ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ишсизлар /

Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш Тартиби (Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.01.2012 й. 51-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Тошкент шаҳар ҳокимининг

2012 йил 31 январдаги

51-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат

фаолиятини амалга ошириш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Тартиб Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларини белгилайди. Вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тарибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни бир марталик ишлар билан таъминлашга кўмаклашиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан келган фуқароларини ҳисобга олиш, меҳнат фаолиятини назорат қилиш ва бу борадаги маҳаллий давлат ҳокимияти, ички ишлар идоралари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларининг вазифаларини кўзда тутади.



II. ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН

ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИНИНГ БИРГАЛИКДАГИ

УМУМИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш юзасидан давлат идоралари биргаликда қуйидаги умумий вазифаларни амалга оширадилар:

- фуқароларга вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда кўмаклашади;

- вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва мавжуд бўш иш жойлари тўғрисида маъумотлар бериш ҳамда мутахассислигига қараб ишга йўналтириш;

- фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун ёллашда иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга кўмаклашади ҳамда улар томонидан тавсия этилаётган иш турлари тўғрисида маълумотлар банкини шакллантиради;

- ишга ёлланувчи фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишлар бажарилишида жамоат тартибига риоя қилиниши, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилади;

- манфаатдор иш берувчи юридик шахсларни жалб этган ҳолда бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказади;

- вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратади, овқатланиш шохобчалари ташкил этади;

- вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун бузилиши ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олади ҳамда профилактика қилади.



III. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ФУҚАРОЛАР ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ВАЗИФАЛАРИ


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат фаолиятини ташкил этиш юзасидан қуйидаги вазифаларни бажаради:

- вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти билан боғлиқ давлат идоралари ишларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

- Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари таркибидаги 5 та “Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюроси”ни таъмирлаш ва жиҳозлаш чораларини кўради ҳамда янги ташкил этилаётган 3 та бюро учун Тошкент шаҳри ҳудудида вақтинчалик фойдаланилмаётган бинолардан жой ажратади;

- бюролар ҳузурида овқатланиш шохобчалари, санитария тармоқлари, ўриндиқлар билан жиҳозлаш ташкил этилиши ва иш изловчи фуқаролар учун бошқа зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;

- манфаатдор иш берувчи юридик шахсларни жалб этган ҳолда бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказади;

- жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга Тошкент шаҳрида вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти тўғрисида тарғибот-ташвиқот ҳамда тушунтириш ишларини амалга оширади.



IV. МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

БОШ БОШҚАРМАСИ, БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ ВА

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ТУМАН МАРКАЗЛАРИ, ВАҚТИНЧАЛИК ИШЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БЮРОЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш бош бошқармаси, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари, Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюролари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини ташкил этиш ва қуйи тизимлардаги бу борадаги фаолиятни назорат қилади;

- вақтинчалик бир марталик иш излаб мурожаат қилган шахсларнинг фуқаролик асосида алоҳида китобларда ҳисобини юритади ва ушбу маълумотларни компьютер базасида жамлаб боради;

- фуқароларнинг паспорти бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатга олиш белгиларини текширади, агарда паспортида бошқа республика фуқароси эканлиги кўрсатилган бўлса, унга сўровнома тўлдириш ва гувоҳнома олиш ҳуқуқига эга эмаслиги тўғрисида маълумот беради;

- фуқаро томонидан доимий ёки вақтинча рўйхат бўйича яшаш жойидан тақдим этилган йўлланма асосида белгиланган шаклдаги Сўровномани тўлдиради;

- тўлдирилган Сўровномани бошқа илова ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш ва текшириш учун дарҳол Бюрога бириктирилган Ички ишлар ҳодимига топширади;

- Ички ишлар органларидан Сўровнома текширилиб, ижобий ҳал этилганидан сўнг, фуқарога Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи, белгиланган шаклдаги, муддати 6 ойгача бўлган Гувоҳномани топширади;

- Гувоҳнома эгасига гувоҳномани ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан бирга олиб юриши ва гувоҳномани зарур ҳолда сақлаши, уни бошқа бегона шахсларга бермаслиги, яшаш манзили ўзгарганда, Республика ташқарисига чиқиб кетганида, гувоҳномани олган бюрога хабар бериши, гувоҳнома муддати ўтишидан 5 кун олдин бюрога мурожаат этиши, паспорт режими ва жамоат тартиби қоидаларига риоя этиши шартлиги хусусида тушунтиради;

- вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти давомида ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, тегишли жавобгарликка тортилиши билан биргаликда гувоҳномадан ҳам маҳрум этилиши ҳақида огоҳлантиради;

- Гувоҳнома унинг эгасининг Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча рўйхатда туришлигини белгиламаслиги ва унга Тошкент шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат шартномалари тузиб, доимий муддатга ишга жойлашиш ҳуқуқини бермаслигини маълум қилади;

- иш берувчи томонидан Гувоҳнома эгасига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилинган тақдирда ёки унинг ҳақ-ҳуқуқлари бошқача тартибда бузилганида, гувоҳнома берилган бюрога ёки Эслатмада кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилиши ҳақида огоҳлнтиради;

- Гувоҳнома эгасининг иш берувчи томонидан меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши устидан мониторинг ўрнатади;

- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлган вақтинчалик ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитишни ташкил қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширади;

- Гувоҳнома олган шахсларни бир марталик иш билан таъминлайди, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган ҳуқуқларини кафолатлайди, иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди;

- Гувоҳнома эгасининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида бюрога хабар беради.

Вақтинчалик бир марталик ишларни амалга ошираётган фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари:

- Сўровномадаги ўзи тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди;

- иш берувчи билан шартлашилган шароитларда меҳнат вазифаларини амалга оширади;

- паспорт тизими қоидаларига риоя қилади ва жамоат тартибини сақлайди;

- иш берувчидан меҳнат қонунчилигига асосан ўз вақтида иш ҳақининг тўланиши, иш вақти ва дам олиш вақтлари кафолатларини ҳамда қонунда белгиланган бошқа имтиёзларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.





















Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск