язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Малака ошириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2015 й. 242-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2015 й.

N 242


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ РАҲБАР

ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг касбий даражасини узлуксиз такомиллаштириш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Базавий олий таълим муассасаларининг ўқув-методик ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва техник воситалари билан таъминлаш бўйича тадбирлар комплекси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда таълим муассасаларининг олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш юзасидан тўлақонли фаолият юритишини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни кўрсинлар.


3. Белгилансинки, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб 25 фоизга кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилаш ҳуқуқи берилсин.


4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ишларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни ва ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласинлар.


5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 20 августдаги

242-сон қарорига

3-ИЛОВА



Базавий олий таълим муассасаларининг ўқув-методик

ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни

ўқитишнинг замонавий ахборот-коммуникация техникалари

ва техник воситалари билан таъминлаш бўйича

ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

  

Т/р

Тадбирлар


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Тақдим

этиладиган

ҳужжат шакли,

амалга ошириш

механизми


Масъул бажарувчилар

        

I. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ

КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ҚОНУНЧИЛИКНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

              

1.

Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2015 йил

25 август

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

   

2.

Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг янгиланган малака талабларини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2015 йил

25 август

-

Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари

   

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги


3.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг ўтказиладиган аттестацияси сифат даражаси учун масъулиятни белгилаган ҳолда аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш тартибини тасдиқлаш.


2015 йил

25 август

-

Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги


.

Малака аттестатларини зарур миқдорда тайёрлаш, бунда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ҳар йили кутилаётган контингентини ҳисобга олиш.

  

Ҳар йили

2015 йил

1 сентябргача

Давлат бюджети маблағлари

Малака аттестати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги


              

II. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА

ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ-МЕТОДИК ВА АХБОРОТ-МАЪЛУМОТНОМА

БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

      

5.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларини замонавий дарсликлар, ўқув-методик комплекслар ҳамда ўқув-кўргазмали қўлланмалар, маълумотнома-ахборот нашрлари ва бошқа ўқув-илмий адабиётлар билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича хорижий нашрлар ва илмий журналлар билан мунтазам таъминлаш.


2015 -

2017 йиллар

Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

маблағлари доирасида

Бажарувчиларнинг комплекс чора-тадбирлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги


6.

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари модуллари бўйича ўқув-методик материалларни, шу жумладан, электрон форматда ишлаб чиқиш.


2015 йил

31 декабрь


Тасдиқланган ўқув-методик материаллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ,

базавий олий таълим муассасалари


7.

Бош илмий-методик марказ портали асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот-таълим муҳитини шакллантириш ҳамда онлайн-электрон ўқув материаллари кутубхонасини ташкил этиш.


2015 йил

31 декабрь


Ресурслардан фойдаланишнинг шахсий тизимига эга бўлган Интернет ресурслар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош илмий-методик марказ,

базавий олий таълим муассасалари


       

III. ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ

КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ, УЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНИКАЛАРИ ВА ЎҚИТИШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

          

8.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун олий таълим муассасалари томонидан асосланган эҳтиёж бўйича қўшимча ўқув аудиториялари ва хоналари ажратиш.


2015 йил

25 август

-

Вазирликлар ва идоралар буйруқлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

  

9.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун ажратилган олий таълим муассасаларининг ўқув аудиторияларини жорий ва мукаммал таъмирлашни белгиланган тартибда амалга ошириш.


2015 йил

1 сентябрь

Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

маблағлари доирасида

  

Бажарилган ишларнинг манзилли рўйхатлари, далолатномалари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги


10.

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг асосланган буюртманомалари бўйича мебеллар, инвентарлар, ахборот-коммуникация техникалари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш.

   

2015 йил

Бюджет маблағлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатлар

Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги


                       


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 24 август, 33-сон, 442-модда