язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Ўзбекистон Республикасининг 04.09.2015 й. ЎРҚ-394-сон "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.07.2015 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.08.2015 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.09.2015 й.

N ЎРҚ-394



"ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 24 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги 513-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 76-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 147-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                    И. Каримов



"Халқ сўзи", 2015 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 473-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2015 йил, 9-сон, 340-модда