язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Банк операциялари/ Банк ҳисоби. Банкка қўйилган омонат/ Марказий банк Бошқарувининг 22.07.2015 й. 19/11-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.08.2015 й. 2711-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2015 й.

N 2711




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.07.2015 й.

N 19/11


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

депозит операцияларини амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сон "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 31 декабрдаги 42/1-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 97-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/2-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2205-1, 2012 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2012 й., 46-47-сон, 530-модда).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                               Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 сентябрь, 34-сон, 460-модда