ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 13.11.2014 й. СҚ-454-II-сон “2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2014 й.

N СҚ-454-II



2015 ЙИЛДА ИШ ЎРИНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА



Ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан меҳнат бозорининг прогнози ва эҳтиёжларини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, мамлакат ҳудудларини ривожлантириш дастурларини ҳисобга олган ҳолда 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) ишлаб чиқилди.

Дастурни ишлаб чиқишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, барча босқич ҳокимликларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг вакиллари, тадбиркорлик субъектлари бевосита иштирок этдилар.

Дастурнинг мақсади ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятини ишга солиш, демографик омилларни ва меҳнат бозорининг конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг самарали шаклларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс ва ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Дастур параметрлари инвестиция лойиҳалари, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш, корхоналарни модернизациялаш ҳамда технологик янгилаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини чуқур қайта ишлаш, транспорт ва коммуникация қурилишини, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастурлари билан ўзаро алоқадор (боғланган).

Дастурнинг ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги прогноз параметрлари, айниқса меҳнат бозорига биринчи марта кириб келаётган ёшлар, банд бўлмаган шахслар, ишдан бўшатилаётган ходимлар учун иш ўринларига ва меҳнат билан бандликка бўлган эҳтиёждан, шунингдек саноатни, қурилишни, қишлоқ хўжалигини ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини, хизмат кўрсатиш соҳасини, кичик бизнесни ривожлантириш муносабати билан ишчи кучига талабни ҳисоблашдан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

Дастурни бажариш доирасида меҳнат бозорида фаол чораларни амалга ошириш, шу жумладан ишсизларга, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларига, муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларга, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар оқибатида ишини йўқотган фуқароларга, шунингдек ногиронларга, кўп болалилар ва ёлғизларга, одам савдоси қурбонларига ва бошқаларга ишга жойлашиш борасида хизматлар кўрсатиш давом эттирилади.

Иш ўринлари ташкил этилишини, янги иш ўринлари шакллантирилишини ҳамда илгари ташкил этилган иш ўринлари барқарор амал қилиб туришини, бандликнинг самарали шакллари ривожлантирилишини таъминлашга, шунингдек мамлакат меҳнат бозорида фаол ҳамда аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишига йўналтирилган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги "2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида"ги 992-II-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин (илова қилинади).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш мақсадида:

2015 йилда ҳудудлар ва йўналишлар кесимида 261,6 мингта иш ўрнини ташкил этиш ҳамда 725,9 минг кишининг, жами 987,5 минг кишининг бандлигини таъминлаш, шу жумладан касб-ҳунар коллежларининг 487,7 минг нафар битирувчисини ва чет элдан қайтиб келаётган 409,5 минг нафар меҳнат мигрантини ишга жойлаштириш учун зарур чораларни кўрсин;

аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий базани меҳнат бозори институтларини ва ушбу соҳадаги давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш, шунингдек меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг функцияларини кенгайтириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштиришга йўналтирилган аниқ чораларни кўрсин;

2015 йилда рўёбга чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, маҳаллийлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари ҳамда бошқа мақсадли дастурларга мувофиқ иш ўринларининг барқарорлигини таъминласин;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қуриш дастурларини рўёбга чиқариш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, ишламаётган корхоналарни хусусийлаштириш ва қайта тиклаш йўли билан 2015 йилда туманлар ва шаҳарлар аҳолисининг бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари самарали бажарилиши юзасидан зарур чораларни кўрсин;

қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ оилавий тадбиркорликни ва анъанавий миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини оширсин;

ишсизларни, биринчи навбатда ёшларни, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларининг битирувчиларини, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини, хотин-қизларни ишга жойлаштириш, жумладан уларни касбий қайта тайёрлаш, шунингдек бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш йўли билан ишга жойлаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрсин;

таълим муассасалари, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, жумладан битирув курсларининг ўқувчиларини аниқ корхоналарга бириктириб қўйиш, корхоналар (иш берувчилар), касб-ҳунар коллежлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномаларнинг самарадорлигини ва шартларига риоя қилишнинг ҳаққонийлигини ошириш йўли билан таъминлаш бўйича мақсадга қаратилган чоралар мажмуини рўёбга чиқарсин;

Дастур бажарилишининг тизимли ва мунтазам равишда мониторинг қилинишини, жумладан Дастурни рўёбга чиқариш натижаларини ҳисобга олишнинг давлат статистика, солиқ органлари ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг маълумотлар базалари билан боғланган ягона маълумотлар ахборот базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш йўли билан мониторинг қилинишини таъминласин;

амал қилиб турган ва янги ташкил этилаётган иш ўринларининг қисқаришига имкон бераётган сабаблар пухта ўрганилишини ҳамда илгари ташкил этилган иш ўринлари сақланиб қолишини ва самарали амал қилишини таъминлашга қаратилган тегишли чоралар ишлаб чиқилишини ташкил этсин;

Дастур бажарилишининг бориши тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси Дастурни рўёбга чиқариш доирасида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш самарадорлиги мунтазам мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин, уларнинг самарадорлигини биринчи навбатда янги иш ўринлари ташкил этиш нуқтаи назаридан баҳолаб борсин.

Мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, асосан қишлоқ туманларида иш ўринлари ташкил этилиши назарда тутиладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун, шу жумладан касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш учун кредит ресурслари кўпайтирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига мамлакат минтақаларида бизнесни яратиш ва бошқариш асосларига бағишланган амалий семинар-тренинглар ўтказилишини, шу жумладан самарали ва асослантирилган бизнес-режалар ишлаб чиқилишини, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини, айниқса ёшлар тадбиркорлик фаолияти юритилаётган бошланғич босқичидаги туғиладиган муаммоли масалаларни ҳал қилишни тизимли ташкил этиш тавсия қилинсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари Дастурнинг иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг тегишли ҳудудий параметрлари бажарилишига доир қисмини рўёбга чиқаришнинг боришини ҳар чоракда ўз сессияларида муҳокама қилсинлар, масъул ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини тингласинлар, шунингдек Дастур кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишига қаратилган таъсирчан чораларни кўриб борсинлар.


8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси                                          И. Собиров



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2014 йил, 11-сон, 317-модда

























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск