ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган Ягона талаблар (АВ томонидан 29.07.2015 й. 2702-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 30.06.2015 й. 105-сонли буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 29 июлда 2702-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2015 йил 30 июндаги

105-сонли буйруғига

ИЛОВА



Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш

журналларини юритиш тартибига қўйиладиган

ЯГОНА ТАЛАБЛАР


Мазкур Ягона талаблар қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Ягона талабларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қурол - тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;


ўқ-дорилар - қуролнинг жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган қурол-яроғ ашёлари ва улоқтириладиган аслаҳаси;


қуролхона - қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона).

2. Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳарбий тузилмаларига кирувчи ҳамда ўқотиш спорти ташкилотларига татбиқ этилмайди.

3. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналини юритиш Ўқотар ва пневматик спорт қуроли ҳамда унга ўқ-дориларни сақлаш, ташиш, бериш, қабул қилиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2701, 2015 йил 23 июль) белгиланган тартибда амалга оширилади.


2-БОБ. ҚУРОЛ ВА УНИНГ ЎҚ-ДОРИЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ КИТОБИНИ ЮРИТИШ

4. Юридик шахсга фойдаланишга қабул қилинган ҳамда унда фойдаланилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳисоби ҳар бир юридик шахсда юритиладиган Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби (бундан буён матнда китоб деб юритилади)да олиб борилади.

5. Китобда қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш билан бирга, уларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва ҳисобда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дориларининг ҳаракати билан боғлиқ маълумотлар ҳам акс эттирилади.

6. Китоб уч қисмдан иборат бўлади.


7. Китобнинг биринчи қисмида қурол ва унинг ўқ-дорилари жамланма ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Ягона талабларнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклдаги жадвал кўринишида ҳар бир қурол (аниқ бир турдаги, номдаги, марка, модель ва калибрдаги) ҳамда унинг ўқ-дорилари (аниқ бир партия, калибр ва миқдор) бўйича алоҳида расмийлаштирилади.

Китобнинг мазкур қисми қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳисобга олинган ҳамда (ёки) ҳисобдан чиқарилган вақтдаги уларни ҳисобда мавжуд бўлган жами миқдорини аниқлаш учун юритилади. Бунда ҳисобда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дорилари жами миқдори аниқ бир санада ҳисобга олинган ва (ёки) ҳисобдан чиқарилган қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари миқдорини уларнинг мавжуд миқдоридан айириш ва (ёки) унга қўшиш орқали аниқланади.


8. Китобнинг иккинчи қисмида қуролнинг индивидуал ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Ягона талабларнинг 1б-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.

Китобнинг мазкур қисмида:

қуролнинг ҳисобга олинган санаси;

қурол юридик шахсга қачон ва қаердан келиб тушганлиги;

қуролни ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (счёт-фактура, юк хати) рақами ва санаси;

қуролга оид индивидуал маълумотлар;

қуролнинг ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши (юборилган жойи кўрсатилган ҳолда), йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши) ҳамда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат (чиқим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати), терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд қуролнинг техник ва яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома), ҳисобдан чиқарилиш санаси;

қуролнинг таъмирлаш учун юборилиши ва таъмирлашдан қайтарилиши;

қуролнинг техник ҳолати ва яроқлилик тоифаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.


9. Китобнинг учинчи қисмида ўқ-дориларнинг ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади ва у мазкур Ягона талабларнинг 1в-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.

Китобнинг мазкур қисмида:

ўқ-дориларнинг ҳисобга олинган санаси;

ўқ-дориларнинг юридик шахсга қачон ва қаердан келиб тушганлиги;

ўқ-дориларни ҳисобга олиш учун асос бўлган кирим ҳужжатининг (счёт-фактура, юк хати) рақами ва санаси;

ўқ-дориларнинг тури, калибри, ишлаб чиқарилган йили ва партияси ҳамда миқдори;

ўқ-дориларнинг ҳисобдан чиқарилиши сабаби (бериб юборилиши (юборилган жойи кўрсатилган ҳолда), сарфланиши, йўқотилиши (талон-торож қилиниши) ёки яроқсиз ҳолга келиши) ҳамда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлган ҳужжат (чиқим ҳужжати (счёт-фактура, юк хати), ўқ-дориларнинг сарфланиши бўйича далолатнома, терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг тегишли қарори ёхуд ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома), ҳисобдан чиқарилган ўқ-дорилар миқдори ва ҳисобдан чиқарилиш санаси;

ўқ-дориларнинг яроқлилик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.


10. Китоб юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, берилиши, қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахс (бундан буён матнда сақлаш учун масъул шахс деб юритилади) томонидан юритилади.

11. Китоб унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш имкониятини бермайдиган ва унда кўрсатилган барча ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имконияти сақланиб қолган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган бўлса, ундаги барча маълумотлар янги китобга тўлиқ кўчирилиши шарт. Бунда янги китобнинг юритилиши бошланган сана ўзгармайди ва аввалги (шикастланган) китобнинг юритилиши бошланган сана кўрсатилади.


12. Китоб унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш ҳамда унда кўрсатилган аксарият ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имкониятини бермайдиган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган ёхуд йўқолган (талон-торож қилинган) бўлса, китобдаги маълумотларни тиклаш учун шикастланганлик ёки йўқолганлик (талон-торож қилинганлик) факти аниқланган кундан эътиборан икки иш куни ичида юридик шахс ҳисобида мавжуд бўлган барча қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишлар ташкиллаштирилиши керак.

13. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжати билан қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.

Комиссия таркибига сақлаш учун масъул шахс, юридик шахс бухгалтерияси ходими, юридик шахс навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи (агар навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса) мажбурий равишда киритилади ҳамда ҳудудий ички ишлар органининг вакили таклиф этилади.

14. Инвентаризацияни ўтказишда юридик шахсда мавжуд бўлган қурол ва унинг ўқ-дорилари бухгалтерия ҳисоби ҳамда ички ишлар органларининг тегишли маълумотлари билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.

Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.

15. Инвентаризация натижасида аниқланган маълумотлар асосида китоб янгидан шакллантирилади ва юритилади. Бунда янгидан юритилиши бошланган китобнинг санаси у янгидан юритилган кун ҳисобланади.


16. Шикастланган китоб Қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссиясининг китобнинг шикастланган ҳолати кўрсатилган далолатномаси асосида йўқ қилинади.


3-БОБ. ҚУРОЛ ВА УНИНГ ЎҚ-ДОРИЛАРИНИ БЕРИШ

ҲАМДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖУРНАЛИНИ ЮРИТИШ

17. Юридик шахсга тегишли мақсадда берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари ҳаракати ушбу Ягона талабларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш журналида (бундан буён матнда журнал деб юритилади) акс эттирилади.

18. Журналда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси;

берилган ва қабул қилиб олинган қуролнинг индивидуал маълумотлари ва унинг ўқ-дорилари миқдори;

қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш мақсади;

қурол ва унинг ўқ-дорилари берилган ҳамда қабул қилиб олинган сана ва вақт;

қурол ва унинг ўқ-дориларини қабул қилиб олган шахснинг имзоси.

19. Имзоларни қўйишда факсимиле имзодан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


20. Қурол ва унинг ўқ-дорилари вақтинча сақлаш учун қуролхонага топширилганда бу ҳақда журналнинг изоҳ қисмида уларнинг вақтинча сақлаш учун топширилганлиги кўрсатилади.

21. Журнал сақлаш учун масъул шахс, агар юридик шахсда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса, навбатчилик (қоровуллик) хизматининг навбатчи ходими томонидан юритилади.

22. Журнал унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш имкониятини бермайдиган ва унда кўрсатилган барча ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имконияти сақланиб қолган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган бўлса, ундаги барча маълумотлар янги журналга тўлиқ кўчирилиши шарт. Бунда янги журналнинг юритилиши бошланган сана ўзгармайди ва аввалги (шикастланган) журналнинг юритилиши бошланган сана кўрсатилади.


23. Журнал унга кейинчалик тегишли ёзувларни киритиш ҳамда унда кўрсатилган аксарият ёзувларни ўқиш ва фарқлаш имкониятини бермайдиган даражада механик ёки бошқа турда шикастланган ёхуд йўқолган (талон-торож қилинган) бўлса, журналдаги маълумотларни тиклаш учун шикастланганлик ёки йўқолганлик (талон-торож қилинганлик) факти аниқланган куннинг ўзида берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича ишлар ташкиллаштирилиши керак.

24. Инвентаризацияни ўтказиш учун юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан берилган ҳамда қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссияси тузилади.

Комиссия таркибига сақлаш учун масъул шахс, юридик шахс навбатчилик (қоровуллик) хизмати навбатчи ходимлари ҳамда бошлиғи (агар навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса) мажбурий равишда киритилади.

25. Инвентаризацияни ўтказишда қуролхонада сақланаётган ҳамда тегишли мақсадда берилган қурол ва унинг ўқ-дорилари китобдаги тегишли маълумотлар билан солиштириб чиқилади ва натижаси бўйича далолатнома тузилади.

Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.

26. Инвентаризация натижасида олинган маълумотлар асосида журнал тегишли маълумотлар билан тўлдирилади ва янгидан юритилади. Бунда янгидан юритилиши бошланган журналнинг санаси у янгидан юритилган кун ҳисобланади.


27. Шикастланган журнал Берилган ва қабул қилиб олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини инвентаризациядан ўтказиш комиссиясининг журналнинг шикастланган ҳолати кўрсатилган далолатномаси асосида йўқ қилинади.


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


28. Қуролхонада сақланаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бир нечта юридик шахсга тегишли бўлса, улар бўйича китоб ва журнал ҳар бир юридик шахс томонидан алоҳида юритилади.

29. Китоб ва журнал ҳудудий ички ишлар органида ҳисобга қўйилган бўлиши лозим.


30. Сақлаш учун масъул шахс алмашганда китоб ва журнал янгидан тайинланган шахсга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилиши шарт. Журнал навбатчилик (қоровуллик) хизматининг навбатчи ходими томонидан юритилганда эса, навбатчи ходим навбатчиликни топширганда журнални навбатчиликни қабул қилиб олган ходимга топширади.

Далолатнома юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланади.

31. Китоб ва журналнинг титул варағи қалин материал (картон)дан ишланган бўлиши ва унда юридик шахс ҳамда у идоравий мансуб бўлган юридик шахснинг (агар мавжуд бўлса) номи, шунингдек у қачон юритилиши бошлангани ва тугатилгани кўрсатилиши зарур.

Китоб ва журналнинг титул варағи мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


32. Китоб ва журнал бетлари изчил кетма-кетликда рақамланган ва ип ўтказиб тикилган бўлиши керак.

Китоб ва журналнинг охирги бетида унинг нечта бетдан иборат эканлиги кўрсатилиши ва ушбу маълумот юридик шахс раҳбарининг имзоси, шунингдек ҳудудий ички ишлар органи масъул ходимининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши лозим.

Китоб ва журналнинг охирги варағи мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


33. Китоб ва журналдаги ёзувлар кўк ёки қора рангли шарикли ручка билан аниқ ёзилиши шарт. Ёзувни қайд қилишда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди. Хато ёзилганда у матнни ўқиш имкониятини берадиган ҳолда ингичка чизиқ билан ўчирилиб, унинг тепасидан тўғирланган ёзув киритилади ва тегишли ёзув киритилган сатрнинг изоҳ қисмида "тузатилди" деб ёзиб қўйилади ҳамда матнни тўғирлаган шахснинг имзоси билан тасдиқланади.


34. Китоб ва журнал тўлиқ тўлдирилгунча юритилади.

Тўлиқ тўлдирилиб, юритилиши тугатилган китоб ўн йил, журнал эса, уч йил давомида юридик шахсда сақланиши ҳамда ушбу муддатлар якунлангандан сўнг, ҳудудий ички ишлар органига йўқ қилиш учун топширилиши лозим.

35. Китоб ва журналнинг бутлиги ва тўғри тўлдирилишига сақлаш учун масъул шахс, журнал навбатчилик (қоровуллик) хизматининг навбатчи ходими томонидан юритилганда эса, тегишли навбатчи ходим жавобгар ҳисобланади.


36. Китоб ва журнал қулфланадиган сейф ёки металл шкаф (яшик)да сақланади.


37. Китоб ва журналнинг мазкур Ягона талабларга мувофиқ юритилиши устидан юридик шахс раҳбари доимий назорат олиб бориши шарт. Бунда китобнинг юритилиши ҳар чоракда, журналнинг юритилиши эса ҳар ой юридик шахс раҳбари томонидан текшириб борилиши керак. Агар юридик шахсда навбатчилик (қоровуллик) хизмати мавжуд бўлса, журналнинг юритилиши навбатчилик (қоровуллик) хизмати бошлиғи томонидан текшириб борилади.

38. Зарур ҳолларда китоб ва журналга қуролни олаётган шахснинг хизмат вазифаларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, китоб ва журналдаги мазкур Ягона талабларга мувофиқ кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларнинг ҳажми ва мазмуни қисқартирилмасдан қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин.


39. Мазкур Ягона талаблар қоидаларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


40. Мазкур Ягона талаблар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўздавзахира" қўмитаси, Марказий банки, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзкимёсаноат" ДАК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзэлтехсаноат" АК, "Ўзбекнефтегаз" МХК, "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси билан келишилган.






Ягона талабларга

1а-ИЛОВА


Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


(китобнинг биринчи қисми)


Қурол ва унинг ўқ-дориларининг жамланма ҳисоби

Т/р

Ёзув киритилган сана

___________________________________________________

(қуролнинг тури, номи, маркаси, модели ва калибри)


______________________________

(қуролнинг ўқ-дорилари (партияси,

калибри ва миқдори (дона)


ҳисобга олинган


ҳисобдан чиқарилган


ҳисобда мавжуд


ҳисобга

олинган


ҳисобдан

чиқарилган

ҳисобда

мавжуд


1


2


3


4


5


6


7


         





Ягона талабларга

1б-ИЛОВА


Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


(китобнинг иккинчи қисми)


Қуролнинг индивидуал ҳисоби

Т/р

Қурол ҳисобга олин

ган сана

Қурол

қайси

юридик

шахсдан

келиб

тушган

лиги ва

санаси

Келиб

тушган

қуролнинг

кирим

ҳужжати

счёт-фак

тура,

юк хати),

санаси ва рақами

Ҳисобга олинган қуролга оид индивидуал маълумотлар

Қуролнинг ҳисобдан чиқарилишига оид маълумотлар

Қуролнинг таъмирлаш учун юборилганлиги ҳақида маълумот

Қурол

нинг

техник

ҳолати

ва яроқ

лилик

тои

фаси

Изоҳ

тури, номи, мар

каси ва модели

калиб

ри

ишлаб

чиқа

рилган

йили

завод серия

си ва

рақами

ҳисоб

дан

чиқари

лиши

сабаби

(бериб

юбори

лиши

(юборил

ган жойи

кўрса

тилган

ҳолда), йўқоти

лиши

(талон-

торож

қили

ниши)

ёки

яроқсиз ҳолга келиши)

ҳисоб

дан

чиқа

риш

учун

асос

бўлган

ҳуж

жат,

унинг

рақами ва

санаси

ҳисоб

дан

чиқа

рилган

сана

таъмирлаш

учун юборил

ганлиги

таъмир

лашдан

қайтарил

ганлиги

юборилган юридик шахс номи, юборилган сана

юк

хати

нинг

рақами

ва

санаси

қайта

рилган

сана

юк

хати

нинг

рақа

ми ва

санаси


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

        





Ягона талабларга

1в-ИЛОВА


Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш

КИТОБИ


(китобнинг учинчи қисми)


Ўқ-дориларнинг ҳисоби

Т/р

Ўқ-дорилар ҳисобга олинган

сана

Ўқ-дори

лар қайси

юридик

шахсдан

келиб

тушган

лиги ва

санаси

Келиб

тушган

ўқ-дори

ларнинг

кирим

ҳужжати

(счёт-фактура,

юк хати),

санаси ва

рақами

Ҳисобга олинган

ўқ-дориларга оид

маълумотлар

Ўқ-дориларнинг ҳисобдан

чиқарилишига оид маълумотлар

Ўқ-дори

ларнинг

яроқлилик

ҳолати

Изоҳ

тури

калибри

ишлаб чиқарилган йили ва партияси

миқдори (дона)

ҳисоб

дан

чиқари

лиши

сабаби

(бериб

юбори

лиши

(юборил

ган жойи

кўрса

тилган

ҳолда),

сарфла

ниши,

йўқоти

лиши

(талон-

торож

қили

ниши)

ёки

яроқсиз

ҳолга

келиши)

ҳисоб

дан

чиқа

риш

учун

асос

бўлган

ҳужжат,

унинг

рақами

ва са

наси

ҳисоб

дан

чиқа

рилган

ўқ-дори

лар

миқдори (дона)

ҳисоб

дан

чиқа

рилган

сана


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

      





Ягона талабларга

2-ИЛОВА


Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул қилиш

ЖУРНАЛИ

           

Т/р

Қурол

ва унинг

ўқ-дори

лари

берил

ган

шахс

нинг

Ф.И.О.

Берилган қурол ва унинг

ўқ-дорилари, бериш мақсади

Қурол ва

унинг

ўқ-дори

лари

берил

ган сана

ва вақт

Қурол

ва унинг

ўқ-дори

ларини

олган

шахс

нинг

имзоси

Қабул қилиб олинган қурол

ва унинг ўқ-дорилари

Қурол

ва унинг

ўқ-дори

лари

қабул

қилиб

олинган

сана ва

вақт

Қурол ва

унинг

ўқ-дори

ларини

қабул

қилиб

олган

шахснинг

имзоси

Изоҳ

қурол

нинг

тури,

номи,

мар

каси,

моде

ли ва

калиб

ри

қурол

нинг

завод

серияси

ва ра

қами

қуролга ўқ-до

рилар

сони

(дона)

бериш мақ

сади

сана (кун, ой, йил)

вақт (соат, дақиқа)

қурол

нинг

тури,

номи,

мар

каси,

модели

ва

калиб

ри

қурол

нинг

завод

серияси ва рақами

ўқ-дорилар

(дона)

фойда

ланилмай

қолган

фойда

ланишда

отилмай

қолган

(осечка)

сана (кун, ой, йил)

вақт (соат, дақиқа)


1


2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

      





Ягона талабларга

3-ИЛОВА


Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби

(Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул

қилиш журнали) титул варағининг

ШАКЛИ

         






Ягона талабларга

4-ИЛОВА


Қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳисобга олиш китоби

(Қурол ва унинг ўқ-дориларини бериш ҳамда қабул

қилиш журнали) охирги варағининг

ШАКЛИ

       

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 399-модда


































Время: 0.1421
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск