язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Кредитлаш/ Кредит сиёсати ва кредит ҳужжатлари/ Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.08.2015 й. 2707-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 22.07.2015 й. 19/16-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 5 августда 2707-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2015 йил 22 июлдаги

19/16-сон қарорига

ИЛОВА



Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз

олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг

энг кўп миқдорлари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қарздор - кредит ва бошқа ҳар қандай мажбурият бўйича банк олдида қарздор бўлган жисмоний ёки юридик шахс;


юридик шахснинг йирик иштирокчиси (акциядори) - устав капитали ёки овоз берувчи улушларнинг (акцияларнинг) 10 ёки ундан ортиқ фоизига бевосита ёки билвосита эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;


йирик таваккалчилик - жами суммаси банк биринчи даражали капиталининг 10 фоизидан ошадиган бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчилик.


2. Шахс қуйидаги ҳолларда юридик шахсга катта таъсир кўрсатаётган ҳисобланади:

юридик шахснинг йирик иштирокчиси (акциядори) бўлса;

юридик шахс билан тузилган расмий битим асосида ёки бошқа исталган усулда шахснинг фаолиятини бошқариш ёки раҳбарлик қилиш имкониятига эга бўлса.


3. Қуйидаги ҳолларда банкнинг қарздорлари бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи деб ҳисобланади:

қарздор(лар)дан бири бошқа қарздор(лар)га катта таъсир ўтказа олиши мумкин бўлса;

банкнинг қарздори бўлган тўлиқ ёки коммандит ширкат, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг иштирокчиси айни бир пайтда банкнинг қарздори бўлса;

икки ёки ундан ортиқ қарздор айнан бир шахснинг (бу шахс банк олдида қарздор ёки қарздор эмаслигидан қатъи назар) таъсири остида бўлса;

хўжалик жамияти ёки ширкатнинг банкдан қарздор бўлган икки ёки ундан ортиқ иштирокчиси айнан бир шахс билан солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган бўлса (бу шахс банк олдида қарздор ёки қарздор эмаслигидан қатъи назар);

бир қарздор иккинчисига кредит сифатида олинган маблағларни берган бўлса ёхуд икки ёки ундан ортиқ қарздорлар биргаликда ёки алоҳида ҳолда кредит сифатида олинган маблағларини бир шахсга (бу шахс банк олдида қарздор ёки қарздор эмаслигидан қатъи назар) берган бўлса (икки ёки ундан ортиқ қарздорлар бир сотувчидан жиҳозлар сотиб олиши каби, одатдаги тижорат операциялари бундан мустасно);

икки ва ундан ортиқ қарздорлар хўжалик жамиятлари ва ширкатларида иштирок этиш ёки биргаликда фаолият юритиш учун банкдан олган кредитлардан фойдаланса ва ушбу кредитларни ягона манбадан тўлашса;

қарздорларнинг бирида молиявий қийинчиликлар юзага келган тақдирда тўлов бўйича муаммолар қарздорларнинг бошқасида ҳам юзага келса.


4. Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликлар (кредитлар) қуйидагиларни ўз ичига олади:

кредитлар, банклараро депозитлар, юридик шахс устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларига киритилган инвестициялар, берилган кафолатлар ва улар бўйича тўлаб берилиб, ундирилмаган маблағлар, қабул қилинган кафолатлар (кафилликлар), босқичма-босқич тўлаш шарти билан сотилган активлар, акцептлар ёки аккредитивлар, лизинг, қимматли қоғозлар ва чет эл валютасини сотиб олиш бўйича ҳар қандай ҳуқуқий асосланган мажбуриятнома, факторинг, репо, своп ҳамда ҳисобланган фоизлар ва балансдан ташқари моддаларда акс эттирилган мажбуриятлар;

молиялаштиришга доир барча юридик мажбуриятлар;

овердрафтлар (мижозларнинг ҳисобварақларидаги дебет қолдиқлари);

кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилган ("умидсиз" деб таснифланган) барча суммалар, қарздорнинг тўлаш мажбурияти у банкрот деб эълон қилинганлиги натижасида юридик жиҳатдан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно.


2-БОБ. БИР ҚАРЗ ОЛУВЧИ ЁКИ БИР-БИРИГА

ДАХЛДОР ҚАРЗ ОЛУВЧИЛАР ГУРУҲИ УЧУН

ТАВАККАЛЧИЛИКНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ

ДАРАЖАСИ


5. Банкнинг бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.


6. Банкнинг бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таъминланмаган кредит (эътимодли кредит), шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги зарур, бундан банклараро кредит (депозит)лар мустасно бўлиб, ушбу операциялар мазкур Низомнинг 5-банди талабига мувофиқ амалга оширилади.

7. Йирик таваккалчиликларнинг умумий миқдори банк биринчи даражали капиталининг 8 баробаридан ошмаслиги лозим.


8. Мазкур Низомнинг 5-7-бандларида кўзда тутилган чекловлар қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:

бозор қиймати кредитларнинг 125 фоизини қоплай оладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати ёки бошқа мажбуриятлари билан таъминланган кредитлар;

кредитлар кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланганда;

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Европа Кенгашининг тараққиёт банки билан юзага келадиган таваккалчиликлар, шунингдек банк активлари ва/ёки балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятлари ушбу ташкилотлар томонидан кафолатланганда.

9. Кредит банкдаги депозитлар билан таъминланган бўлса, у ҳолда депозит кредитни таъминлаш учун махсус ҳисобвараққа киритилиши ҳамда кредит шартномаси ёки бошқа қўлланиладиган битимда кредит қайтарилмаган ҳолда банк депозитни ишлатиши мумкин эканлиги шарт қилиб қўйилиши лозим. Банк кредитини қайтариш муддати етиб келгунга қадар махсус ҳисобвараққа киритилган депозитдан маблағларни олишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўриши ва назорат ўрнатиши керак.


10. Депозит чет эл валютасида киритилган бўлса, бу валютанинг қиймати кредит қолдиғининг камида 105 фоизини ташкил этиши лозим. Депозит валютасининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ҳамда бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курси ўзгарганда қайта баҳоланиши лозим.

11. Банк раҳбарияти мазкур Низомга мувофиқ талаб қилинадиган даражада таъминот қийматини сақлаб туришга доир тегишли чораларни кўриши лозим. Агар таъминотнинг бозор қиймати тушиб кетса, банк 10 иш куни мобайнида таъминот миқдорини ушбу Низомга мувофиқлаштириш чораларини кўриши зарур.


4-БОБ. ҲИСОБОТНИ ЮРИТИШ


14. Ҳар бир банк бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг ҳамда йирик таваккалчиликларга доир юзага келиши мумкин бўлган барча йирик йўқотишлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботни юритиши ва ҳар ойда бир маротаба Марказий банкка тақдим этиши лозим.


15. Марказий банкка тақдим қилинадиган ҳисобот ҳар бир қарз олувчи ва бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи бўйича қарздорларнинг номи, улар тўламаган банк кредити умумий суммаси ҳамда қарздорнинг бошқа мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Шунингдек ҳисоботга банкнинг юзага келиши мумкин бўлган барча йирик таваккалчиликларнинг умумий суммаси ҳам киритилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Мазкур Низом кучга кирган санада банкда бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчилик миқдори белгиланган меъёрлардан ошадиган бўлса, бундай активлар дастлабки шартларда ва муддатларда тўланиши мумкин.


17. Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг умумий суммаси кредитни бериш вақтида мазкур Низомда кўзда тутилган чекловлар доирасида бўлиб, кейинчалик белгиланган меъёрлардан ошиб борса (банк умумий капитали даражаси тушиши ёки валютанинг айирбошлаш ставкаси ўзгариши сабабли), банк мазкур ҳолат ҳақида Марказий банкни зудлик билан хабардор қилиши лозим.


18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 10 август, 31-сон, 420-модда