язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 26.02.2003 й. ПФ-3214-сон Фармонига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2003 йил 26 февралдаги

ПФ-3214-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини

барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлар ва клишкаларни (қуйида - "Марказ" деб юритилади) барпо этиш, фаолиятини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказ Ҳукумат қарори асосида муайян соҳа бўйича даволаш-профилактика ва илмий-методик фаолиятни амалга оширувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил ихтисослаштирилган тиббий муассаса сифатида барпо этилади.


2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Марказ, қоида тариқасида, қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

яхши тайёргарлик кўрган ва ўз тиббиёт соҳасида тан олинган ҳамда юксак обрў-эътибор қозонган шифокор-мутахассисларга эга бўлиш;

юқори технологияли ташхис ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган замонавий моддий-техника базасига эга бўлиш;

ўз тиббий фаолиятида жаҳон стандартларига мос келадиган даволаш ва ташхиснинг мураккаб усулларини жорий этиш ҳамда кенг қўллаш.



II. МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ,

ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Марказни барпо этиш ва унинг фаолиятидан кузатилган мақсад қуйидагилардан иборат:

юксак сифатли ва жаҳон стандартлари даражасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиши лозим бўлган юқори технологияли моддий ва илмий базани ҳамда ўз тиббиёт мактабини шакллантириш;

аҳолининг ташхис, даволаш ва профилактика бўйича ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш.


5. Марказнинг асосий вазифалари:

а) замонавий ташхис усулларини жорий этиш ҳамда қуйидагиларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш:

давлат томонидан мададга муҳтож бўлган шахслар (имтиёзли тоифадаги шахслар)га давлат бюджети маблағлари ҳисобидан поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга асосан пулли тиббий хизмат кўрсатиш;

б) мавжуд тиббий техника ва аппаратларнинг доимий янгиланиб ва замонавийлаштириб борилишини таъминлаш, Марказни илғор жаҳон ютуқлари даражасида юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;

в) Марказнинг ўзини-ўзи тўлиқ молиялаш ва ўзини-ўзи қоплаш шартлари асосида фаолият кўрсатишини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техникавий ресурсларни жалб этиш борасидаги менежмент ва маркетинг ишларини ташкил этиш;

г) Марказ тиббиёт ходимларининг, шу жумладан мутахассисларнинг етакчи хорижий тиббиёт ўқув муассасалари ва клиникаларда амалий малака орттиришларини ташкил этиш ҳисобига касб маҳоратини доимий ошириб бориш ва такомиллаштириш;

д) беморларни даволашнинг ўз илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда тиббий амалиётга жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш;

е) Марказ йўналишлари бўйича касалликларни даволаш ва ташҳис қўйишнинг патентлангзн ўз усуллари хамда технологияларини муттасил такомиллаштириб бориш ва халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш;

ж) тиббиёт соҳасида республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол қатнашиш;

з) соҳага алоқадор илғор хорижий тиббиёт муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, ахборот, тўпланган тажриба ва мутахассисларни кенг кўламда айирбошлашни таъминлаш.


6. Марказ ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:

республика аҳолисининг жаҳон стандартлари даражасида ўз соҳаси бўйича касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди;

тиббиётнинг аниқ бир соҳасида касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг илғор самарали усуллари ҳамда технологияларини ишлаб чиқиб, татбиқ этади;

шифокор-мутахассисларнинг ўз мактабини шакллантиради ва ривожлантиради ҳамда республиканинг бошқа муассасаларини ўз соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлайди;

Марказ йўналишлари бўйича доридармонларни, тиббий аҳамиятдаги воситаларни ҳамда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқади, тайёрлаб чиқаради ва клиник синовларини амалга оширади;

ўз соҳаси бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади ҳамда Марказ томонидан ишлаб чиқилган ташхис ва даволаш услубларини республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида кенг жорий этиш бўйича методологик ишларни олиб боради;

Марказни ихтисослаштириш асосида тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўриб чиқиш учун киритади;

ушбу соҳа бўйича ўз илмий ва технологик ютуқларини хориждаги тиббиёт оламида тақдим этади;

Марказ фаолияти соҳалари бўйича ўзининг илмий, ўқув-услубий ва ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ҳамда нашр этади.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ


7. Марказ барча фаолият соҳаларидаги ўз муносабатларини шартнома, битим, контрактлар асосида ташкил этади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шунингдек Марказ фаолияти мақсад ва мавзуси доирасида юридик ҳамда жисмоний шахслар билан тузади.


8. Марказ кўрсатилаётган барча турдаги тиббий хизматлар, бажариладиган ишлар, ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг тариф ва нархларини Давлат рақобат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда мустақил белгилашга ҳақлидир.

9. Марказ мўлжалланган мақсадларга эришиш ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга.

Марказнинг устав жамғармасига топшириладиган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни бошқариш;

ривожланиш бизнес-режаларини, ўз бюджетини мустақил равишда шакллантириш, уларнинг ҳажмлари, харажатларни шакллантириш ва йўналтириш манбаларини белгилаш;

аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

белгиланган тартибда асосий воситаларни ижарага олиш, кредитлар, қарзлар, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб этиш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва модддий рағбатлантириш миқдорларини бюджет маблағлари ҳамда пулли тиббий хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар доирасида мустақил белгилаш;

Марказ фаолияти йўналишлари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш учун давлат бюджетидан грантлар олиш мақсадида танловларда иштирок этиш;

хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган ақлий мулк объектларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

юридик шахсни барпо этмасдан алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхоналар) ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, Марказ фаолиятининг мақсад ва вазифаларига зид бўлмаган бошқа турдаги ишларни амалга ошириш.


10. Марказнинг бурчлари қуйидагилардан иборат.

соҳа бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифати ҳамда стандартларини замонавий жаҳон талаблари даражасида сақлаш ва ривожлантиришни таъминлаш;

тасдиқланган тарифлар бўйича аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

имтиёзли тоифадаги беморларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда юқори малакали ихтисослаштирилган бепул ёрдам кўрсатиш;

Марказ ходимларини тегишли соҳадаги етакчи хорижий клиникаларда тор ихтисослар бўйича мунтазам суратда кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

Марказ ходимларига меҳнатни ташкил этиш ва унга хақ тўлашнинг қонунчиликда кўзда тутилган шарт-шароитларини, хавфсизлик техникасини таъминлаш, ижтимоий таъминот ва аниқ ижтимоий муҳофазани кафолатлаш;

Марказнинг моддий-техника базасини ўз маблағлари ҳисобига замонавий тиббий техника ва технологиялар билан мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш;

мулкдан мақсадли фойдаланиш, унинг сақланишини таъминлаш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ҳамда статистика ҳисоб-китоби ва ҳисоботини юритиш.


11. Марказ директори, шунингдек дахлдор ходимлар Марказ ходимларининг айби билан инсон соғлиғига зиён етказилган ёки нобуд бўлган ҳоллар учун тўла моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.



IV. МАРКАЗНИНГ МУЛКИ

ВА УСТАВ ЖАМҒАРМАСИ


12. Давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳамда Марказнинг меҳнат жамоаси Марказ муассислари ҳисобланадилар, Марказ Кенгаши унинг манфаатларини ифода этади.

13. Марказнинг устав жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобига шаклланади:

асосий воситалар (тиббиёт муассасасининг бинолари ва иншоотлари, тиббий ускуналар, асбоблар ва анжомлар ҳамда бошқалар) ҳолидаги давлат мулки ва оборотдан ташқари активлар;

инвестиция мақсадларига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;

тиббий хизматлар, ишлар ва маҳсулотларни сотишдан олинадиган, моддий-техника базасини ривожлантиришга ҳамда тиббий ускуналар ва технологияларни сотиб олишга сарфланадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган бошқа манбалар.


14. Марказнинг устав жамғармасига топшириладиган давлат мулкининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан Марказ таъсис этилган пайтда белгиланади.

Давлат мулки Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқи билан Марказ мақсадлари ва вазифаларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш учун топширилади.


15. Марказнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва замонавий тиббий ускуналар сотиб олишга йўналтириладиган даромадлари меҳнат жамоасининг улуши сифатида устав жамғармасига қўшилади.

Меҳнат жамоасининг Марказ устав жамғармасидаги улуши жамоа мулки ҳисобланади ва у ажралмасдир.


16. Марказнинг устав жамғармасига топширилган давлат мулки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан имтиёзли шартлар билан унинг меҳнат жамоасига мулк сифатида сотилиши мумкин.


17. Марказ юридик шахс сифатида ўзи жойлашган ер майдонига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи билан эгалик қилади.


18. Марказнинг давлат эгалигидаги мулки Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолдагина гаровга қўйилиши, айирбошланиши ёки сотилиши мумкин.

19. Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши ва унинг сақланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.


V. МАРКАЗ ТУЗИЛМАСИ

ВА УНИ БОШҚАРИШ


20. Марказ Кенгаши Марказнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

Марказ Кенгаши Марказ директоридан, Марказнинг етакчи тиббиёт ва илмий ходимларидан таркиб топган 7 кишидан иборат бўлади. Марказ Кенгашининг ишида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигидан вакил қилинган шахслар иштирок этадилар.

Марказ Кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Марказ меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.

Марказ директори бир вақтнинг ўзида Марказ Кенгашининг раиси ҳам ҳисобланади.


21. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Марказнинг молия-хўжалик ва тиббиёт соҳасидаги фаолиятини бошқариш, шунингдек Марказнинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;

ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, Марказ инвестиция ва фан-техника сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

йиллик бизнес-режалар ва молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш;

аҳолига кўрсатиладнган пулли тиббий ёрдам турларининг тарифларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Марказ тузилмасини ҳамда Марказ ичидаги, шунингдек унинг филиаллари ва ваколатхоналари муносабатларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш.


22. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор Марказнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади.


23. Марказ директори:

ўз фаолиятини Марказ номидан амалга оширади, Марказнинг жорий молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказ номидан шартнома ва контрактлар тузади, Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал этади;

Марказ Кенгашида тасдиқлаш учун директор ўринбосарлари лавозимига номзодлар бўйича таклифлар киритади ва зарур ҳолларда илмий-услубий ва тиббий Кенгашларни тузади;

Марказ ходимларининг ишини ташкил қилади ва бошқаради, ўз ваколатлари доирасида Марказ ходимлари бажариши учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Марказ ходимларини ишга қабул қилади ва бўшатади;

Марказ фаолияти учун жавобгар бўлади.

Марказ директорининг ўринбосарлари, филиал ва ваколатхоналарининг раҳбарлари Марказ директорининг тақдимномасига биноан Марказ Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар ва озод қилинадилар.


24. Марказнинг ушбу Низомда белгиланган вазифалари амалга оширилишини таъминлайдиган асосий функционал таркибий бўлинмалари қуйидагилардан иборат:

қабул қилиш бўлими;

госпитал бўлими;

даволашташхис қўйиш, патологоанатомия, лаборатория, шунингдек маъмурий-хўжалик ва техник хизматлар; илмий-тадқиқот қисми ва бошқалар.


25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган филиаллар ҳамда ваколатхоналар белгиланган тартибда Марказнинг ташкилий тузилмасига кириши мумкин.

Филиаллар ҳамда ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар ўзи тўғрисидаги низомга мувофиқ фаолият кўрсатади. Филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги низомлар ҳамда уларга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар амалдаги қонунчиликда ва ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказ томонидан тасдиқланади.



VI. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШ


26. Марказ фаолияти аралаш тарзда, шу жумладан қуйидагилар ҳисобига молияланади.

Марказнинг ўз даромадлари;

давлат бюджети маблағлари;

грантлар ва ҳомийларнинг ёрдами;

Ўзбекистон Рсспубликасининг қонунчилигига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар.


27. Марказнинг ўз даромадлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:

аҳолига пулли тиббий хизмат кўрсатиш;

унинг илмий ва таълим базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини тайёрлаш;

илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар.


28. Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

имтиёзли тоифадаги беморларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда юқори малакали ихтисослаштирилган бепул ёрдам кўрсатиши учун Марказ хизматлари ҳақини тўлашга;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури доирасида Марказни замонавий тиббий ускуна ва техника билан жиҳозлашга ҳамда йиллик инвестиция дастурларига;

илмий-тадқиқот фаолиятига грантлар тарзида;

тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб юқори технологияли (қимматли) турларига белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақини тўлашга. Бундай тиббий ёрдам турларининг рўйхати Молия вазирлиги билаи келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Марказ хизматлари ҳақини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш тартиби тиббий хизматнинг мазкур турига бўлган эҳтиёжга қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ билан биргаликда белгиланади.

Бунда:

бюджет маблағлари Марказга ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали моддалар бўйича тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатр билан ажратилади;

молиявий таъминот мустаҳкамланиб, ўзини-ўзи молиялаш ва ўзини-ўзи қоплашга эришила борган сари давлат бюджети маблағларидан молиялаш ҳажмини босқичма-босқич камайтириб бориш кўзда тутилади.


29. Марказ ходимлари сони, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш миқдори бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражасига, сифати ва ҳажмига қараб Марказ Кенгаши томонидан мустақил белгиланади.


30. Марказ ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:

Марказнинг бизнес-режалари ҳамда даромад ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди;

Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлайди;

лавозимлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда Ягона тариф сеткаси бўйича базавий маошлар ва миқдори чеклаб қўйилмайдиган устама ҳақдан келиб чиққан ҳолда мансаб маошларини белгилайди.


31. Марказ ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббиёт ускуналари ва асбоблари учун 2003 йилнинг 1 мартидан то 2012 йилнинг 31 декабрига қадар 10 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинади, бўшайдиган маблағлар Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли тарзда йўналтирилади.


32. Марказ хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Марказнинг молия-хўжалик фаолияти натижасида олган фойдаси тегишли мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Марказ ихтиёрида қолади ва белгиланган тартибда қуйидагилар учун фойдаланилади:

Марказнинг моддий-техника базасини янгилаш, замонавийлаштириш ва кенгайтириш, замонавий тиббий техника, асбоб-анжом ва ускуналар сотиб олиш;

устав жамғармасининг меҳнат жамоаси улуши қисмини кўлантириш;

Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш;

айланма жамғармаларни тўлдириш;

Марказ мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш;

Марказ фаолиятини таъминлаш билан боғлнқ бошқа мақсадлар.

Бунда Марказ мазкур бандда кўрсатилган сарф-харажатларнинг устуворлиги тартибини, йўналишлари ва нисбатларини мустақил равишда белгилайди.


33. Марказ қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб-китоби ва ҳисоботини юритади, зарур сметамолия ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади, ҳужжатларнинг асралиши ҳамда келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга топширилиши учун жавобгар бўлади.