Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ҳайъати мажлисининг 12.06.2009 й. 5/4-сон "Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.06.2009 й. 762-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2009 й.

N 762-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

ҲАЙЪАТИ МАЖЛИСИНИНГ

12.06.2009 й.

N 5/4


ҚАРОРИ



Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни

ташкил этиш тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2009 йил 4 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ҳайъат мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1999 йил 24 апрелдаги 2/6-сонли Ҳайъат қарори билан тасдиқланган Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 762, 1999 йил 2 июль) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Ҳайъат раиси                                                                         А. Хаитов






Қарорга

ИЛОВА



Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни

ташкил этиш тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1.1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда) мувофиқ ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартибини белгилайди”.


2. 1.2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2.1-банддаги "Меҳнат вазирлиги, ҳудудий меҳнат органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бошқармалари)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. 2.2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 3.20-банддаги "Меҳнат вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 3.24-банддаги "Меҳнат вазирлигига" сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 26-сон, 305-модда.














































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск