язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2015 й. 246-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик фаолият самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2015 й.

N 246


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ

ВА СИФАТИНИ ОШИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари фаолияти натижаларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг ўз устида мунтазам ишлашларини рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, олий таълим муассасасидан кейин чет элда таълим олишган шахсларни олий таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига янада кенг жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 25 августдаги

246-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "(профессор-педагоглар таркиби)" сўзлари чиқариб ташлансин, "ўқитувчи (ассистент)" сўзларидан кейин эса, "ўқитувчи-стажёр" сўзлари қўшилсин;


б) 3-бандда:

биринчи хатбошидагиқитувчиси (ассистенти)" сўзларидан кейин "ўқитувчиси-стажёри" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Педагог ходимлар лавозимларини эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ректорнинг буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасасининг комиссияси томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича ушбу Низомга иловага мувофиқ мезонларга биноан педагог ходимлар фаолияти ҳар томонлама ўрганиб чиқилади.

Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш тартиби олий таълим муассасасининг илмий кенгаши томонидан тасдиқланади. Педагог ходимлар фаолиятини ўрганиш натижалари олий таълим муассасасининг илмий кенгашида кўриб чиқилади";


в) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) кафедра мудири лавозимини эгаллашга бир беш йиллик муддатга қўйилади.

Бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари) фақат истисно ҳолларда олий таълим муассасаси ректорининг тақдимномасига биноан ва бўйсуниши бўйича тегишли вазирлик ёки идоранинг рухсати билан кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда яна иштирок этиши мумкин.

Фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган айнан бир шахснинг кафедра мудири лавозимига танловда кетма-кет учинчи муддатга иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Тиллар, жисмоний тарбия ва спорт, графика ва чизмачилик, маданият ва санъат йўналишлари кафедраси мудири лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этишга доцент илмий унвонига (фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига) эга бўлмаган, бироқ камида 5 йил методик, илмий-педагогик, ижодий ва ташкилий фаолият тажрибасига эга бўлган шахс қўйилиши мумкин.

5. Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, профессор илмий унвонига ёки фан доктори илмий даражасига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин.

Профессор лавозимини эгаллаш учун танловда фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахс камида 5 йил илмий-педагогик иш стажига эга бўлиш, ушбу кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлиш шарти билан бир муддатга иштирок этиши мумкин";


г) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан доктори (номзоди) илмий даражасига, шунингдек тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин";


д) 7-банддаги "илмий даража" сўзларидан кейин "(шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига)" сўзлари қўшилсин;


е) 8-банддагиқитувчи (ассистент)" сўзларидан кейин "ўқитувчи-стажёр" сўзлари қўшилсин;


ж) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ўқишни тугаллаш йилида олий таълим муассасаси магистратурасининг битирувчиси бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда тақсимот бўйича 3 йил муддатга танловдан ташқари ўқитувчилик лавозимига тайинланади. Ушбу муддат фақат давлат гранти асосида ўқишни тамомлаган магистратура битирувчилари учун қўлланади";


з) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Олий таълим муассасаси сайлаш муддати ушбу ўқув йилида тамом бўладиган, шунингдек бўш лавозимларга кафедра мудирлари, профессорлар, доцентлар, катта ўқитувчилар, ўқитувчилар (ассистентлар) ва ўқитувчилар-стажёрлар лавозимларини эгаллашга танлов эълон қилади";


и) 15-банднинг иккинчи хатбошидаги "илмий даража" сўзларидан кейин "(шу жумладан, фан номзоди, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига)" сўзлари қўшилсин;


к) 20-банднинг учинчи хатбошидаги "шунингдек муайян лавозим учун фақат битта номзоддан ариза тушганда" сўзлари чиқариб ташлансин;


л) 24-бандда:

биринчи хатбошидаги "профессор-ўқитувчилар таркибидаги" сўзлари "педагог ходимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ходим меҳнат шартномаси тузилгандан кейин ишга киришиши шарт бўлган муддат томонларнинг келишуви бўйича белгиланади, бироқ ушбу муддат бир ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Педагог ходимларнинг ёзги каникул (таътил) даври ушбу муддатга кирмайди";


м) 25-банднинг тўртинчи хатбошидаги "профессор-ўқитувчилар таркиби" сўзлари "педагог ходимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 26-банддагиқув йили тугагандан кейин" сўзлари "олий таълим муассасаси ректори томонидан белгиланган муддатларда (қоидага кўра, ўқув семестри, йил тамом бўлгандан кейин)" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 27-банднинг биринчи хатбошидаги "профессор-ўқитувчилар таркиби" сўзлари "педагог ходимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 28-банднинг иккинчи хатбошидаги "профессор-ўқитувчилар таркибидаги" сўзлари "педагог ходимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 29-бандда:

иккинчи хатбошидаги "олдин унинг ишлари ректор тасдиқлайдиган комиссия томонидан текширилиши керак" сўзлари "олдин унинг фаолияти ректорнинг буйруғи билан тасдиқланадиган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиши керак" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидагиқитувчи (ассистент)" сўзларидан кейин "ўқитувчи-стажёр" сўзлари қўшилсин;


с) 30-банддаги "профессор-ўқитувчилар таркибидаги шахслар" сўзлари "педагог ходимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:


"Олий таълим муассасаларига педагог

ходимларни танлов асосида ишга қабул

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА


Олий таълим муассасаларининг педагог

ходимлари фаолиятини ўрганиш

МЕЗОНЛАРИ

   

Т/р

Кўрсаткичлар

  

Баҳо

     

Ўқув-методик фаолияти (40 балл)

           

1.

Ўқитувчилик фаолияти (20 балл):


1.1.

Назарий билимларни, амалий кўникмаларни ва ўқитиладиган фаннинг замонавий тенденцияларини эгаллаганлик даражаси (очиқ машғулотлар натижалари бўйича)


1.2.

Ўқитиш сифати даражаси (талабалардан сўраб чиқиш натижалари бўйича)


1.3.

Талабаларнинг ўқитувчининг йўлланмаси (фани) бўйича олимпиадаларда, ҳар хил танловлар ва илмий грантлардаги иштироки


2.

Методик ишлар (20 балл):


2.1.

Йил мобайнида олий таълим муассасаси ўқитувчиси томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сони


2.2.

Ўқитишда компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, ўқув курсини ва ўқув-тақдимот материалларини ишлаб чиқиш


2.3.

Ўқув жараёнида замонавий таълим технологиялари ва талабалар билимларини баҳолашнинг илғор усуллари қўлланилиши даражаси


  

Тарбиявий фаолияти (20 балл)

  

3.

Талабалар билан тарбиявий иш бўйича тадбирларда иштирок этиш: маънавий-маърифий ишлар, спорт клублари, илмий, ижодий тўгараклар, маданий тадбирлар ва шу кабилар


4.

Талабаларнинг академик гуруҳларида кураторлик


5.

Талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этишдаги иштироки


6.

Идора, минтақа доирасида бажариладиган жамоатчилик ишлари ва олий таълимдан ташқари ишлар


  

Илмий фаолияти (30 балл)

7.

Илмий конференциялар ишида иштирок этиш


8.

Илмий нашрларда (шу жумладан, хорижий илмий нашрларда) материаллар, монографиялар эълон қилиш


9.

Халқаро, илмий лойиҳаларга, хўжалик шартномаларига раҳбарлик қилиш ёки уларда иштирок этиш


10.

Патентлар ва ихтиролар сони


11.

Катта илмий ходимлар - изланувчиларнинг диссертация тадқиқотларига илмий раҳбарлик қилиш


12.

Докторлик диссертацияси доирасида илмий тадқиқот олиб бориш


Олий таълим муассасасини ривожлантиришга

қўшган улуши (10 балл)

13.

Бошқа таълим муассасалари: олий таълим муассасалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда иштирок этиш (ўқитувчилик фаолияти ва улар учун билимлар даражасини ошириш тренингларини ташкил этиш)


14.

Хорижий олий таълим муассасалари билан айирбошлаш дастурларида иштирок этиш ва уларни ташкил этиш


15.

Янги йўналишни, янги кафедрани, лабораторияни очиш ишида, Ахборот-ресурс марказининг электрон базасини тўлдиришда иштирок этиш


Шахсий фазилатлари (10 балл)

16.

Илмий даража ва илмий унвон


17.

Малака ошириш курсларидан ўтиш


18.

Хорижий тилларни эгаллаганлик, материалларни ишлаб чиқиш ва фанни ўқитишда улардан амалда фойдаланиш


19.

Хорижий таълим муассасалари ва илмий муассасаларда стажировкадан ўтиш



ЖАМИ (энг кўп балл - 110)



  

Изоҳ: олий таълим муассасасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, кўрсаткичлар ичида тегишли мезонлар бўйича балларни тақсимлаш олий таълим муассасаси томонидан белгиланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 40-модда):


а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Олий таълим муассасаларининг

профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ

тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

  


(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдорлари


I гуруҳ

II гуруҳ


1. Кафедра мудири:




фан доктори илмий даражасига ёки профессор унвонига эга бўлган


1 802 415

1 721 777

фан номзоди илмий даражасига ёки доцент унвонига эга бўлган, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


1 721 777

1 655 821

илмий даражага эга бўлмаган


1 655 821

1 589 509

2. Профессор:




фан доктори илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражаларига эга бўлган


1 721 777

1 655 821

фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражаларига эга бўлган


1 655 821

1 589 509

илмий даражага эга бўлмаган


1 589 509

1 511 061

3. Доцент:




илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


1 589 509

1 511 061

илмий даражага эга бўлмаган


1 511 061

1 433 508

4. Катта ўқитувчи:




илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 511 061

1 433 508

илмий даражага эга бўлмаган


1 433 508

1 357 681

5. Ассистент, ўқитувчи:




илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


1 357 681

1 282 486

илмий даражага эга бўлмаган


1 282 486

1 208 431

6. Ўқитувчи-стажёр


1 131 557

                 

Изоҳлар:

1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

2. Профессорлар ва доцентларнинг базавий лавозим маошлари тегишли равишда профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга (катта илмий ходимга) белгиланади.

3. Профессор-ўқитувчилар таркибидан профессор ёки доцент лавозимларига тайинланган, бироқ тегишли илмий унвонга эга бўлмаган шахсларга икки йилгача бўлган муддатга базавий лавозим маошлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

профессор - 1 589 509 сўм;

доцент - 1 511 061 сўм";


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Олий таълим муассасаларининг

раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ



(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим

маошлари миқдорлари


I гуруҳ

II гуруҳ

  

1. Ректор:




академик илмий унвонига эга бўлган


2 033 591

1 950 979

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган


1 950 979

1 868 807

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


1 868 807

1 802 415

2. Ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор:




профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган


1 868 807

1 802 415

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


1 802 415

1 721 777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1 721 777

1 655 821

3. Халқаро алоқалар, капитал қурилиш ва молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор:




профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган


1 760 106

1 693 638

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


1 693 638

1 626 864

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1 626 864

1 559 993

4. Филиал директори:




академик илмий унвонига эга бўлган


1 950 979

1 950 979

профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган


1 868 807

1 868 807

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 802 415

1 802 415

5. Филиал директорининг ўринбосари:




профессор илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фан доктори илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган


1 802 415

1 802 415

доцент илмий унвонига, фан номзоди илмий даражасига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

1 721 777

1 721 777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1 655 821

1 655 821

6. Декан:




илмий унвонга ёки илмий даражага, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


1 721 777

1 721 777

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1 655 821

1 655 821

7. Декан ўринбосари:




илмий унвонга ёки илмий даражага ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий  мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


1 655 821

1 655 821

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган


1 589 509

1 589 509

8. Ҳисоблаш маркази бошлиғи


660 948

618 587

                                 

Изоҳ.

Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 сентябрь, 34-сон, 455-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 73-модда