Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Адлия вазирлигининг 1-сон, Ички ишлар вазирлигининг 25-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 81-сон "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қўшимча киритиш тўғрисида"ги 11.08.2015 й. Қарори (АВ томонидан 11.08.2015 й. 1997-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.08.2015 й.

N 1997-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.08.2015 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.08.2015 й.

N 25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

11.08.2015 й.

N 81


ҚАРОРИ


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган

шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини

вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар

идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг

ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига

қўшимча киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2009 йил 20 августдаги 9, 11, 76-сон қарори (рўйхат рақами 1997, 2009 йил 25 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 389-модда) билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Низом талаблари эксклав ҳудудларда доимий яшовчи қарздорларга нисбатан улар доимий яшаш жойидан Ўзбекистон Республикасининг асосий ҳудудига ўтишларида ва қайтишларида қўлланилмайди.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

М. Икрамов

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 434-модда






























Время: 0.1760
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск