язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Юридик хизмат/ Адлия вазирининг 29.07.2015 й. 246-мҳ-сон “Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 29.07.2015 й. 2285-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2015 й.

N 2285-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.07.2015 й.

N 246-мҳ


БУЙРУҒИ



Юридик хизматларининг маълумотлар базасини

шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига

киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари

ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 30 ноябрдаги 255-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2285, 2011 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 497-модда) билан тасдиқланган Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Ҳакимов) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси (М. Ишбеков) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир ўринбосари                                                         А. Усманов






Буйруққа

ИЛОВА



Юридик хизматларининг маълумотлар базасини

шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига

киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари

ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари ташкилотларда юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш функцияларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкилотлар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, уларнинг юридик хизмати фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ташкилотлар ҳар йили 1 июнга қадар тегишли адлия органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юридик хизмат ходимлари, шу жумладан, юридик хизматдаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

Йил давомида юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар ўн кун муддатда тегишли ахборотни адлия органига юборадилар.

Бунда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказий аппаратларининг юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборот эса, ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.

Юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборотлар, техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.".


3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ҳудудий адлия органлари ҳар чорак тугагандан кейинги ойнинг 5-санасига қадар вазирликка юридик хизматлар маълумотлари йиғма базасига киритиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш учун ўзлари томонидан юритилган юридик хизматлар маълумотлари ҳудудий базасини электрон кўринишда тақдим этади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 403-модда