ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Иш ўринлари ҳисобини юритиш ва балансини тузиш методикаси (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тасдиқлаган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКРОИҚТИСОДИЁТ ВА

СТАТИСТИКА ВАЗИРЛИГИ


22.02.2002 й.

Иш ўринлари ҳисобини

юритиш ва балансини тузиш

МЕТОДИКАСИ


Ушбу Методика корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда, шунингдек, деҳқон, фермер хўжаликларида, юридик мақомга эга бўлмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик фаолияти соҳасида иш ўринларининг мавжудлиги ва ҳаракати (ўзгариши) ҳисобини юритиш ва унинг асосида иш ўринлари балансини тузиш тартибини белгилайди.


Методика иш ўринлари ҳисобини юритиш бўйича амалдаги кўрсатма ва йўриқномаларни тўлдиради ва  корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга - меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботларини тузишда ва тақдим этишда, шунингдек статистика органлари ва меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларига  иш ўринлари мавжудлиги ва ҳаракатининг баланс ҳисоб-китобларини олиб боришда фойдаланиш учун мўлжалланган.


Иш ўрни деб - тегишли равишда жиҳозланган ва иш қуроллари билан таъминланган, миқдор ва сифат тавсифларига эга бўлган, белгиланган меҳнат меъёрига кўра ишлаб чиқариш топшириғи ёки функциясини бажарувчи ходимнинг ёки ягона ишлаб чиқариш топшириғини ёхуд технология жиҳатдан ажралмас функцияни бажарувчи ходимлар гуруҳининг меҳнат фаолияти амалга ошадиган макон тушунилади.

Иш ўринлари ҳисобини юритиш корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан мулкчилик кўринишидан қатъи назар амалга оширилади ва давлат статистика ҳисоботининг 1-т (қишлоқ хўжалик корхоналари ҳам киради), №1-(кичик бизнес), №1-фермер ва №1-ВЭС шаклларида ушбу Методикадаги кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади.

Давлат статистика ҳисобот шакллари белгиланган муддатларда статистика органларига тақдим этилади.



I. КОРХОНАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР, МУАССАСАЛАРДА

ИШ ЎРИНЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


1. Меҳнатга оид давлат статистика ҳисоботини тақдим қилувчи корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда иш ўринлари ҳисобини юритиш:

ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган машиналар, дастгоҳлар, аслаҳалар, конвейер ва узлуксиз ишлаб чиқариш линиялари ва бошқа технологик ускуналар технологик хизмат кўрсатиш меъёрлари;

бинолар ва иншоотлар хизмат кўрсатиш зоналари нормативлари;

маъмурий-бошқарув ходимлари ва муҳандис-техник ходимлар иш вақти сарфлари нормативлари, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимлари хизмат кўрсатиш нормативларига кўра амалга оширилади.


2. Ҳар қандай иш ўрни, унинг бир, икки ёки ундан ортиқ сменада ишлатилаётганидан қатъи назар, битта иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.


3. Жорий даврдаги амалдаги иш ўринлари сингари бўш (ходимлар билан таъминланмаган) иш ўринларининг ҳам ҳисоби юритилиши шарт.


4. Иш ўринлари сифатида ҳисобга олинмайди:

йиғиш босқичида бўлган ёки йиғилган, бироқ фойдаланишга топширилмаган қурилма;

намойиш қилинишга мўлжалланган қурилма ёки қурилмалар, машиналар ва механизмларнинг кўргазма намуналари;

ходимлар бириктирилмаган умумий фойдаланиш қурилмалари.


5. Иш ўринлари сони ҳисобот даврининг боши ва якуни ҳолатига кўра қайд этилади. Бундан ташқари, ҳисобот даври мобайнида яратилган ва тугатилган иш ўринлари сони қайд этилади.


6. Иш ўринлари уларнинг турларига кўра ҳисобга олинади.


6.1.Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг иш ўринлари механизмлар (дастгоҳлар, қурилмалар, ускуналар) ва уларнинг хизмат кўрсатиш нормативлари орасидаги нисбатга мувофиқ ҳисобга олинади. Механизмлар (машина ва ускуналар) сони ва иш ўринлари сонининг қуйидаги комбинациялари учраши мумкин:

- бир машина норматив бўйича белгиланган меҳнат меъёрига кўра битта ходим иш билан банд бўладиган бир иш ўрнини ташкил қилади;

- бир машина (ускуна бирлиги) белгиланган меҳнат меъёрига кўра ҳар бирида

- битта ходим иш билан банд бўладиган икки ва ундан ортиқ иш ўрнини ташкил қилади;

- бир неча машина ва қурилмалар белгиланган меҳнат меъёрига кўра битта ходим иш билан банд бўладиган битта иш ўрнини ташкил этади.


6.2. Бино ва иншоотларга, шунингдек ишлаб чиқариш иморатларига хизмат кўрсатадиган ёрдамчи ходимларнинг иш ўринлари сони штат рўйхатига кўра ёки хизмат кўрсатиш нормативларига мувофиқ аниқланади.


6.3. Маъмурий-бошқарув ходимларининг (МБХ) иш ўринлари сони штат рўйхатига асосан аниқланади.


7. Амалдаги иш ўринларининг, шу жумладан якка иш ўринлари, бирлашган (коллектив) иш ўринлари, хизмат кўрсатиш зонаси кенгайтирилган иш ўринлари, кичик хизмат кўрсатиш ходимлари (КХХ) иш ўринларининг, шунингдек, амал қилмайдиган (фойдаланилмайдиган) иш ўринларининг ҳисоби юритилади (1-жадвал).




1-жадвал


ДАВР БОШИ (Б) ВА ОХИРИГА (О) КЎРА ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ

200__ЙИЛ________________________ЧОРАГИ

N

Иш ўринлари тури


Қурилмалар

бирлиги

сони (дона)


Иш

ўринлари

сони (дона)


Ҳақиқатда

банд (киши)


Бўш иш

ўринлари

(дона)


Б


О

Б

О

Б

О

Б

О

1

2


3

4

5

6

7

8

9

10


Амалдаги иш ўринлари










1

Якка иш ўринлари (1.1-қатор+1.2-қатор)











шу жумладан:










1.1

ишлаб чиқариш иш ўринлари










1.2

маъмурий бошқарув ва муҳандис-техник ходимларнинг иш ўринлари










2

Бирлашган (коллектив) иш ўринлари










3

Хизмат кўрсатиш зонаси кенгайтирилган иш ўринлари










4

КХХ иш ўринлари жумладан ёрдамчи ходимлар иш ўринлари










5

ЖАМИ(1-қатор + 2-қатор +3-қатор + 4-қатор)










6

Амал қилмайдиган иш ўринлари










7

ҲАММАСИ (5-қатор + 6-қатор)










7.1. Якка иш ўринлари жумласига қуйидагилар киради:

- битта ходим белгиланган меҳнат меъёри асосида уларга хизмат қилиш билан банд бўлган, нормативларга кўра миқдор ва сифат тавсифларига эга бўлган бир машина, қурилма, транспорт воситаси, кўтариш воситаси ёки бошқа технологик ускуналар ҳосил қилган иш ўрни (1.1-қатор, 3- ва 4-устунларда акс эттирилади). Масалан, хизмат кўрсатишда битта ишчи машғул бўлган токар дастгоҳи, фрезер дастгоҳи ва бошқалар;

- ходимлар штат рўйхатига ва қурилмалар, дастгоҳлар, машиналар, асбоблар ва бошқа техникага хизмат кўрсатиш меъёрларига асосан маъмурий-бошқарув ходимлари (МБХ), муҳандис-техник ходимлар иш ўринлари (1.2-қатор, 3- ва 4-устунларда акс эттирилади). Масалан, штат рўйхатига биноан бош муҳандис, бўлим бошлиғи, етакчи мутахассис лавозимлари ва бошқалар; 20 та дастгоҳга хизмат кўрсатувчи уста лавозими ва ҳоказо;

- диспетчерлар, қабул қилувчилар, киоскачилар, назорат ходимларининг иш ўринлари  иш постлари сонига қараб аниқланади.

3-қаторда кўрсатилган якка иш ўринлари сони хизмат кўрсатиш нормативларига кўра иш билан банд бўлган ходимлар сонига тенг бўлиши керак (масалан, агар 1.1-қаторнинг 3-устунида 5 та иш ўрни кўрсатилган бўлса, у ҳолда 1.1-қаторнинг 6-устунида ҳам хизмат кўрсатиш нормативига кўра 5 киши кўрсатилиши керак).

Якка иш ўринларининг сони (1-қатор) 1.1- ва 1.2-қаторда кўрсатилган иш ўринлари йиғиндисидан иборат.


7.2. Бирлашган (коллектив) иш ўринларига (2-қатор, 5 ва 6-устунлар) икки ёки ундан ортиқ ходим (муҳандис-техник ходимлар  созловчилар ва бошқа хизмат кўрсатувчи муҳандис-техник ходимлардан ташқари) белгиланган меҳнат меъёри асосида уларга хизмат қилиш билан банд бўлган, нормативларга кўра миқдор ва сифат тавсифларига эга битта дастгоҳ, қурилма, автоматлаштирилган поток линияси, транспорт воситаси, кўтариш воситаси ёки бошқа технологик ускуналар ҳосил қиладиган иш жойлари киради. Масалан, икки ишчи хизмат кўрсатадиган экскаватор, нормативга кўра 5 киши банд бўлган битта ишлаб чиқариш конвейери.

Бирлашган (коллектив) иш ўринларида технологик меъёрларга кўра биттадан кўп ходим иш билан банд бўлишини ҳисобга олиб, ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар сони балансини тузишда жамоа иш ўринлари жамоа иш ўрнига хизмат қиладиган ходимлар норматив (лойиҳа) сонига асосан якка иш ўринлари сифатида ҳисобланади.

5- ва 6-устунларда кўрсатилган жамоа иш ўринлари сони 7- ва 8-устунларда кўрсатилган иш билан банд бўлганлар сонидан кам бўлиши керак.


7.3. Хизмат кўрсатиш зонаси кенгайтирилган иш ўринларига (3-қатор) белгиланган меҳнат меъёрига кўра бир ходим хизмат кўрсатадиган (5- ва 6-устунлар) ва бир неча (икки ёки ундан ортиқ) қурилмалар, дастгоҳлар, аслаҳалар, кўтариш воситалари ёки бошқа технологик ускуналар ҳосил қиладиган (3- ва 4-устунлар) иш ўринлари киради. Бу ҳолда мазкур иш ўрнига хизмат қилиш билан машғул бўладиган ходимлар сони хизмат кўрсатиладиган қурилмалар сонидан кам бўлади. Масалан, 12 та тикув дастгоҳига меъёр  бўйича бир ходимнинг хизмат кўрсатиши; 4 та ўлчов асбобига меъёр  бўйича бир ходимнинг хизмат кўрсатиши ва ҳоказо.

Шуни ҳисобга олиб, ишлаб чиқаришда банд ходимлар сонини ҳисоблаш учун бир ходимга тўғри келадиган икки ёки ундан ортиқ  дастгоҳлар, қурилмалар ва бошқа технологик ускуналар (лойиҳа) сони меъёрлари асосида хизмат кўрсатиш зонаси кенгайтирилган иш ўринлари якка иш ўринлари сингари ҳисобланади. Масалан, тикувчилик ишлаб чиқаришида битта тикувчи 12 та дастгоҳга хизмат кўрсатади. Бу ҳолда 3-қатор 3- ва 4-устунларида хизмат кўрсатиладиган дастгоҳлар сони (яъни 12 та), 3-қаторнинг 5- ва 6-устунларида эса ушбу иш зонасига хизмат кўрсатувчи ходимлар сони (яъни 1 киши) акс эттирилади.


7.4. КХХ иш ўринлари, жумладан ёрдамчи иш ўринлари, шунингдек сотувчилар, почтачилар иш ўринлари белгиланган хизмат кўрсатиш зоналари ва/ёки постлар бўйича ҳисобланади (4-қаторда, 5- ва 6-устунларда акс эттирилади).


7.5. Амал қилмайдиган (фойдаланилмайдиган) иш ўринларига (6-қатор) ҳисобот даврида хом ашё, айланма воситаларнинг йўқлиги, қурилмаларнинг ишдан чиқиши, маҳсулотга талабнинг узлуксиз йўқлиги туфайли ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмаган иш ўринлари киради. Шу билан бирга, ушбу иш ўринлари кўрсатилган сабабларни бартараф этиш биланоқ ишга тушиши кўзда тутилади.

Бўш иш ўринлари, яъни шу иш ўринлари тўлдирилиши билан ишга тушишга тайёр иш ўринлари, амал қилмайдиган иш ўринлари жумласига кирмайди.


8. Давр (йил, чорак) мобайнида янги иш ўринларини ишга тушириш ҳисобини юритиш иш ўринларининг 6-бандда кўрсатилган турлари бўйича амалга оширилади. Қуйидагилар ишга туширилган иш ўринлари ҳисобланади (2-жадвал):


8.1. ҳисобот даврида ўрнатилган ва ишлаб чиқариш жараёнида жорий қилинган иш ўринлари;


8.2. ҳисобот даврида жорий қилинган МБХ, МТХ (муҳандис-техник ходимлар) ва ёрдамчи ходимлар иш ўринлари;


8.3. технологик участкада ишлаб чиқаришнинг илгари вақтинчалик тўхташи муносабати билан консервациядан чиқарилган қурилмалар.


2-жадвал


200__ЙИЛ______ ___ЧОРАГИДА ЯРАТИЛГАН ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ


Жорий

қилинган сана


Иш ўринлари

миқдори (дона)


Ишлатилаётган

ходимлар сони

(киши)


1

2

3

4

1. Янги ўрнатилган қурилма





2. МБХ, МТХ ва ёрдамчи ходимларнинг жорий қилинган иш ўринлари





3. Консервациядан чиқарилган қурилма





ЖАМИ(1-қатор + 2-қатор + 3-қатор)





9. Ҳисобот даври (йил, чорак) мобайнида иш ўринларининг тугатилиши ҳисобини юритиш ҳам иш ўринларининг 6-бандда кўрсатилган турлари бўйича амалга оширилади. Қуйидаги ҳолларда иш ўринлари ҳисобдан чиққан саналади (3-жадвал):


9.1. иш ўрнини ҳосил қилувчи қурилманинг тугатилиши муносабати билан иш ўрнининг ҳисобдан чиқарилиши;


9.2. тегишли лавозимнинг штат рўйхатидан ўчирилиши муносабати билан ҳисобдан чиқарилган иш ўринлари;


9.3. технологик жараёндан чиқарилиши муносабати билан ҳисобот даврида консервацияга чиқарилган иш ўринлари.


3-жадвал


200__ЙИЛ_________ ___ЧОРАГИДА ИШ ЎРИНЛАРИНИНГ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛИШИ


Ҳисобдан

чиқарилган

сана


Иш ўринлари

миқдори

(дона)


Ишдан бўшатилган

ходимлар сони

(киши)


1


2

3

4

1.Тугатилган қурилма (МХХдан ташқари)





2.МБХ, МТХ ёки ёрдамчи ходимлар лавозимларининг штат рўйхатидан ўчирилиши





3. Консервацияга чиқарилган қурилма (МХХдан ташқари)





ЖАМИ(1-қатор + 2-қатор + 3-қатор)





II. ИҚТИСОДИЁТНИНГ АЛОҲИДА СОҲАЛАРИДА

ИШ ЎРИНЛАРИНИНГ ЯРАТИЛИШИ ВА

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛИШИНИ ЮРИТИШ


10. Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботини тақдим қиладиган корхоналар бўйича иш ўринларини ҳисоблаш билан бирга деҳқон ва фермер хўжаликларида, шунингдек юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик соҳасидаги иш ўринларининг ҳисоби юритилади.


11. Деҳқон ва фермер ҳўжаликлари (4-жадвал), шунингдек юридик шахс ҳосил қилмайдиган тадбиркорлик фаолиятидаги иш ўринлари муайян ҳудуд (туман, шаҳар) бўйича ҳисобланади.


11.1. Деҳқон хўжаликларидаги иш ўринлари  норматив  бўйича деҳқон хўжаликларига тўғри келадиган ер участкалари майдонига кўра ҳисобланади  бир иш ўрни деҳқон хўжалигини юритишда фойдаланиладиган 0,16 гектарга тўғри келади... (Деҳқон хўжаликларини ўрганиш маълумотларига кўра 0,16 гектар ер майдонидан олинадиган ялпи даромад йилига 2001 йил август-декабрь нархларига кўра 200 минг сўмни ёки ўртача ҳар ойга 16,6 минг сўмни ташкил этади).

Деҳқон хўжаликларидаги иш ўринларини ҳисоблаш учун ер майдони ўлчами (4-жадвалдаги 1-қатор, 2-устун) меҳнат сарфларининг ушбу Методикада қўллаш учун қабул қилинган ҳисоб нормативига кўпайтирилади (1 гектарга 6,25 киши). Масалан, деҳқон хўжаликларини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкалари майдони 100 гектардан иборат. У ҳолда деҳқон хўжаликларидаги иш ўринлари сони 625 кишини ташкил қилиши керак (100*6,25).


11.2. Фермер хўжаликларидаги иш ўринлари ер майдони ва қишлоқ хўжалик маҳсулоти бирлигига Ўзбекистон Республикаси (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 1997 йил 7 апрелда № II/48-81 рақами билан маъқулланган Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга талаб этиладиган меҳнат ва моддий ресурслари меъёрлари"га кўра ўрнатилган нормативларга мувофиқ ҳисобланади (шу ҳужжатнинг 6-13 бетларида келтирилган жадваллар бўйича).

Бунинг учун фермер хўжаликлари эгаллаган ер майдони умумий ўлчами тегишли район қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши меҳнат сиғимига кўпайтирилади.

Масалан,  Самарқанд  вилояти  Иштихон туманида фермер  хўжаликлари фойдаланадиган ер майдони 1500 гектарни ташкил қилади. У ҳолда фермер хўжаликларидаги иш ўринлари сони 495 бирликни ташкил қилади (1500*0,33, бу ерда "0,33" рақами чекланган меҳнат сарфини ифодалайди).


4-жадвал


200_ ЙИЛНИНГ __- ЧОРАГИДА ФЕРМЕР ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИДА ЯРАТИЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ

Хўжалик

тури


Ер

майдони

ўлчами

(гектар)


1 гектарга

меҳнат

сарфи

нормативи

(киши)


Иш

ўринлари

сони

(дона)


Мавжуд

шартли

мол

боши

(бош)


Чорвачилик

маҳсулоти

миқдори

ҳажмига кўра

норматив

(киши)


Иш

ўринлари

сони

(дона)


Жами иш

ўринлари

(дона)


1


2

3

4

5

6

7

8

1. Деҳқон хўжаликлари



6,25






2. Фермер хўжаликлари









Деҳқон ва фермер хўжаликларида яратилган иш ўринлари дейилганда шу хўжаликлар учун янги қўшимча ажратилган ерларда яратилган иш ўринлари тушунилади.


11.3. Юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик соҳасидаги иш ўринлари ҳокимиятларнинг тегишли бўлимларида юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлар сифатида қайддан ўтган фуқаролар сонига кўра аниқланади.

Юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик соҳасидаги иш ўринларининг ўзгариши давр мобайнида юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлар сони ва шу даврда қайд муддати тугаган тадбиркорлар сони орасидаги фарқ орқали аниқланади.


12. Қайта ташкил этиш давомида қишлоқ хўжалик корхоналаридан (ширкатлар, колхозлар) ҳисобдан чиқарилган иш ўринлари чиқариладиган ер майдони бирлигига тўғри келадиган меҳнат сиғими нормативига кўра, чорвачилик учун эса  ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига кўра, 5-жадвалга мувофиқ ҳисобланади ҳисоблаш жараёни деҳқон ва фермер хўжаликлари учун юқорида келтирилган тартибда амалга оширилади.


5-жадвал


200_ЙИЛ _-ЧОРАГИДА ҚИШЛОК ХЎЖАЛИК КОРХОНАЛАРИДАН ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИ СОНИ

Қ

Корхонаси

номи


Чиқарилган

ер майдони

(гектар)


1 гектарга

меҳнат

сарфи

нормативи

(киши)


Иш

ўринлари

сони

(дона)


Деҳқон,

фермерларга

берилган

моллар боши

сони (шартли

бош)


1 мол

бошига

меҳнат

сарфлари

нормативи

(киши)


Чиқарилган иш

ўринлари сони

(дона)


1


2

3

4

5

6

7

























ЖАМИ








Экин таркибининг ўзгариши ер майдонининг бўшашига олиб келмаган ҳолларда ёки уни бошқа, масалан деҳқон, фермер хўжаликларига берилган ҳолларда иш ўринлари сони ўзгаришсиз қолади.



III. ҲУДУДЛАР МИҚЁСИДА ИШ ЎРИНЛАРИ БАЛАНСИ


13. Ушбу Методиканинг I ва II қисмларига кўра иш ўринларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳисобини юритиш асосида Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир маъмурий ҳудуд (туман, шаҳар, вилоят) бўйича мазкур Методикага 1-иловада келтирилган баланс шаклига биноан иш ўринлари баланси тузилади.


14. Иш ўринлари балансини тузиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


1-устун - "Давр бошига кўра иш ўринлари сони, жами"  2,3,4,5-устунлар йиғиндиси сифатида аниқланади.


2-устун - "Давр бошига кўра меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботини тақдим қиладиган корхоналардаги иш ўринлари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)"  статистика органлари томонидан 1-Т, №1-(кичик бизнес), №1-ВЭС статистика ҳисоботи шакл-лари маълумотлари асосида тўлдирилади.


3-устун  "Давр бошига кўра фермер хўжаликларидаги иш ўринлари сони" - меҳнат органлари томонидан статистик ҳисоботлар ва ҳокимиятлар маълумотлари асосида тўлдирилади.


4-устун  "Давр бошига кўра деҳқон хўжаликларидаги иш ўринлари сони"  меҳнат органлари томонидан статистик ҳисоботлар ва ҳокимиятлар маълумотлари асосида тўлдирилади.


5-устун  "Давр бошига кўра юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик соҳасидаги иш ўринлари сони (деҳқон хўжаликларидан ташқари)"  меҳнат органлари томонидан солиқ органлари маълумотлари асосида тўлдирилади.


6-устун - "Давр бошига кўра яратилган иш ўринлари сони, жами"  7,8,9,10-устунлар йиғиндиси сифатида аниқланади.


7-устун - "Давр мобайнида меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботини такдим қиладиган корхоналарда яратилган иш ўринлари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)"  статистика органлари томонидан 1-Т, №1-(кичик бизнес), №1-ВЭС статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари тўлдирилади.


8-устун  "Давр мобайнида фермер хўжаликларида яратилган иш ўринлари сони"  меҳнат органлари томонидан статистик ҳисоботлар ва ҳокимиятлар маълумотлари асосида тўлдирилади.


9-устун  "Давр мобайнида деҳқон хўжаликларида яратилган иш ўринлари сони"  меҳнат органлари томонидан статистик ҳисоботлар ва ҳокимиятлар маълумотлари асосида тўлдирилади.


10-устун  "Давр мобайнида юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик соҳасида яратилган иш ўринлари сони (деҳқон хўжаликларидан ташқари)"  меҳнат органлари томонидан солиқ органлари маълумотлари асосида тўлдирилади.


11-устун - "Давр мобайнида ҳисобдан чиқарилган иш ўринлари сони, жами"  12,13,14,15-устунлар йиғиндиси сифатида аниқланади.


12-устун - "Давр мобайнида меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботини тақдим қиладиган корхоналарда ҳисобдан чиқарилган иш ўринлари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)"  статистика органлари томонидан 1-Т, №1-(кичик бизнес), №1-ВЭС статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида тўлдирилади.


13-устун  "Давр мобайнида фермер хўжаликларида йўқ қилинган иш ўринлари сони"  меҳнат органлари томонидан статистик ҳисоботлар ва ҳокимиятлар маълумотлари асосида тўлдирилади.


14-устун  "Давр мобайнида деҳқон хўжаликларида йўқ қилинган иш ўринлари сони" - меҳнат органлари томонидан статистик ҳисоботлар ва ҳокимиятлар маълумотлари асосида тўлдирилади.


15-устун  "Давр мобайнида юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик соҳасида йўқ қилинган иш ўринлари сони (деҳқон хўжаликларидан ташқари)"  меҳнат органлари томонидан солиқ органлари   маълумотлари асосида тўлдирилади).


16-устун  "Давр охирига кўра иш ўринлари сони, жами"  17,18,19,20-устунлар йиғиндиси сифатида аниқланади.


17-устун - "Давр охирига кўра меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботини тақдим қиладиган корхоналардаги иш ўринлари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари)"  статистика органлари томонидан 1-Т, №1-(кичик бизнес), №1-ВЭС статистика ҳисоботи шакллари маълумотлари асосида тўлдирилади ва 2- ва 7-устунлар йиғиндисидан 12-устун айирилган қийматга тенг бўлиши керак.


18-устун  "Давр охирига кўра фермер хўжаликларидаги иш ўринлари сони" меҳнат органлари томонидан статистик ҳисоботлар ва ҳокимиятлар маълумотлари асосида тўлдирилади ва 3- ва 8-устунлар йиғиндисидан 13-устун айирилган қийматга тенг.


19-устун  "Давр охирига кўра деҳқон хўжаликларидаги иш ўринлари сони"  меҳнат органлари томонидан статистик ҳисоботлар ва ҳокимиятлар маълумотлари асосида тўлдирилади ва 4- ва 9-устунлар йиғиндисидан 14-устун айирилган қийматга тенг.


20-устун  "Давр охирига кўра юридик шахс ташкил қилмасдан рўйхатга олинган тадбиркорлик соҳасидаги иш ўринлари сони (деҳқон хўжаликларидан ташқари)"  меҳнат органлари томонидан солиқ органлари маълумотлари асосида тўлдирилади ва 5- ва 10-устунлар йиғиндисидан 15-устун айирилган қийматга тенг.


21-устун  "Давр мобайнида иш ўринларининг ўсиши (камайиши)" - 16-устун ва 1-устун орасидаги фарқ сифатида ҳисобланади.


22-устун  "Давр бошига кўра иқтисодиётда иш билан таъминланганлар сони"  меҳнат органлари томонидан статистика органлари билан келишган ҳолда 23- ва 24-устунлар йиғиндиси сифатида тўлдирилади.


23-устун  "Давр бошига кўра иқтисодиётнинг расмий секторида иш билан таъминланганлар сони"  статистика органлари томонидан статистика ҳисоботи маълумотлари асосида тўлдирилади.


24-устун  "Давр бошига кўра иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланганлар сони"  меҳнат органлари томонидан ишчи кучини ўрганиш маълумотлари ва ҳисоблари асосида тўлдирилади.


25-устун  "Давр охирига кўра иқтисодиётда иш билан таъминланганлар сони"  меҳнат органлари томонидан статистика органлари билан келишган ҳолда 26- ва 27-устунлар йиғиндиси сифатида тўлдирилади.


26-устун  "Давр охирига кўра иқтисодиётнинг расмий секторида иш билан таъминланганлар сони" - статистика органлари томонидан статистика ҳисоботи маълумотлари асосида тўлдирилади.


27-устун  "Давр охирига кўра иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан таъминланганлар сони"  меҳнат органлари томонидан ишчи кучини ўрганиш маълумотлари ва ҳисоблари асосида тўлдирилади.


28-устун  "Давр мобайнида иқтисодиётда иш билан таъминланганлар сонининг ўсиши (камайиши)"  25- ва 22-устунлар фарқи сифатида ҳисобланади.


15. Иш ўринлари ва иқтисодиётда иш билан таъминланганлар ҳисоби бўйича иш ўринлари балансида акс эттириладиган маълумотлар давлат статистика ҳисоботини ва ишчи кучини танланма равишда ўрганиш натижаларини тақдим қилиш учун ҳар чоракда (қишлоқ жойларни ажратиб кўрсатган ҳолда) шакллантирилади.


16. Олинган маълумотлар туманлар (шаҳарлар) бўйича ҳар чоракнинг сўнгги ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача умумлаштирилади.

Ишлаб чиқилган ва ўрнатилган тартибда шаклланган иш ўринлари баланси иқтисодиёт ва статистика органлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Давлат статистика департаментига, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига мазкур Методикага 1-иловада келтирилган шакл бўйича тақдим қилинади.


























Время: 0.0352
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск