язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисида низом (ЎзР ВМ 17.08.2015 й. 241-сон карорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 17 августдаги

241-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси таълим

муассасаларига ўқишга қабул қилиш

Давлат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академиясига ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига;

Ўзбекистон Республикасидаги халқаро, хорижий олий таълим муассасаларига ва хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларига жорий этилмайди.


3. Давлат комиссияси коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади.


4. Давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.


5. Давлат комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилганлар бундан мустасно.


6. Давлат комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.


7. Давлат комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби унинг ваколатига кирадиган кўриб чиқиладиган масалалар кўрсатилган ҳолда ушбу Низомга иловада келтирилади.



II. ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Қуйидагилар Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мутахассисларига истиқболдаги талабга мослик ва ўзаро боғлиқлик таъминланган ҳолда келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш;

Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 апрелгача бўлган муддатда қарорнинг тегишли лойиҳаси шаклида Давлат комиссиясига киритиладиган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишга доир асосланган ва белгиланган тартибда келишилган таклифларни кўриб чиқиш;

келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишга доир қарорнинг киритилган лойиҳасини ўрганиш натижалари бўйича кейинчалик ҳар йили 10 апрелгача Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ҳужжатнинг кўрсатиб ўтилган лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши учун Давлат комиссиясининг баён қарори билан расмийлаштириладиган тегишли тавсияларни бериш;

абитуриентлар ва ўқувчиларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга танлашда холисоналик ва ишончлиликни таъминлаш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ташкил этиш ва ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

абитуриентлар ва ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш шакллари ва мезонларини белгилаш ва такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга кириш учун билимлар (баллар) даражасини белгилаш;

кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш тартибини, тест материаллари экспертизасини ўтказишни ҳамда абитуриентлар ва ўқувчиларнинг билимларини баҳолашни такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни, таклифлар ва талабларни ишлаб чиқиш;

кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

халқаро, республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинишини таъминлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий фуқароларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат комиссиясининг ваколатлари доирасида олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш ва тиклаш масалаларини мувофиқлаштириш;

кириш имтиҳонлари (тест синовлари) якунларини чиқариш, танланган йўналиш, касб-ҳунар таълими мутахассислиги бўйича абитуриентларнинг билимлари даражасини, қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олувчи ягона талаблар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланадиган квоталари тўлақонли бажарилишини таъминлаш;

қабул ва битирувчиларни ишга жойлаштиришнинг мослигини таъминлаш учун истиқболли талаб прогнозидан ва иш берувчиларнинг юқори малакали кадрларга бўлган амалдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб навбатдаги ўқув йилига қабул параметрларига янада тузатиш киритиш учун қабул квотаси тўлиқ бўлмаган ҳолда бажарилган йўналишлар ва мутахассисликларни аниқлаган ҳолда олий таълим муассасаларига қабул якунлари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун киритиш;

иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш учун қабул қилишни амалга ошириш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш.



III. ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Давлат комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотли мутахассисларга истиқболли талабнинг мослиги ва ўзаро боғлиқлиги таъминлаган ҳолда келгуси ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларига раҳбарлик қилади;

ташкилий тадбирларга раҳбарлик қилади ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни, кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ташкил этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг ишини мувофиқлаштиради;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳар бир йўналиши бўйича тест синови фанлари рўйхатини ва уларни баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан белгиланган ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича қабул қилишнинг квоталари доирасида олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига қабул қилиш квоталарини таълим олиб бориладиган тиллар бўйича тақсимлашни тасдиқлайди;

тест синовига қўшимча равишда кўп балли тизим бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари рўйхатини тасдиқлайди;

ғолибларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун халқаро, республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақаларнинг мақомини эътироф этиш тартибини белгилайди;

таълим муассасаларида хорижий фуқароларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши қийматини белгилайди;

масаланинг ҳолати мониторинги (таҳлили) натижалари бўйича олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тўлов муддатларини узайтиради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ талабаларнинг ўқишини кўчириш ва тиклаш, шу жумладан, аккредитация қилинган хорижий таълим муассасаларидан кўчириш ва тиклаш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

олий таълим муассасаларига ҳар йилги кириш имтиҳонлари (тест синовлари) натижалари бўйича апелляция комиссияси таркибини ва раисини тасдиқлайди;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таклифларини таҳлил қилади ҳамда абитуриентлар ва ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш жараёнини янада такомиллаштириш масалалари бўйича ваколатлар доирасида тегишли қарорлар қабул қилади;

олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибига, таълим йўналишлари бўйича тест синовлари фанлари рўйхатига, тест синови саволлари ва топшириқларига киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари орқали абитуриентлар ва ўқувчиларнинг эътиборига етказади;

9-синфларнинг битирувчилари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишнинг кейинги шакллари билан тўлиқ қамраб олиниши устидан ҳар йилги тизимли назоратни амалга оширади;

9-синфларнинг битирувчилари кейинчалик ўқитиш билан қамраб олиниши устидан мониторинг олиб боради, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ишларнинг аҳволини умумлаштиради ҳамда ҳар йили 1 октябргача янги ўқув йили бошланишининг бошланғич босқичи якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш учун маъруза материалларини тайёрлайди.



IV. ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


10. Давлат комиссияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:

1) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, идоравий мансуб олий таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг бўлажак ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

2) Давлат комиссияси аъзоларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг Давлат комиссиясига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан шахсий ҳисоботларини эшитиш;

3) олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш юзасидан ўтказиладиган тадбирлар ва уларнинг якунлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

4) қуйидаги масалалар:

кириш имтиҳонлари (тест синовлари) натижаларини апелляция тартибида кўриб чиқиш якунлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест марказининг тақдимномаси бўйича кириш имтиҳонларини (тест синовларини) ўтказиш ва уларнинг якунларини чиқаришда йўл қўйилган ташкилий ва техник (ҳужжатлаштиришдаги) хатоларни тузатиш натижалари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш;

абитуриентларни:

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида чет тиллари ўқитувчиларига ўткир эҳтиёжга дуч келаётган чекка қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи шахслар орасидан чет тиллари ўқитувчилари мутахассисликларига олий таълим муассасаларига мақсадли қабул қилиш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномалари бўйича малакали кадрлар тайёрлашга ўткир эҳтиёж мавжуд бўлган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таълим йўналишларига қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида имтиёзга эга бўлган абитуриентларни қўшимча равишда белгиланган тартибда ўқишга қабул қилиш;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тақдимномалари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

5) абитуриентларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун белгиланган тартибда идоралараро кенгашлар чақириш;

6) олдинга қўйилган вазифаларни амалга ошириш, таҳлилий материаллар тайёрлаш, тест топшириқлари экспертизасини ўтказиш учун зарурият бўлганда ишчи (эксперт) гуруҳлар, идоралараро комиссиялар ташкил этиш;

7) Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар изчил амалга оширилиши устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга.



V. ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Давлат комиссиясига раис бошчилик қилади, унинг ваколатларига:

Давлат комиссияси самарали ишлашини таъминлаш;

юкланган вазифалар бажарилиши бўйича Давлат комиссияси аъзолари ишини мувофиқлаштириш;

Давлат комиссияси иш регламентини тасдиқлаш;

Давлат комиссиясининг кун тартибини белгилаш ва унинг мажлисларини чақириш;

Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш киради.

Давлат комиссияси раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти Давлат комиссиясининг Ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.

13. Ишчи орган:

Давлат комиссияси мажлисларига зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Давлат комиссиясининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни ва мониторинг олиб борилишини ташкил этади ва уларнинг натижаларини кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига тақдим этади;

Давлат комиссиясининг баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Давлат комиссиясининг аъзоларига тегишли қисми бўйича тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, олий таълим муассасаларига юборади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда олади;

Давлат комиссиясининг иш юритишини таъминлайди;

Давлат комиссиясининг қарорларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


14. Давлат комиссияси ўз фаолиятини Давлат комиссиясининг иш регламентига ва кун тартибига мувофиқ мажлисларни тизимли асосда ўтказиш йўли билан амалга оширади.

Давлат комиссияси мажлислари манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари таклиф этилган ҳолда, заруриятга кўра, вақти-вақти билан ўтказилади.

Мажлисни Давлат комиссияси раиси, у бўлмаганда Давлат комиссияси раисининг ўринбосари ўтказади.

Давлат комиссияси аъзолари абитуриентларни олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича фаолиятнинг қонунийлиги, холисоналиги, очиқ-ошкоралигини таъминлаш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан Давлат комиссиясининг ишига кўмаклашадилар, қонун ҳужжатларига ва Давлат комиссиясининг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.


15. Давлат комиссиясининг қарорлари Давлат комиссиясининг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига боғлиқ равишда Давлат комиссиясининг мажлисига таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.


16. Истисно ҳолларда қарорларни тезликда қабул қилиш мақсадида Давлат комиссиясининг раиси айрим масалалар бўйича Давлат комиссиясининг қарорларини сўров йўли билан тасдиқлашга ҳақлидир.


17. Давлат комиссиясининг қарорлари унинг мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади. Давлат комиссияси мажлисининг баённомасига унинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, масъул котиб томонидан имзоланади, Давлат комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади.

Давлат комиссияси баённомасининг асл нусхаси ва унга материаллар Ишчи органда сақланади.


18. Давлат комиссияси ўз фаолиятини унинг янги таркиби тасдиқлангунига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарори қабул қилингунига қадар амалга оширади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига

ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси

фаолиятини ташкил этиш

ТАРТИБИ

  

Босқичлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



      



I босқич


      

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш

параметрларини шакллантириш

         

1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларга истиқболли талабнинг мослиги ва ўзаро боғлиқлиги таъминланган ҳолда бўлажак ўқув йилига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш.

               

2. Кейинчалик қарорнинг тегишли лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тақдим этилган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича асосланган таклифларни кўриб чиқиш.

   


1 апрелгача



       


     

II босқич



        

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига

ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси

фаолиятини ташкил этиш

        

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича қарори (тегишли равишда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим бўйича алоҳида).


2. Барча таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни бошлаш бўйича ташкилий топшириқлар, жойларда тегишли шарт-шароитларни таъминлаш.

   


май-июнь



    


       

III босқич


    

Ўқишга қабул қилиш вазифалари тўлақонли амалга

оширилишини таъминлайдиган норматив

ҳужжатларни қабул қилиш

        

Қуйидагиларни тасдиқлаш: олий таълим муассасалари бўйича ўқитиш тиллари бўйича давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилиш квоталарини тақсимлаш; Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва уларга мос бўлган тест синовининг фан блоклари рўйхати; олимпиада ва танловларнинг олий таълим йўналишларига профессионал мувофиқлиги ҳисобга олинган ҳолда олимпиада ва танловлар фанлари рўйхати ва бошқалар.

   


20 июнгача



     


     

IV босқич


     

Ҳужжатларни қабул қилиш якунлари,

кириш имтиҳонларига (тест синовларига) тайёргарлик

кўриш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш

          

1. Тест материалларини жойларга хавфсиз етказиб бериш, ҳар йили 1 августда кириш тадбирларини хавфсиз ва сифатли ўтказишни таъминлаш учун ҳуқуқни  муҳофаза  қилиш  органлари ходимларини жалб этишни ташкил этиш.


2. Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича Халқаро ва республика олимпиадалари, мусобақалар ва танловлар ғолиблари, Зулфия мукофоти совриндорлари рўйхатини тасдиқлаш.

   


20 - 30 июль



      


       

V босқич


      

Олий таълим муассасалари бакалавриатига

кириш имтиҳонлари (тест синовлари) якунлари

         

1. Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонлари (тест синовлари) натижаларини тасдиқлаш.


2. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкил этиш.

       


15 - 20

августгача



       


       

VI босқич


      

Республика олий таълим муассасалари

магистратурасига кириш имтиҳонлари якунлари

  

1. Республика олий таълим муассасалари магистратурасига кириш имтиҳонлари натижаларини тасдиқлаш.


2. Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини кўчириш ва тиклаш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш.

            


25 - 30

августгача



       


    

VII босқич


       

Абитуриентларни тўлов-контракт асосида олий

таълим муассасаларининг бакалавриати ва

магистратурасига ўқишга қабул қилиш якунлари

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича қарори вазифалари тўлиқ амалга оширилиши бўйича қарорлар қабул қилиш.

              


октябрь-

ноябрь



    


        

VIII босқич


    

Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларининг

ягона базасини шакллантириш

          

1. Абитуриентларга тавсия қилинадиган умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини такомиллаштириш бўйича йиғма Ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш.


2. Абитуриентларга тавсия этиладиган умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқлари базасини такомиллаштириш, янгилаш ва кенгайтириш бўйича Ишчи режаларни тасдиқлаш; тест топшириқлари базасини ўрганиш ва шакллантириш бўйича эксперт гуруҳларни тасдиқлаш, уларнинг таркибига тажрибали педагогларни киритиш.

              


ноябрь



       


        

IX босқич


              

Қабул якунларини таҳлил қилиш ва

навбатдаги ўқув йилига таклифлар тайёрлаш

  

Қуйидагиларни назарда тутувчи олий таълим муассасаларига қабул якунларига оид таҳлилий материални тайёрлаш:


1. Ҳар бир йўналиш ва мутахассислик бўйича тўлақонли қабул бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорида белгиланган вазифалар амалга оширилишининг ҳолати.


2. Истиқболли талаб прогнозидан ва ўқишга қабул қилишнинг битирувчиларни ишга жойлаштириш билан мослигини таъминлаш учун иш берувчиларнинг юқори малакали кадрларга бўлган амалдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб навбатдаги ўқув йилига қабул параметрларини янада тузатиш учун улар бўйича квота тўлиқ бўлмаган ҳолда бажарилган йўналишлар ва мутахассисликларни аниқлаш.

                


декабрь

  


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 24 август, 33-сон, 441-модда