язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат/ Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида низом (ЎзР ВМ 20.08.2015 й. 243-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 20 августдаги

243-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат санитария-эпидемиология хизмати

органлари тизимининг раҳбар кадрларини

аттестациядан ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Аттестация ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан таркиби соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланадиган Комиссия тузилади.

2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари (кейинги ўринларда бош врачлар деб аталади) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини малакали, замонавий фикрлайдиган, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, етарли даражада бошқарув кўникмасига ва тажрибага эга бўлган кадрлар билан таъминлаш мақсадида аттестациядан ўтказилади.


3. Бош врачлар аттестацияси ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.



II. КОМИССИЯНИНГ ФАОЛИЯТИ

4. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.

5. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.

6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

бош врачларни, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларига касбий тайёргарлиги даражаси ва малакаси бўйича мувофиқлигини баҳолаш юзасидан уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш;

санитария-эпидемиология назорати хизматларининг кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш;

санитария-эпидемиология назорати хизматлари бош врачлари малакасини доимий равишда ошириб бориш ва уларнинг касбий даражасини ўстириш тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


7. Комиссияни раис бошқаради. Раис бўлмаган тақдирда - унинг ўринбосари бошқаради.

8. Аттестациядан ўтказиш жойи ва муддати, аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби ҳамда аттестацияни ўтказишнинг бошқа ташкилий масалалари Комиссия томонидан белгиланади.

9. Комиссия аъзолари комиссия мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашадилар, зарурат бўлганда, аттестациядан ўтказиладиганнинг фаолиятига тааллуқли қўшимча материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар, аттестация варақасини ва аттестация протоколини имзолайдилар.

10. Комиссия мажлислари комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвал бўйича ўтказилади.


III. АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТИШИ КЕРАК БЎЛГАН ШАХСЛАР

ВА АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ


11. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ҳамда шаҳарларнинг давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари бош врачлари аттестациядан ўтишлари керак.


12. Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:

тегишли лавозимда бир йилдан кам ишлаган шахслар;

ҳомиладор, шунингдек чақалоқни парвариш қилиш бўйича таътилда бўлган аёллар.

Кўрсатиб ўтилган аёлларни аттестациядан ўтказишга улар ишга чиққанидан кейин орадан камида бир йил ўтгач йўл қўйилади.



IV. АТТЕСТАЦИЯ ТАЛАБЛАРИ


13. Аттестация талаблари қуйидагиларни холисона баҳолашни ўз ичига олади:

қонунчилик, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимлар;

бош врачларнинг касбий фазилатлари ҳамда тегишли ҳудудда соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиология ҳолатининг мақбул даражада бўлиши соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш якунлари бўйича улар фаолиятининг якуний натижалари;

лавозим вазифаларига мувофиқ бош врачлар фаолиятининг аниқ натижалари;

санитария-эпидемиологиянинг мақбул бўлиши соҳасидаги қонунчиликка риоя этиш даражаси ва сифатига қўйиладиган талабларнинг таъминланиши;

кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва улар билан иш олиб бориш сифати;

моддий ресурсларни бошқариш самарадорлиги;

илғор ахборот-технологияларини, замонавий илмий ютуқларни давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизими фаолиятига жорий этиш.



V. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси:

аттестация ўтказилишидан ўн кун олдин Комиссия билан келишган ҳолда аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги тегишли буйруқ лойиҳасини тайёрлайди, унда аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркиби, аттестацияни ўтказиш жойи ва муддати белгиланади;

аттестациядан ўтказиладиганларни аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, шунингдек, Комиссия томонидан тасдиқланган аттестация талаблари рўйхати (шу жумладан саволномалар) билан имзо қўйдирган ҳолда таништиради.

15. Комиссияга аттестациядан ўтказиладиганларнинг ҳар бири учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) маълумотнома;

б) маълумоти, малака тоифаси, илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;

в) малака оширганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (сертификатлар) нусхалари;

г) ўтган уч йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисобот;

д) қуйидагилар учун ишлаб чиқариш тавсифномаси:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари учун - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачидан;

туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачлари учун - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларидан;

е) ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестация варақаси.


16. Аттестациядан ўтказилаётганларнинг ҳар бири учун расмийлаштириладиган аттестация варақасида қуйидагилар акс эттирилади:

аттестациядан ўтказилаётган тўғрисидаги маълумотлар;

аттестациядан ўтказилаётганга бериладиган саволлар ва унинг жавоблари;

аттестациядан ўтказилаётганнинг эътирозлари ва таклифлари;

аттестациядан ўтказилаётганнинг фаолиятини баҳолаш;

овоз бериш натижалари;

Комиссиянинг тавсиялари;

аттестация ўтказилган сана;

Комиссиянинг ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарори.

Аттестация варақаси Комиссиянинг раиси, котиби ва унинг мажлисида қатнашган аъзолари томонидан имзоланади.

17. Комиссия мажлиси аттестациядан ўтаётган ходимнинг иштирокида ўтказилади.

Узрли сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар Комиссиянинг кейинги мажлиси вақтида аттестациядан ўтказилади.

Узрсиз сабабга кўра аттестацияга келмаган шахслар огоҳлантирилади. Узрсиз сабабга кўра аттестацияга такроран келинмаган тақдирда Комиссия аттестациядан ўтадиганнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бош врачларини аттестациядан ўтказиш учун саволнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилади ва Комиссия томонидан тасдиқланади.

19. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида Комиссия:

аттестациядан ўтаётган ходимга унинг лавозим вазифалари билан боғлиқ саволлар беради;

аттестациядан ўтаётган шахс томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.


20. Комиссия мажлиси унда аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

21. Аттестацияни ўтказиш вақтида аудио ва видеоёзувлар амалга оширилади.



VI. АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ


22. Бош врачнинг аттестация талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарор аттестациядан ўтаётганнинг иштирокисиз, очиқ овоз бериш йўли билан, Комиссиянинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

23. Аттестация натижалари бўйича Комиссия қуйидаги баҳолардан биттасини қабул қилади:

эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;

Комиссия тавсиялари бажарилганда орадан 6 ой ўтгандан кейин аттестациядан такроран ўтган ҳолда эгаллаб турган лавозимига мувофиқ;

эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас.


24. Аттестация натижалари аттестациядан ўтказилаётганга Комиссия мажлиси тугагандан кейин дарҳол эълон қилинади ва ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ протокол билан расмийлаштирилади.

25. Комиссиянинг протоколи асосида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи белгиланган тартибда ўн иш кунидан кечикмай тегишли буйруқ чиқаради.

26. Аттестациядан ўтолмаган бош врачлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 100-моддасининг 2-қисми асосида эгаллаб турган лавозимидан озод қилинадилар.


27. Комиссия қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят билдирилиши мумкин.

Аттестация жараёнида ёки бош врачларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича пайдо бўладиган низолар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Аттестация варақаси


1. Фамилияси, исми, отасининг исми _______________________________


2. Туғилган санаси ________________________________________________


3. Маълумоти ____________________________________________________

(қачон? қандай олий таълим муассасасини (факультетни) тамомлаган?)


4. Мутахассислиги ________________________________________________

(диплом бўйича мутахассислиги, ихтисоси)


5. Илмий даражаси, унвони ______________________________________


6. Малака оширганлиги: ___________________________________________

__________________________________________________________________


7. Эгаллаб турган лавозими: ________________________________________

__________________________________________________________________


8. Умумий иш стажи ____, шу жумладан, раҳбарлик лавозимидаги ______


9. Бошқа маълумотлар: _____________________________________________

___________________________________________________________________


10. Аттестациядан ўтказилаётганга саволлар ва унинг жавоблари: ______

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________


11. Аттестациядан ўтказилаётганнинг эътирозлари ва таклифлари: ______

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________

__________________________________________________________________


12. Аттестациядан ўтказилаётганнинг фаолиятини баҳолаш: ___________

_________________________________________________________________


13. Овоз бериш натижалари: розилар _____ қаршилар _____ бетарафлар ___


14. Комиссиянинг тавсиялари: _______________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


15. Аттестация ўтказилган сана: _____________________________________


16. Ўтказилган аттестация натижалари бўйича қарор: __________________

___________________________________________________________________



Комиссия раиси ______________________________


Комиссия раисининг ўринбосари ______________________________


Комиссия котиби ______________________________


Комиссия аъзолари  ______________________________

                                      ______________________________

                                      ______________________________

                                      ______________________________

                                      ______________________________



Аттестация варақаси билан танишдим: _____________________________

(сана, аттестациядан ўтказилаётганнинг имзоси)






Низомга

2-ИЛОВА



Комиссия мажлисининг

____-сон ПРОТОКОЛИ

Тошкент шаҳри

20___ йил "___" ____________

           

              

Комиссия раиси

  

     Ф.И.О.

Комиссия раисининг ўринбосари


     Ф.И.О.

Комиссия котиби


     Ф.И.О.

Комиссия аъзолари


     Ф.И.О.

               


1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

20___ йил "___" ________ даги мажлис якунлари бўйича комиссия қарор қилади:


Т/р

Фамилияси,

исми ва отасининг

исми


Иш жойи

Лавозими

Комиссия қарори

1.

         

    




2.

         

    




3.

         

    




4.

         

    




5.

         

    




6.

         

    




7.

         

    




       

           

Комиссия раиси    ______________________________


Комиссия котиби    ______________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 24 август, 33-сон, 443-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 72-модда