язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти/ Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.08.2015 й. 237-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 августдаги

237-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кексалар ва ногиронларга ижтимоий

хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш,

шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка

тартибдаги дастурини шакллантириш ва

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури - ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш асосида ишлаб чиқиладиган, ижтимоий хизматларнинг ва ижтимоий ёрдам бўйича хизматлар рўйхатини, уларнинг ҳажмларини, уларни кўрсатишнинг даврийлигини, шарт-шароитлари ва муддатларини, шунингдек масъул шахсларни, шу жумладан, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ёки унинг қонуний вакилининг мажбуриятлари тавсифини ўз ичига оладиган ҳужжат;


интернат муассасалари - кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатадиган ногиронлар учун "Мурувват" интернат-уйлари, кексалар ва ногиронлар учун "Саховат" интернат-уйлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;

фуқаролар йиғининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси (ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия) - қонунчиликка мувофиқ аҳолининг заиф тоифаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этиладиган фуқаролар йиғини комиссияси, унинг таркибига фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари ва масъул котиби, комиссия таркибига сайланган фуқаролар йиғини ҳудудида яшайдиган шахслар, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг ходими, даволаш-профилактика муассасасининг врачи, шунингдек, зарурат бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг, туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимининг вакиллари ва ички ишлар органларининг профилактика бўйича инспектори киради;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар (ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар) - ёлғиз яшайдиган ёки кексалар ва ногиронлар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари;


ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар (ёлғиз кексалар ва ногиронлар) - фарзандлари (шу жумладан, асраб олган фарзандлари); вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлар бундан мустасно; шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари;


ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг шахсий рўйхати (Шахсий рўйхат) - ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлар деб ҳисоблаш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган шахслар рўйхати;


ижтимоий ёрдам - кексалар ва ногиронларга бериладиган нафақалар ва бошқа тўловлар, имтиёзлар, натура тарзидаги ёрдам (озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж гигиена товарлари, реабилитациянинг техник воситалари ва бошқалар);


ижтимоий хизматлар - кексалар ва ногиронлар ҳаёти сифатини оширишга, уларга жамият ҳаётида қатнашиш учун бошқа фуқароларга тенг бўлган имкониятлар яратишга ва (ёки) ўзининг базавий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ва хатти-ҳаракатлар комплекси;


ижтимоий хизмат стандарти - ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларга нисбатан хизматлар сифатини таъминлаш бўйича белгиланган талаблар, улар хизматлар тавсифини, хизматлар кўрсатиш шарт-шароитларини, муддатларини, ижтимоий хизматларнинг сифати ва натижадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олади;


ижтимоий кўмаклашиш хизматлари - юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларининг келишилганлигини таъминлаш йўли билан кексалар ва ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш.


3. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва рўёбга чиқариш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



II. КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАР УЧУН ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ШАКЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ


4. Кексалар ва ногиронлар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

яшаш жойида ижтимоий кўмаклашиш хизматлари ва маслаҳат хизматлари;

хонадондаги ишларига қарашиш хизматлари;

кундузи ва қисқа вақт бўлинадиган муассасалардаги хизматлар;

интернат муассасаларидаги хизматлар.


5. Кексалар ва ногиронлар учун яшаш жойидаги ижтимоий кўмаклашиш хизматлари ва маслаҳат хизматлари тиббиёт бирлашмалари (кейинги ўринларда тиббиёт бирлашмалари деб аталади) томонидан кўрсатилади ва қуйидаги хизмат турларини ўз ичига олади:

ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, тегишли ташкилотларга юбориш;

соғлиғининг ҳолати бўйича муҳтож бўлган кексалар ва ногиронларга уларга ҳомийликни белгилашда кўмаклашиш ҳамда ҳомийларнинг ўз вазифаларини бажариши юзасидан назоратни амалга ошириш;

протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситаларини олишда кўмаклашиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронларга бепул ёки имтиёзли дори-дармонлар билан таъминланишда кўмаклашиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронларга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланишда кўмаклашиш.


6. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга уйида парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар тиббиёт бирлашмалари томонидан кўрсатилади ҳамда улар маиший хизмат кўрсатишни, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини, зарур саноат товарларини ва дори-дармонларни сотиб олиш ва уйига етказиб беришни, овқатлар тайёрлашда ва уйни йиғиштириш-тозалаш, гигиена ишларида кўмаклашишни ўз ичига олади.

7. Кундузи ёки қисқа вақт бўлинадиган муассасаларда (ногиронларни реабилитация қилиш марказларида, ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг мулоқот ва дам олиш марказларида, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида кексалар ва ногиронлар учун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил равишда ҳаракатланиш ва мўлжал олиш, реабилитациянинг техник воситаларидан фойдаланиш кўникмаларига ўргатиш;

кексалар ва ногиронларни ижтимоий интеграциялаш тадбирлари;

қонунчиликка мувофиқ пулли ва пулсиз асосда санаторийда соғломлаштириш.


8. Интернат муассасаларида кексалар ва ногиронлар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

доимий парвиш қилишни таъминлаш, маиший хизмат кўрсатиш, мебеллар, инвентарлар, ётоқхона буюмлари билан жиҳозланган қулай уй-жой бериш, кийим ва пойабзаллар, бошқа кундалик эҳтиёж буюмлари билан таъминлаш, ёшини ва соғлиғини даволашни ҳисобга олган ҳолда оқилона ва парҳез таомлар билан овқатланишини ташкил этиш;

дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, диспансеризациядан ўтказиш, зарурият бўлганда, ихтисослаштирилган стационарларда даволатиш, тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлаш;

махсус психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш, ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш;

дам олишини, қизиқишларини шакллантириш ва ривожлантириш учун клуб ва тўгарак ишларини ташкил этиш;

шахсларни интернат муассасаларидан чиқариш ва уларнинг мустақил ҳаёт кечириши ёки оилада яшаши учун шарт-шароитлар яратиш.


9. Кексалар ва ногиронлар ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш турлари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан Давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестрига киритилади.


III. КЕКСАЛАР ВА НОГИРОНЛАР УЧУН ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАР ВА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатишда ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланадиган ижтимоий хизматлар стандартларига риоя қилиш мажбурийдир.


11. Давлат бошқаруви органлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва ижтимоий хизматлар кўрсатадиган бошқа ташкилотлар аҳолини кексалар ва ногиронлар учун ижтимоий хизматларнинг шакллари, турлари, шартлари, муддатлари, ҳажмлари, уларни кўрсатиш сифатини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида хабардор қилишлари шарт.


12. Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлар тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва Ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронларни ҳисобга олиш бўйича ягона регистрга киритилади. Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат интерактив хизматлари ягона порталида жойлаштирилади.


IV. ЁЛҒИЗ ЯШАЙДИГАН ҲАМДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР

ВА НОГИРОНЛАР УЧУН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлар ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам билан ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури асосида таъминланадилар.


14. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўз ваколатлари доирасида бажариши учун мажбурийдир.

Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини шакллантиришда, ушбу Низомнинг 57 - 59-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, қуйидаги босқичларга риоя қилиш мажбурий ҳисобланади:

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни Шахсий рўйхатга киритиш;

ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг мониторингини юритиш ва уни баҳолаш, қайта кўриб чиқиш ва тугаллаш.


15. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш, уларнинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари, шу жумладан, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кўчириб олинган версиялари, ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури маълумотлари, унинг амалга оширилиши ва унга киритилган тузатишларга доир маълумотлар тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг автоматлаштирилган ахборот тизимига, шунингдек очиқ маълумотлар қисми Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат интерактив хизматлари ягона порталига киритилиши керак.


V. ЁЛҒИЗ ЯШАЙДИГАН ҲАМДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР

ВА НОГИРОНЛАРНИ АНИҚЛАШ


16. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари томонидан кексалар ва ногиронлар тўғрисида қуйидаги жами маълумотларни олиш асосида амалга оширилади:

ёлғиз яшаши;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни парвариш қилишни таъминлашга қодир бўлган шахсларнинг йўқлиги;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги.


17. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш:

хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш йўли билан;

жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда берилган маълумотлар асосида;

кексалар ва ногиронларнинг мустақил равишдаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.


18. Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия аъзолари томонидан тиббиёт бирлашмаси ходими билан биргаликда ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади. Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқишда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларидан маҳалла оқсоқолларидан ва у ерда яшайдиганлардан маълумотлар олинади.

Шошилинч ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳамда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногироннинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавф мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олинган тақдирда тиббиёт бирлашмаси ушбу Низомнинг 57 - 59-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга оширади.

Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида далолатнома тузилади.


19. Жисмоний ёки юридик шахслар томонидан берилган маълумотлар олинганда ёки кексалар ва ногиронлар ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда мустақил равишда мурожаат қилганда тиббиёт бирлашмаси мурожаатни ушбу Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказиши шарт.

Маълумотларни қабул қилган тиббиёт бирлашмаси ходими:

шошилинч ёрдам кўрсатишнинг зарурлигини аниқлаши ва зарурият бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 57 - 59-бандларидаги тартибга мувофиқ ҳаракат қилиши;

ариза берувчига ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартлари ҳақида тушунтиришлар бериши, яшаш ҳолатини баҳолаш учун ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронни бориб кўришнинг зарурлиги тўғрисида хабар қилиши ҳамда бориш санасини белгилаши керак.

Жисмоний шахс ёки ариза берувчи ёхуд унинг қонуний вакили ҳисобланмайдиган юридик шахс мурожаат қилган тақдирда тиббиёт бирлашмаси ходими кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида мазкур шахсга хабар қилиши зарур.

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон аниқланган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тиббиёт бирлашмаси ходими унинг уйига бориши ҳамда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартлари тўғрисида уни хабардор қилиши керак. Бунда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронга ахборот варақаси берилади, унда хизматлар ва ёрдам кўрсатиш турлари, уларни амалга ошириш қоидалари ва тиббиёт бирлашмаси ходимининг боғланиш маълумотлари (ходимнинг исми, фамилияси, отасининг исми, унинг лавозими, телефон рақами) кўрсатилади, шунингдек кекса ва ногирон ёки унинг қонуний вакили томонидан кекса ёки ногироннинг ушбу Низомга 4-иловадаги шакл бўйича ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури асосида Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида ариза беришнинг зарурлиги тўғрисида хабар қилинади. Ушбу Низомнинг 57 - 59-бандларида белгиланган ҳолатларда ариза талаб қилинмайди.

20. Оилада ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бир неча кекса ва ногирон борлиги аниқланган тақдирда Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисидаги ариза уларнинг ҳар бири ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан берилади.


21. Кекса ёки ногирон ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни рад этган тақдирда унга ахборот варақасида кўрсатилган контактлар бўйича ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юзасидан тиббиёт бирлашмасига такрорий мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинади. Шунингдек унга Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни аниқлаш бўйича амалга оширишган ишлар тўғрисида далолатномани (хонадонларни бирма-бир айланиб чиқишда аниқланган тақдирда) ёки Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш дафтарига рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда имзо қўйиш тавсия этилади.


VI. ЁЛҒИЗ ЯШАЙДИГАН ҲАМДА ЁЛҒИЗ КЕКСА

ВА НОГИРОННИНГ ЯШАШ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ


22. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш (кейинги ўринларда яшаш ҳолатини баҳолаш деб аталади) унинг ёки қонуний вакили томонидан ёзма ёки электрон шаклда бериладиган уни ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури асосида Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Шахсий рўйхатига киритиш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.


23. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи қуйидагилар учун масъул бўлган ходимни (кейинги ўринларда марказнинг масъул ходими деб аталади) тайинлайди:

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашни амалга ошириш;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатга киритиш учун ҳужжатларни тайёрлаш;

ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш, амалга ошириш мониторингини юритиш ва қайта кўриб чиқиш (зарурият бўлганда), тугаллаш;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга ижтимоий кўмаклашиш.

Бунда тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими ногиронларга, кекса фуқароларга ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими ходимларидан тайинланади.


24. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш жойига боришни, унинг қариндошлари ва яқинлари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини ўз ичига олади. Ўтказилган баҳолаш натижалари Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклида акс эттирилади.


25. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногирон томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган иловага мувофиқ шакл бўйича аризаси берилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ўтказилади.


26. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими иштирокида, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан ўтказилади.

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш қуйидагиларни назарда тутади:

соғлиғининг ҳолатини баҳолаш;

ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш;

уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш;

ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари билан таъминланганлигини баҳолаш;

ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини баҳолаш;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг мулоқот ва дам олиш соҳасини баҳолаш.


27. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг соғлиғи ҳолатини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирондаги мавжуд касалликлар, унинг тиббий хизмат кўрсатишга эҳтиёжларининг қондирилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Амбулаторияда даволашда дори-дармонлар билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхатига мувофиқ дори-дармонлар билан бепул таъминланганликни назарда тутади.


28. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш унинг ўзгалар ёрдамига боғлиқлик даражасини белгилашни назарда тутади ҳамда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг 3-бўлимини тўлдирган ҳолда амалга оширилади.


29. Уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш уй-жойнинг хавфсизлиги тўғрисидаги, унинг санитария-гигиеник ҳолати, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг жисмоний имкониятларига мосланганлиги, шу жумладан, марказлаштирилган сув, иссиқлик таъминотининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.


30. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг қонунчиликка мувофиқ кафолатланадиган ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланганлигини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон томонидан имтиёзлар, нафақалар ва бошқа тўловлар олишга, протез-ортопедия буюмларини ва реабилитациянинг техник воситаларини олишга, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олиш ва соғлиғини яхшилашга ҳамда бошқа ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини олишга бўлган ҳуқуқларининг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.


31. Ҳуқуқий муҳофаза қилинганлигини баҳолаш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронда шахсини белгиловчи ҳужжатларнинг, унинг ижтимоий муҳофаза чора-тадбирларини таъминлашга ҳуқуқларини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисидаги, унинг қонунчиликка мувофиқ уй-жойга, бошқа шахслардан ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни йиғишни назарда тутади.


32. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг мулоқот ва дам олиш соҳасини баҳолаш унинг мулоқот ва дам олишга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиши, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга ҳомийлик қилишни хоҳловчи шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни аниқлаш тўғрисидаги маълумотларни тўплашни назарда тутади.


33. Яшаш ҳолатини баҳолашнинг натижалари ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасида акс эттирилади. Комиссиянинг хулосаси унинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ва даволаш-профилактика муассасасининг муҳрлари билан ва тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан тасдиқланади. Хулосанинг нусхаси ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга яшаш ҳолатини баҳолаш тугалланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида берилади.

34. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашда қуйидаги ҳужжатлар йиғилади:

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ёки унинг қонуний вакилининг аризаси;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон паспортининг нусхаси;

I ёки II гуруҳ ногиронлари учун - ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган (ёки илгари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) шахслар тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган жойларда паспортга оид ишларни юритишга ваколатли ходим томонидан берилган маълумотнома.

35. Ёлғиз кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатнинг "ёлғиз кексалар ва ногиронлар" тоифасига киритиш учун унинг вояга етмаган болалари, шунингдек кекса ва ногирон ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган болалари, эри (хотини) ва ота-онаси мавжуд бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

вояга етмаган шахслар учун - туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;

I ёки II гуруҳ ногиронлари паспортининг нусхаси, уларнинг ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг нусхалари, болалар, эр-хотин (эр-хотинлар), ота-оналар учун - ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси.


36. Ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатнинг "ёлғиз кексалар ва ногиронлар" тоифасига киритиш учун, у ўзгалар парваришига муҳтож бўлган вояга етмаганлар, кексалар ва ногирон билан биргаликда яшаган тақдирда, ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

вояга етмаган шахслар учун - туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;

I ёки II гуруҳ ногиронлар паспортининг нусхаси, уларнинг ногиронлиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг нусхаси, кексалар ва ногиронлар учун - ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосаси.


37. Яшаш ҳолатини баҳолаш тугаллангач тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими тиббиёт бирлашмаси бошлиғига ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг тўлдирилган шаклини, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг хулосасини, шунингдек ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларни қуйидагилар тўғрисида:

кексани ва ногиронни ёлғиз ёки ёлғиз яшайдиган деб эътироф этиш ва уни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлигига илтимоснома юбориш ҳақида;

ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни рад этиш бўйича асосланган аризани рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш учун тақдим этади.



VII. ЁЛҒИЗ ЯШАЙДИГАН ҲАМДА ЁЛҒИЗ КЕКСА

ВА НОГИРОННИ ШАХСИЙ РЎЙХАТГА КИРИТИШ


38. Тиббиёт бирлашмаси томонидан ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида илтимоснома тақдим этилган тақдирда, яшаш ҳолатини баҳолаш тугаллангандан кейин уч иш куни мобайнида тиббиёт бирлашмаси туман (шаҳар) ҳокимлигига илтимосномани ва ушбу Низомнинг 34 - 36-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.

39. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ушбу Низомнинг 34 - 36-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқади ҳамда кекса ва ногиронни ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кекса ва ногирон деб эътироф этиш ёхуд эътироф этишни рад этиш тўғрисида, шунингдек уни Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.


40. Шахсий рўйхат ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича кексалар ва ногиронларни "ёлғиз кексалар ва ногиронлар" ҳамда "ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлар"дан иборат бўлган икки тоифага ажратишни ҳисобга олган ҳолда тузилади.


41. Тиббиёт бирлашмаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилингандан кейин уч иш куни мобайнида тегишли ахборотни автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳамда Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронларнинг ягона регистрига киритади.

42. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларни Шахсий рўйхатдан чиқариш туман (шаҳар) ҳокими қарори билан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон учун:

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни рад этиши тўғрисида тиббиёт бирлашмасига тақдим этиладиган ёзма аризаси бўйича;

интернат муассасасига жойлашганда;

бошқа яшаш жойига ўтганда (кекса ёки ногироннинг ҳужжатларини, унинг розилиги билан, кекса ёки ногироннинг янги яшаш жойидаги тиббиёт бирлашмасига берган ҳолда);

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногирон вафот этганда;

кекса ёки ногиронни Шахсий рўйхатга киритиш учун илгари тақдим этилган ҳужжатлардаги тегишли маълумотларга мувофиқ бўлмаган фактлар аниқланганда;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга ҳомийлик белгиланганда, шунингдек суд томонидан кекса ва ногиронни парвариш қилиш вазифалари унинг қариндошларига ва бошқа шахсларга юкланганда;

ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз ногирондан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;

б) ёлғиз яшайдиган кекса ва ногирон учун:

ёлғиз яшайдиган кекса ва ногирон билан бирга яшайдиган шахслар балоғат ёшига етганда;

ёлғиз яшайдиган кекса ва ногирон билан бирга яшайдиган шахслардан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон билан бирга яшайдиган илгари қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида бўлган шахслар озод қилинганда;

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон билан бирга яшайдиган илгари узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар даволанишдан чиққанда;

в) ёлғиз кекса ёки ногирон учун:

ёлғиз кекса ва ногироннинг болалари балоғат ёшига етганда;

ёлғиз яшайдиган кекса ва ногироннинг болалари, эр-хотин (эр-хотинлардан) ва ота-оналаридан I ва II гуруҳ ногиронлиги олиб ташланганда.


43. Марказ ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия билан биргаликда ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқлангандан кейин уч кун мобайнида тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга хат тайёрлайди ва уларни ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни Шахсий рўйхатдан чиқариш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади.


44. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ушбу Низомнинг 43-бандида кўрсатилган хат тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда марказ томонидан тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида уларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.



VIII. ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ

ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ


45. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон Шахсий рўйхатга киритилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ишлаб чиқилади.


46. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг ҳар бири учун шахсий йиғмажилд очилади, унга ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолашнинг тўлдирилган шакли ҳамда ушбу Низомнинг 34 - 36-бандларида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.


47. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича ишлаб чиқилади. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан тасдиқланади ҳамда тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон, шунингдек уни ишлаб чиқишда қатнашган барча шахслар томонидан имзоланади.

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг хоҳишига кўра ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури имзолашдан олдин унга ўқиб эшиттирилади, бунда ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурида тегишли ёзув қайд этилади.

Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг асл нусхаси тиббиёт бирлашмасида сақланади, унинг нусхаси эса ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронга берилади.

48. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни соғломлаштириш, уни уйида парвариш қилишни таъминлаш, унинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш, уни ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини кўриш, унинг мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш, унга ҳомийлик қилишни хоҳлайдиган шахсларни, шунингдек уни ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни жалб этиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади.


49. Соғломлаштириш бўйича тадбирлар даволаш-профилактика муассасасининг ходими томонидан марказнинг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва у диспансеризациялашни, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришни, зарурият бўлганда - ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ўз ичига олади.


50. Уйда парвариш қилиш бўйича тадбирлар марказнинг масъул ходими томонидан ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисидаги хулосага мувофиқ белгиланади ва маиший хизмат кўрсатишни, овқат тайёрлашда ва супуриш-йиғиштириш ишларида, гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашишни ўз ичига олади.

Уйда парвариш қилиш хизматлари кўрсатиш марказ томонидан ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон Шахсий рўйхатга киритилгандан кейин уч иш куни мобайнида ташкил этилади.

Шахсий рўйхатга киритилган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлар биргаликда яшаган тақдирда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг улар ҳузурига боришининг частотаси ва давомийлиги ушбу кексалар ва ногиронлардан бирининг ўзгалар парваришига боғлиқлигининг энг юқори даражаси бўйича белгиланади. Улардан ҳар бири учун бориш кунлари ва соатлари сони жамланмайди.

Ўзгалар ёрдамига юқори даражада ёки тўлиқ боғлиқ бўлинганда ёлғиз кекса ва ногиронга интернат муассасасида хона таклиф этилади, у ерда у кеча-кундуз парвариш қилиш ва тиббий кузатиш билан таъминланади, ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронга - кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш бўйича давлатга қарашли бўлмаган пансионатларда ушбу ишлар пулли асосда амалга оширилади.


51. Уй-жой-маиший шароитларни яхшилашга доир тадбирлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва кекса ёки ногирон турар жойининг хавфсизлиги мониторингини, таъмирлаш ишларини бажаришда ижтимоий ходимнинг мажбурий тартибдаги иштирокида сантехника, газ, электр ускуналаридаги носозликларни бартараф этиш учун коммунал хизматлар мутахассисларини чақириш бўйича хизматларни ўз ичига олади.

52. Ижтимоий муҳофаза қилиш чораларига доир тадбирлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими билан биргаликда белгиланади ва ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлашни, муҳтож ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлашни, зарурият бўлганда, нафақалар ва моддий ёрдам олишда кўмаклашишни ўз ичига олади.

Ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлаш тадбирлари ички ишлар органларининг профилактика бўйича инспекторининг мажбурий иштирокида, тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими билан биргаликда ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг "Ҳуқуқий муҳофаза қилиш чоралари" бўлимида акс эттирилади. Ушбу тадбирлар ҳужжатларни тиклашда, алиментларга, мол-мулкка, шу жумладан, уй-жой ва шу кабиларга бўлган ҳуқуқларни белгилашда кўмаклашишни ўз ичига олади.

53. Мулоқот ва дам олиш доирасини кенгайтириш, ҳомийлик қилишни хоҳловчи, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган шахсларни жалб этиш бўйича тадбирлар қариндошлар, дўстлар ва танишлар, меҳнат жамоалари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашишни, шунингдек ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар учун мулоқот ва дам олиш марказларига боришни ташкил этиш тадбирларини ўз ичига олади. Зарурият бўлганда кекса ёки ногиронга уларга ҳомийликни белгилашда кўмаклашилади.



IX. ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ

ДАСТУРИ МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ВА УНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ БАҲОЛАШ, УНИ ҚАЙТА

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТУГАЛЛАШ


54. Тиббиёт бирлашмасининг масъул ходими ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури амалга оширилиши мониторингини доимий равишда амалга оширади.

55. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурлари амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан ҳар чоракда камида бир марта амалга оширилади.


56. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини қайта кўриб чиқиш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногироннинг яшаш ҳолати ўзгариши, шунингдек ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларнинг етарли эмаслиги муносабати билан амалга оширилади.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимини ўзининг яшаш ҳолати ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.

Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, унга тасдиқланган тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурида акс эттирилиши ҳамда бошлиқнинг имзоси ва тиббиёт бирлашмасининг муҳри, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг (ёки унинг қонуний вакилининг) имзоси билан тасдиқланиши керак.

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон ижтимоий хизматларнинг у ёки бу турини, шаклини, ҳажмини, умуман ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини рад этиш ҳуқуқига эга.

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон тасдиқланган ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг амалга оширилишини рад этган тақдирда унга ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг амалга оширилишини тиклаш тўғрисидаги ариза билан тиббиёт бирлашмасига такрорий мурожаат қилиш имконияти берилади.

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг ёки унинг бирор қисмининг бажарилишини рад этган тақдирда тиббиёт бирлашмаси, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг бошқа барча бажарувчилари унинг бажарилмаганлиги юзасидан жавобгар бўлмайдилар.


X. ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР ВА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМНИ

ШОШИЛИНЧ РАВИШДА КЎРСАТИШ


57. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамнинг уйда парвариш қилиш хизматларини ва соғломлаштиришга доир тадбирларни амалга ошириш бўйича шошилинч равишда хизмат кўрсатиш кекса ёки ногироннинг ўзига ўзи хизмат кўрсатиш қобилияти тўлиқ йўқолганлиги, шунингдек унга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган шахсларнинг йўқлиги сабабли унинг ҳаёти ва соғлиғи хавфли ҳолатда эканлиги аниқланган пайтдан бошлаб бир кеча-кундуз мобайнида ташкил этилади. Уйда парвариш қилиш ва соғломлаштириш тадбирлари бўйича шошилинч равишдаги хизматларни ташкил этиш учун тиббиёт бирлашмаси кекса ёки ногиронга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда амалга ошириш тўғрисида зудлик билан буйруқ чиқаради ҳамда уйда парвариш қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун тиббиёт бирлашмасининг масъул ходимини белгилайди. Зарурият бўлганда, тегишли даволаш-профилактика муассасалари жалб этилади.

58. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамнинг уйда парвариш қилиш хизматларини ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича шошилинч равишда хизмат кўрсатиш кекса ёки ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш амалга оширилгунгача ва у Шахсий рўйхатга киритилгунгача амалга оширилади ҳамда кекса ва ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш натижаларини ва туман (шаҳар) ҳокимининг уни Шахсий рўйхатга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги қарорини ҳисобга олган ҳолда Шахсий рўйхатга тузатиш киритиш амалга оширилади.


59. Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда кўрсатиш билан бир вақтда кекса ёки ногироннинг яшаш ҳолатини баҳолаш амалга оширилади ва ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.



XI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


60. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиянинг, тиббиёт бирлашмасининг ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг кексани ёки ногиронни ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон деб эътироф этиш бўйича хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

61. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар

ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий

ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматлар

кўрсатишнинг якка тартибдаги дастурини

шакллантириш ва амалга ошириш

СХЕМАСИ

       

Субъектлар

Тадбирлар



Муддатлар

Давлат бошқаруви органлари

        

Қуйидагиларни:

кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакллари ва турлари тўғрисидаги ахборотни Давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестрига киритадилар;

ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлар тўғрисидаги ахборотни Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронларни ҳисобга олиш бўйича ягона регистрга киритадилар.

          


доимий равишда





        

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ижтимоий хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар билан биргаликда аҳолини кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг шакллари, турлари, ҳажмлари тўғрисида хабардор қиладилар.

         


доимий равишда







V




Тиббиёт бирлашмалари ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

     

Ёлғиз кексалар ва ногиронларни ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронларни аниқлайдилар, натижалари бўйича Амалга оширилган ишлар тўғрисида далолатнома тузилади.

          


доимий равишда, чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача







V




Жисмоний ёки юридик шахслар, шу жумладан, кексалар ва ногиронлар

       

Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий ёрдам беришнинг зарурлиги тўғрисида тиббиёт бирлашмасига мурожаат қиладилар.

            


заруриятга кўра







V




Тиббиёт бирлашмалари

        

Шошилинч равишда хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш зарур бўлган тақдирда кекса ва ногироннинг уйига боришни ташкил қиладилар, уйда парвариш қилиш ҳамда соғломлаштириш тадбирлари бўйича ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни шошилинч равишда амалга оширадилар.

        


кекса ёки ногирон аниқланган вақтдан бошлаб сутка мобайнида







V




Тиббиёт бирлашмалари

       

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногирон аниқланган тақдирда унинг уйига боришни, уни ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартлари тўғрисида хабардор қилишни ташкил этадилар.

         


тушишига кўра, кўпи билан 5 иш кунида







V




Кексалар ва ногиронлар

       

Ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатига киритиш тўғрисида ариза берадилар.

          


муҳтожлигига кўра







V




Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялари

          

Яшаш ҳолатини баҳолашни амалга оширадилар, баҳолаш натижалари бўйича хулосани ва тасдиқлайдиган ҳужжатларни тиббиёт бирлашмасига тақдим этадилар.

             


тушишига кўра, кўпи билан 10 иш кунида







V




Тиббиёт бирлашмалари

         

Туман (шаҳар) ҳокимлигига илтимосномани, баҳолаш натижалари бўйича хулосани ҳамда кекса ва ногиронни ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

          


баҳолаш тугаллангандан кейин уч иш куни мобайнида







V




Туман (шаҳар) ҳокимликлари

        

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қиладилар.

         


беш иш куни мобайнида







V




Тиббиёт бирлашмалари

          

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилингандан кейин тегишли ахборотни автоматлаштирилган ахборот тизимига ҳамда Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронларни ҳисобга олиш бўйича ягона регистрга киритадилар.

         


Ҳокимнинг қарори қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида







V




Тиббиёт бирлашмалари

      

Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва уйда парвариш қилиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил қиладилар.

           


Ҳокимнинг қарори қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида







V




Тиббиёт бирлашмалари ва Фуқаролар йиғинларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялари

        

Ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатига киритилган кекса ва ногироннинг эҳтиёжлари асосида ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқадилар.

         


Кекса ёки ногирон Шахсий рўйхатга киритилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида







V




Тиббиёт бирлашмалари ва Фуқаролар йиғинларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялари

       

Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури амалга оширилиши мониторингини ва уни баҳолашни, зарурият бўлганда, қайта кўриб чиқишни амалга оширадилар.

          


мониторинг - доимий равишда, баҳолаш - ҳар чоракда камида бир марта







V




Тиббиёт бирлашмалари ва Фуқаролар йиғинларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиялари

       

Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини тугаллайдилар, туман (шаҳар) ҳокимлигига хат ҳамда Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни киритадилар.

         


Шахсий рўйхатдан чиқариш учун асос аниқлангандан кейин уч кун мобайнида


V




Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

       

Кекса ва ногиронни Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронни ёлғиз яшайдиганлар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатидан чиқариш ёхуд чиқармаслик тўғрисида тегишли қарор қабул қиладилар.

           


тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида


          





Низомга

2-ИЛОВА



Ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳамда ёлғиз яшаётган

кексалар ва ногиронларни аниқлаш бўйича

амалга оширилган ишлар тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА


Фуқаролар йиғини (посёлкалар, қишлоқлар, овуллар) ҳудудларини айланиб чиқиш натижасида

  

           

(фуқаролар йиғинининг номи)

фуқаролар йиғинидаги уй хўжаликлари сони _______________та эканлиги аниқланди.


Биз, фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси аъзолари

     

           

(Ф.И.О. ва лавозими)

          

(Ф.И.О. ва лавозими)

       


   Тиббиёт бирлашмасининг ходимлари

(туман / шаҳар)


          


томонидан

(Ф.И.О. ва лавозими)


     

айланиб чиқишимиз натижаларига кўра, ёлғиз яшаётган ва ёлғиз кексалар тоифасига киритилиши мумкин бўлган қуйидаги фуқаролар аниқланди/аниқланмади (керагининг остига чизилади):

       

Т/р

Ёлғиз кекса/ногирон

тўғрисида маълумот

берган шахснинг

Ф.И.О. ва манзили


Ёлғиз кекса/

ногироннинг

Ф.И.О.


Ёлғиз кекса/

ногироннинг

манзили


Ёлғиз кекса ва

ногироннинг

имзоси


Ижтимоий хизматлар

ва ижтимоий ёрдам

кўрсатиш рад этилган

тақдирда рад этишнинг

сабаби














1.





(Айланиб чиқиш қатнашчисининг Ф.И.О.)


(лавозими)

(имзо)

      

                




          




(Айланиб чиқиш қатнашчисининг Ф.И.О.)


(лавозими)

(имзо)


                   

             






М.Ў.


М.Ў.


           




(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи)


(Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси)

          





Низомга

3-ИЛОВА



Ёлғиз кексаларга ва ногиронларга ҳамда ёлғиз

яшаётган кексаларга ва ногиронларга ижтимоий

хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари

бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш

ДАФТАРИ

       

Т/р

Муро-

жаат

санаси


Мурожаат

қилган

шахснинг

Ф.И.О. ва

манзили/

юридик

шахснинг

номи


Муро-

жаат

шакли

ғзаки,

ёзма

ёхуд

электрон

шаклда)


Ёлғиз

кекса-

нинг,

ноги-

роннинг

Ф.И.О.


Ёлғиз

кексанинг,

ногирон-

нинг

манзили


Муро-

жаат-

нинг

сабаби


Шоши-

линч

ёрдамнинг

зарур-

лиги,

сабаби


Қилинган

ҳаракатлар

тўғрисида

ахборот

(шошилинч

хизматлар

кўрсатиш, ёлғиз

кексанинг ёки

ногироннинг

яшаш жойига

бориш санасини

аниқлаш)


Ёлғиз

кекса-

нинг,

ноги-

рон-

нинг

имзоси


Ижтимоий

хизмат-

лар ва

ижтимоий

ёрдам

кўрсатиш

рад этилган

тақдирда

рад этиш

сабаблари





























     





Низомга

4-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган

ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва

ногиронларнинг Шахсий рўйхатига киритиш

тўғрисида кекса ёки ногироннинг

АРИЗАСИ



Тиббиёт бирлашмасига


(туман/шаҳар)


фуқаро


дан


Паспорти серияси


N


   

Ким томонидан берилган


Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи


Яшаш жойи


        

Туғилган санаси ____ йил ________ кун _________ ой

     

Ногиронлик гуруҳи (мавжуд бўлса)


    

Яшаш аҳволимни баҳолашда шахсий тусдаги маълумотларни тўплашга розилигимни билдираман ва

            

("ёлғиз яшайдиган кекса ёки ногирон", "ёлғиз кекса ёки ногирон" деб ёзилади)

          

эканлигим сабабли мени Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг Шахсий рўйхатига киритишингизни сўрайман.



Сана: 201__ йил "___" ___________                   Имзо* ________________



*) Ёзма шаклда тақдим этилганда.






Низомга

5-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"



Тиббиёт

(туман/шаҳар)

бирлашмасининг бошлиғи





(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _______________

          



         

     


(фуқаролар йиғинининг номи)


                     

фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш

бўйича комиссиясининг ўзгалар парваришига муҳтож

бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногироннинг

яшаш ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича

ХУЛОСАСИ

Сана: 20__ йил "___" ______________

Ёлғиз кекса ёки ногироннинг Ф.И.О.


Туғилган санаси


Манзили (минтақа, шаҳар (туман), кўча, уй, квартира) ва телефони


               

       

Ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз кекса ёки ногироннинг яшаш жойидаги фуқаролар йиғини номи

            

     

      

Ногиронлик гуруҳи


       

    

Ҳаёт фаолияти соҳасини баҳолаш


Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

бўйича комиссия хулосалари


I. Соғлиғининг ҳолатини баҳолаш



II. Ўзгалар парваришига муҳтожлигини баҳолаш



III. Уй-жой-маиший шароитларини баҳолаш



IV. Ижтимоий муҳофаза чоралари билан таъминланганлигини баҳолаш



V. Ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланганлигини баҳолаш



VI. Кекса ва ногироннинг мулоқот ва дам олиш соҳасини баҳолаш



      

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия хулосаси:


               

      

      

        

        

         

      

      

      

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органи раиси


________________________________

(Ф.И.О.)


Даволаш-профилактика

муассасаси раҳбари

_________________________________

(Ф.И.О.)

20___ йил "____" ______________


М.Ў.


20___ йил "____" ______________


М.Ў.

       


Комиссия аъзолари:

        

1.







(Ф.И.О.)


(лавозими)


(имзоси)


              












(Ф.И.О.)


(лавозими)


(имзоси)

             





Низомга

6-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"



Тиббиёт

(туман / шаҳар)

бирлашмасининг бошлиғи

  






(Ф.И.О.)


20___ йил "____" _______________

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган

ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг

ШАХСИЙ РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

санаси


Ноги-

ронлик

гуруҳи


Фуқаролар

йиғинининг

номи


Яшаш жойи

манзили ва

телефони


Туман

(шаҳар)

ҳокими

қарорининг

рақами ва

санаси


Тоифасининг

номи (ёлғиз

яшайдиган ёки

ёлғиз кексалар

ва ногиронлар)





































Тиббиёт бирлашмасининг Ногиронларга,

кекса фуқароларга ва аҳолининг бошқа

заиф қатламларига тиббий-ижтимоий

ёрдам кўрсатиш бўлими бошлиғи





(Ф.И.О.)


(имзо)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 432-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 71-модда