан қатъи назар) амалга оширилса;

б) рўйхатга олувчи органнинг ҳудудий бўлимларида, агар эмитентнинг бирламчи чиқарган акцияларининг эмиссияси ҳажми, давлат томонидан рўйхатга олиш учун ҳужжатлар тақдим қилинган даврдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 минг мартасидан кам бўлса.

Чиқариш ҳажмидан қатъи назар акцияларнинг кейинги чиқарилиши, дастлабки чиқарилган акциялар рўйхатга олинган органда амалга оширилади.


22. Эмитент қуйидагидан кечикмасдан, яъни:

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларида давлат рўйхатига олинган ва юридик шахс мақомига эга бўлган кундан бошлаб бир ойдан кечикмасдан, мазкур Низомда белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органга акциялар чиқаришни давлат рўйхатига олиш учун ҳужжатларни тақдим қилиши шарт;

акциялар чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан ва агарда қўшимча акциялар чиқариш ёки акцияларнинг номинал қийматини ошириш билан боғлиқ бўлган ўзгартиришларни уставга киритиш керак бўлса, ушбу ўзгартиришлар киритилгандан сўнг уч ойдан кечикмасдан, мазкур Низомда белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органга акциялар чиқаришни давлат рўйхатига олиш учун ҳужжатларни тақдим қилиши шарт.

23. Кейинчалик чиқарилган акцияларни давлат томонидан рўйхатга олиш, аввалги чиқарилган акциялар (эмиссияси) якуни бўйича эмитентнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилиши керак.


24. Акциялар чиқаришни давлат рўйхатига олишни амалга ошириш учун, эмитент томонидан тегишли рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

чиқарилган акцияларни давлат рўйхатига олиш учун ариза (1-Илова);

эмитентнинг ваколатли органи томонидан акциялар чиқариш тўғрисида қабул қилган қарорни тасдиқловчи ҳужжатнинг эмитент (мажлиси баёни, (баённомадан кўчирма) томонидан тасдиқланган нусхаси, шунингдек кўрсатилган масала бўйича кворум ва сайлаш натижалари ва кузатув кенгаши томонидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, икки нусхада сайловда қатнашган кузатув кенгашининг аъзоларининг исми, фамилияси, отасининг исми кўрсатилади;

таъсис ҳужжатларининг нотариал тарзда тасдиқланган нусхаси (унга киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар билан бирга);

уч нусхада акциялар эмиссияси проспекти (чиқариш анкетаси) (2 ва 3-Иловалар);

уч нусхада чиқарилаётган акцияларнинг намуналари (нақд ҳолда чиқарилганда);

эмитентнинг рўйхатга олиш картаси (4-Илова);

акциялар чиқаришнинг рўйхатга олиш учун белгиланган йиғимнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;

акциялар чиқарилишини рўйхатга олиш бўйича тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;

эмитентнинг ваколатли органи томонидан акцияларнинг эмиссия проспектини (чиқариш анкетаси), (мажлисининг баёни (баённомадан кўчирма), тасдиқловчи ҳужжатнинг эмитент томонидан тасдиқланган нусхаси, шунингдек кўрсатилган масала бўйича кворум ва сайлаш натижалари ва кузатув кенгаши томонидан эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси) тасдиқланганда, икки нусхада сайловда қатнашган кузатув кенгашининг аъзоларини исми, фамилияси, отасининг исми) кўрсатилади;

икки нусхада тақдим қилинган ҳужжатлар рўйхати (5-Илова).


25. Мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган, бир варақдан кўп бўлган барча ҳужжатлар тартиб рақами қўйилган, тикилган, тикилган жойига эмитент муҳри босилган ва эмитентнинг ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак, агар мазкур Низомда тасдиқлашнинг бошқа шакли белгиланган бўлмаса.


26. Акциялар чиқарилипшнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши, эмитент томонидан барча зарурий ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза тақдим қилган вақтдан бошлаб 30 кундан кечикмасдан амалга оширилиши керак.


27. Чиқарилган акциялар давлат томонидан рўйхатга олинган ҳолатларда, рўйхатга олувчи орган эмитентга қуйидагиларни беради:

чиқарилган акцияларга давлат идентификация тартиб рақами берилган ва уни давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги белгиси билан акциялар эмиссияси проспектининг (чиқариш анкетаси) нусхасини;

келишилганлиги тўғрисидаги белгиси билан акциялар намунасини (нақд акциялар чиқариладиган бўлса).


28. Акциялар чиқарилиши давлат томонидан рўйхатга олинишини рад этилишига қуйидагилар асос бўлади:

мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ҳолда тақдим қилмаслик;

тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни мазкур Низомга ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаслиги;

белгиланган йиғимларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик;

юридик шахсда акция чиқариш ҳуқуқи бўлмаса.


29. Акциялар чиқарилишини давлат томонидан рўйхатга олиниши рад этилганда, рўйхатга олувчи орган эмитентга қуйидагиларни юбориши шарт:

чиқарилган акцияларнинг давлат рўйхатига олинишини рад этилишининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этиш бўйича хулоса;

икки нусхада акцияларнинг эмиссия проспектини (чиқариш анкетаси).


30. Агар рўйхатга олувчи орган томонидан, эмитентнинг акция чиқариш бўйича белгиланган тартибни бузганлиги аниқланса, у ҳолда чиқарилган акцияларнинг давлат томонидан рўйхатга олиниши, мазкур бузишлар бартараф этилгандан сўнг ва агар иқтисодий санкциялар қўлланилган бўлса, улар тўлангандан сўнг амалга оширилади.



5-§. АКЦИЯЛАРНИНГ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ҲИСОБОТ


31. Акциялар чиқарилиши давлат томонидан рўйхатга олингандан сўнг эмитент қуйидагиларга мажбур:

икки хафта муддат ичида, қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда акциялар чиқарилиши тўғрисидаги маълумотларни очиши;

уч ой муддат ичида рўйхатга оладиган орган билан келишган ҳолда (чиқариш мавжуд бўлса) намунага мувофиқ акцияларни тайёрлаш.


32. Акциялар жойлаштириш муддати акциялар эмиссияси проспектида (чиқариш анкетаси) белгиланади, лекин чиқарилган акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 1 йил муддатдан ошиб кетмаслиги керак.


33. Эмитентнинг таъсис этишда унинг биринчи марта чиқарган акциялари таъсисчилар ўртасида жойлаштирилиши керак.


34. Акцияларнинг эмиссия проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришлар ёки қўшимчалар, у давлат томонидан рўйхатга олингандан сўнг (уларни чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилгунча) қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:

мазкур Низомнинг 32-бандида белгиланган муддат чегарасида акцияларнинг жойлаштириш муддатини узайтириш;

эмиссия проспектида (чиқариш анкетаси) сезиларли аҳамиятга эга бўлмаган ноаниқликлар ёхуд нотўғри маълумотлар аниқланганда;

акцияларнинг чиқариш шакли ўзгартирилганда.


35. Рўйхатга олувчи орган акциялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетасига) ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш тўғрисида ёки зарур ҳужжатлар тақдим қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур.


36. Бунда, рўйхатга олувчи органнинг қарори билан акциялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) тегишли ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилади, қимматли қоғозларнинг чиқариш Давлат реестрига эса - тегишли ёзув ёзиб қўйилади.


37. Акциялар чиқарилиши тўғрисидаги ҳисоботнинг тақдим қилиш тартиби ва муддатлари рўйхатга олувчи органнинг меъёрийҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланади.



6-§. АКЦИЯЛАРНИ ЧИҚАРИШ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТ ТАҚДИМ ҚИЛИНГАНДАН КЕЙИН ЭМИТЕНТ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ВА (ЁКИ)

ЧИҚАРИШ ШАРТЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ


38. Акциялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) акциялар чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисобот тақдим қилингандан кейин ўзгартиришларни киритиш эмитентнинг ёзма аризасига асосан қуйидаги ўзгартиришлар бўлган ҳолда амалга оширилади:

эмитентнинг номи, жумладан кириллдан лотин ҳарфларига;

акцияларнинг номинал қиймати, акцияларнинг чиқариш шакли, акцияларнинг турлари;

акциядорлик жамияти шакли.

38-1. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг икки кун ичида эмитент қимматли қоғозларга хизмат кўрсатувчи депозитарий ва Марказий депозитарийга эмиссия проспекти (чиқариш анкетаси)даги ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар бўлган даврда қимматли қоғозлар ҳаракатини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмани юбориши шарт.

39. Акциялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) акциялар чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисобот тақдим қилингандан сўнг қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

киритилаётган ўзгартиришларнинг сабаби кўрсатилган ҳолда акциялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги эмитентнинг аризаси;

таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг нотариал тарзда тасдиқланган нусхалари (ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолларда);

рўйхатга олувчи орган томонидан берилган акция намуналари;

акциялар эмиссияси проспекти (чиқариш анкетаси) киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг уч нусхадаги матни.

Агар эмитентнинг номи кириллдан лотин ҳарфларига ўзгарса, у ҳолда аввал чиқарилган нақд акцияларга ўзгартиришларнинг киритилиши талаб қилинмайди.


40. Рўйхатга олинган чиқарилган акциялар тўлиқ ҳолда жойлаштирилмаса, у ҳолда эмитент устав фондининг камайиши билан боғлиқ ўзгартиришлар уставга киритилгандан сўнг уч ой муддат ичида рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда, ҳақиқатда жойлаштирилган акциялар миқдорига эмиссия проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришларни киритиши шарт:

ҳақиқатда жойлаштирилган акциялар миқдори (ҳажми) кўрсатилган эмитентнинг аризаси;

акцияларнинг чиқариш якунлари тўғрисида ҳисобот;

уставнинг нотариусда тасдиқланган битта нусхаси (унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) устав жамкармасининг шакллантиришга тегишли қисми бўйича;

эмиссия проспектига (чиқариш анкетаси) киритилган ўзгартиришлар матни уч нусхада;

сотилмаган акцияларнинг йўқ қилиш далолатномаси (чиқаришнинг нақд шакли бўйича).


41. Рўйхатга олувчи орган акциялар эмиссияси проспектига (чиқариш анкетаси) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ёки зарур ҳужжатлар тақдим қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур.



7-§. АКЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИ ВА МУОМАЛАГА

ЧИҚАРИШНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ, АКЦИЯЛАРНИ

...