язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сув муҳофазаси ва сув объектлари/ Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.04.1992 й. 174-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 апрелдаги

174-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва

бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар

ва коллекторларнинг, шунингдек ичимлик суви

ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва

маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган

сув манбаларининг сувни муҳофаза

қилиш зоналари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом сувни муҳофаза килиш зоналарини ва сув иншоотларининг санитария мухофазаси зоналари округларини белгилаш тартибини, шунингдек сув ресурслари ифлосланиши, булғаниши ва тугашининг олдини олиш учун бу зоналарда хўжалик фаолияти тартибини бошқариб боради.


2. Сув омборлари ва бошқа сув хавзалари атрофига, шунингдек, дарёлар, магистралъ каналлар ва коллекторлар бўйлаб сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғок бўйи минтақалари белгиланади; хўжалик-ичимлик сув таьминоти манбалари атрофида санитария муҳофазаси зоналари ва санитария-ҳимоя минтақалари белгиланади; минерал сувлар ва бошқа даволаш воситалари манбалари атрофида санитария муҳофазаси округлари белгиланади.

Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг белгиланиши сув омбарлари хўжалик ичимлик сув таьминоти даволаш ва аҳолининг маданий-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бошқа сув манбаларининг зоналари ва санитария муҳофазаси округларини белгилаш заруриятини истисно этмайди.


3. Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва санитария мухофазаси зоналари (округлари) табиатни мухофаза қилиш органлари ва тегишли сув иншоотларидан фойдаланувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ваташкилотларнинг таклифлари бўйича белгиланади.


4. Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича ишлар гидрологик, гидрогеологик, муҳандислик-геология, санитария-эпидемиология, агрохўжалик, тупроқ, геоботаник ва топографик қидирувлар ва тадқиқотлар маълумотларидан фойдаланилган ҳолда лойиҳа ташкилотлари мутахассислари томонидан бажарилади.


5. Ишлаб турган сув иншоотлари буйича сувни муҳофаза қилиш тадбирлари икки босқичда бажарилади:

биринчи босқичда бу минтақаларда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва хўжалик фаолияти тартиби белгиланади:

иккинчи босқичда қурилиш нормалари ва қоидаларига, шунингдек, тармоқ; методик кўрсатмаларига мувофиқ заруриятга кўра муҳандислик, мелиоратив, санитария-техника ва бошқа тадбирлар амалга оширилади.


6. Янгидан қурилган сув иншоотлари буйича сувни муҳофаза қилиш тадбирлари мазкур Низомга риоя қилинган ҳолда сув иншооти қурилиши лойиҳа ҳужжатлари таркибида ишлаб чиқилади.


7. Сувни муҳофаза қилиш зонасига киритилган ерлар, дарёлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, магистрал каналлар ва коллекторлар, гидроузеллар, насос станцияларининг қирғоқ бўйи ерлари ҳамда сув таьминоти ва минерал сув таъминоти манбаларининг санитария муҳофазаси зоналари (округлари) ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва ердан фойдаланишларидан олиб қўйилмайди, балки мазкур Низомнинг талабларига риоя қилинган ҳолда улар томонидан фойдаланилади.

8. Дарёлар, сув омборлари, сув ҳавзалари, магистраль, хўжаликлараро каналллар ва коллекторлар, гидроузеллар, насос станциялари ва бошқа сув иншоотларининг кирғоқ буйи зоналари маҳаллий бошқарув органларининг қарори билан улардан нормал фойдаланиш учун зарур бўлган табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлаш мақсадида бу обьектлар тегишли бўлган кархоналар, муассасалар, ташкилотларга берилади.

Сув таъминоти ва минерал сув манбалари санитария мухофазасининг биринчи зонаси минтақалари (округлари) ва участкалари билан биргаликда сув олиш ва бошқа иншоотлар қуриш учун белгиланган тартибда бу иншоотлардан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга фойдаланишга берилади.



СУВ ОМБОРЛАРИ ВА БОШҚА СУВ ҲАВЗАЛАРИНИНГ

СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


9. Сув омборлари ва башқа сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза қилиш зонаси уларнинг акваториясига туташиб кетувчи ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳудудлар санитария ҳолатини зарур даражада сақлаш. Сувнинг ифлосланиши ва булғанишининг ҳамда сув омборларининг тупроқ эрозияси билан лойқаланишининг олдини олиш шунингдек, қулай сув режимини ташкил этиш ва унга амал қилиш мақсадида махсус режим ўрнатилади ҳамда мазкур иншоотлар кимга қарашли бўлса ўша ташкилотлар билан уларни сақлаш учун маблағ жалб қилган ҳолда фойдаланишнинг зарур талабларини кафолатли таъминлаш тўғрисида шартнома мажбуриятлари имзолангандан кейин хўжалик фаолиятига рухсат берилади.


10. Сувни муҳофаза қилиш зоналари сув омбори ва бошқа сув ҳавзаларининг бутун периметри буйича белгиланади.

Сувни муҳофаза қилиш зонасининг таркибига қуйидагилар киради:

қирғоқларни 50 йил ичида қайта ишлаш лойиҳалаштирилаётган зона (янги қурилиш чегараланган зона);

сойлик, жарлик, қирғоқ бўйи қияликлари ва тик қиялиги 5 градусдан кўп бўлган нураган ерларни ўз ичига олувчи эрозия жиҳатдан актив зоналар, сув омборлари ва сув ҳавзаларига бевосита туташиб кетувчи силжувчи участкалар;

сув омборларида сувнинг тезлик билан тиргак даражасига кўтарилиши шароитида вақтинча сув босган зоналар;

доимий сув босган зона;

сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари қирғокларига экилган иҳота дарахтлари.


11. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг кенглиги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг ваэифасидан, уларга туташ ерларнинг характеристикаси ва улардан хўжалик жиҳатдан фойдаланишдан, жойнинг рельефидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши ва қуйидагича бўлиши керак:

катта сув омборлари ва бошка сув ҳавзалари (сиғими 1,1 дан 10 куб километргача бўлган) атрофида - 200 - 250 метр;

ўртача сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,6 дан 1 куб километргача бўлган) атрофида - 150 - 200 метр;

кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,2 дан 0,5 куб километргача бўлган) атрофида - 100 - 150 метр;

жуда кичик сув омборлари ва сув ҳавзалари (сиғими 0,1 куб километрдан кам бўлган) атрофида - 50 метргача.

12. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг чегараларм жойнинг конкрет шароитини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши ҳамда баландликда жойлашнам ҳудудлар, дарё водийларининг четлари, сойликлар, йўл-транспорт тармоқлари ва бошқа муҳандислик имшоотлари билан бирга уюшмаган юза оқимини қисман ўз ичига олувчи табиий ва сунъий чегаралар билан бирга қўшилиши керак.

Сув омбори сувни муҳофаза қилиш зонасининг ички чегараси сувнинг нормал тиргак даражасида унинг кесимидан, бошка сув ҳавзалариники - сувнинг ўртача кўп йиллик даражасидан бошлаб қабул қилинади.


13. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ерларида жойлашган кичик сув омборлари ва бошқа сув хавзалари атрофидаги сувни муҳофаза қилиш зоналари жойнинг конкрет шароитлиридан келиб чиқиб белгиланади ҳамда санитария талабларига риоя қилинган ҳолда фойдаланилади.


14. Сув омбооларида ва балиқчилик хўжалиги аҳамиятига эга бўлган бошқа сув ҳавзаларида балиқчилик ҳўжалиги ва бошқа идораларнинг органлари фаолияти, муҳофаза идораларидан ташқари фойдаланиш юзасидан барча зарур талабларга риоя қилиш кафолати ва уни сақлаш учун маблағлар жалб қилинган холда иншоотнинг эгаси билан келишилган тақдирда ҳамда шартнома асосида юритилиши мумкин..


15. Сув омборлари ва сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида қирғоқ бўйи минтақаси ажратилади. Бу ерда анча катъий хўжалик фаолияти тартиби ўрнатилади.

Қирғоқ бўйи минтақаси таркибига. одатда, сувни ҳимоя қилиш зонаси чегарасида пляжлар, қирғоқ камарлари, силжиш участкалари, тош уюмлари киради.

Қирғоқ бўйи минтақасининг энг кам ҳажмлари сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларига туташиб кетувчи ерлар (шудгор, пичанзор ва бошқалар) нинг турига ва сув ҳавзаларининг сиғими ҳисобга олинган ҳолда қияликларнинг тиклигига боғлик равишда белгиланади.

Шудгор, кўп йиллик дарахтзор, ўрмонлар ва дархатзор-чангалзор жойларда кирғоқ бўйи минтақалар 3 градусгача тик қияликларда 55 метргача, 3 градусдан 8 градусгача -35-40 метргача белгиланади. Оғиш 8 градусдан кўп бўлганда қирғоқ буйи минтақа кенглиги ҳар бир конкрет ҳолатда алоҳида белгиланади.

Барча ҳолларда қирғоқ буйи минтиқа сув ҳавзасининг норимал горизонти шароитида сув кесимидан камида 20 метр кенгликда белгиланади.


16. Қирғоқнинг қайта ишланадиган участкаларида қирғоқ бўйи минтақанинг энг кам кенглиги қирғоқнинг 5-10 йилда лойиҳалаштирилаётган чекиниши катталиги ҳисобга олинган холда кўпайтирилиши керак.


17. Аҳоли пунктлари доирасида сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари қирғок бўйи минтақалари ҳажми табиатни муҳофаза қилиш ва санитария назорати давлат органлари, шунингдек, меъморчилик ва сув хўжалиги органлари билан келишилган холда конкрет шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


18 Агар мазкур ниэомнинг 14-16-бандларига мувофиқ, белгиланган қирғоқ бўйи минтақанинг ички чегараси сув омбори ёки сув хавзаси учун бегоналаштирилган ернинг чегарасига нисбатан қирғоққа яқин бўлса қирғоқ бўйи минтақаси ернинг бегоналаштирилиши чегараси буйича белгиланади, агар бегоналаштирилган ердан нарида бўлса, қирғоқ бўйи минтақа чегараси ернинг бегоналаштирилиши доирасидан ташқарига чиқиши мумкин.



ДАРЁЛАРНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


19. Сувни муҳофаза қилиш зоналари кимга қарашлилиги ёки кимнинг ер эгалиги ва ердан фойдаланишида бўлган жойдан оқишидан қатъий назар доимий ёки вақтинчалик оқимга эга бўлган барча дарёлар, сойлар ва жилғалар бўйлаб белгиланади.


20. Сувни муҳофаза қилиш зонасига қайирлар, ер ости сувлари туфайли нураган, тошқин пайтида сув босадиган участкалар. қайирдан кейинги дастлабки поғона-поғона ёнбағирлар, ўзак қирғоқларнинг четлари ва тик қияликлари, дарё водийсига оқувчи сойлар. силжийдиган участкалар, қирғоқларнинг қайта ишланадиган участкалари киритилади.


21. Дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарининг ички чегаралари сувнинг ўртача кўп йиллик кесимидан бошлаб қабул қилинади.


22. Дарёлар, сойлар ва ирмоқларнинг сувни мухофаза қилиш зоналари кенглиги геоморфологик, гидрогеологик шароитлар ҳисобга олинган ҳолда туташ ерлардан фойдаланиш характерига ҳамда ўртача кўп йиллик сарфга кўра қуйидаги миқдорларда қабул килинади:

катта дарёларда (сув сарфи секундига 100 куб метрдан ортиқ) 300-500 метр;

Ўртача дарёларда (сув сарфи секундига 5 куб метрдан 100 куб метргача) - 100-300 метр;

кичик дарёларда ( сув сарфи секундига 2 куб метрдан 5 куб метргача) - 50-100 метр;

жуда кичик дарёларда (сув сарфи секундига 2 куб метргача бўлган сойлар) - 50 метргача.

Сувни муҳофаза қилиш зонасининг кенглиги дарёнинг бутун уэунлиги бўйлаб унинг ҳар бр бўлагида сув сарфига боғлиқ равишда ҳар хил белгиланади.


23. Амударё ва Сирдарёнинг, уларнинг ирмоқларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳажмлари сув хужалиги лойиҳа ташкилотлари томонидам ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича белгиланади.


24. Балиқчилик хўжалиги аҳамиятига эга бўлган сув иншоотлари учун сувни муҳофаза қилиш зонасининг кенглиги балиқчилик хўжалиги органлари билан табиатни муҳофаза қилиш ва сув хўжалиги органлари ўртасида келишилади ҳамда улар томонидан киргокни мустаҳкамлаш. Қирғоқни ҳимоя қилиш ва экология талабларини бузмаслик кафолатланган махсус қарор билан расмийлаштирилади.


25. Дарё ва сойларнинг қирғоқлари буйича сувни муҳофаза қилиш зонаси доирасида қирғоқ минтақаси ажратиб кўрсатилади. Бу минтақада хўжалик фаолияти юритиш қатьий чеклаб қўйилади ҳамда у ёки бу саноат-фуқаролик қурилиши, уй-жой, ижтимоий-маиший ва маданий иншоотлар қуриш тақиқланади

Дарё ва сойлар қирғоқ; бўйи минтақасининг кенглиги сувнинг ўртача кўп йиллик кесимига кўра аниқланади ҳамда дарёларда уларга туташиб кетган экин майдонларига ва кирғоқ; қияликлари тиклигига боғлиқ равишда қуйидаги ҳажмларда белгиланади.

шудгор ва кўп йиллик дарахтзор жойларла қияликлар тиклиги 3 градусгача бўлса - 35-55 метр ва 3 градусдан ортиқ бўлса - 55-100 метр;

пичанзор ва яйловларда қияликлар тиклиги 3 градусгача бўлса 25-35 метр ва 3 градусдан ортиқ бўлса 35-50 метр;

Ўрмон ва дарахтзор-чангалзор майдонларда қияликлар тиклиги 3 градусгача бўлганда - 35-55 метр ва 3 градусдан ортиқ бўлганда -55-100 метр.

Энг кўп аҳамият бериш кўпроқ емирилган тупроққа тегишлидир.

Тоғ дарёлари ва вақтинча сув оқадиган сойлар учун қирғоқ буйи минтақа кенглиги ҳар бир конкрет ҳолатда туташган ерлардан фойдаланиш характери ва уларнинг сув ҳолатига таьсиридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Аҳоли пунктлари доирасида дарё ва сойларнинг кирғоқ бўйи минтақаси ҳажмлари табиат муҳофазаси ва санитария наэорати давлат ооганлари, шунингдек, меъ.морчилик ва сув хужалиги органлари билан келишилган ҳолда конкрет шароитлардан келиб чиқиб белгиланади.



МАГИСТРАЛ КАНАЛЛАР ВА КОЛЛЕКТОРЛАРНИНГ

СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ ВА ҚИРҒОҚ

БЎЙИ МИНТАҚАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


26. Барча магистрал каналлар, уларнинг тармоқлари ва хўжаликлараро тақсимловчилари, магистрал ва хўжаликлараро коллекторлар бўйлаб қирғоқ бўйи минтақалари белгиланади. Уларда хўжалик фаолиятининг махсус тартиби жорий этилади ҳамда бу иншоотлар тегишли бўлган хужаликларнинг розилигисиз у ёки бу сув олувчи машина , механизмлар ўрнатиш., вақтинчалик доимий иншоот , бинолар қуриш тақиқланади.


27. Қирғоқ бўйи минтақалар ва уларда ўрнатиладиган иншоотлар сувнинг оқимлари билан ифлосланишидан, қирғоқларнинг нураш жараёнидан, очиқ сув оқимларидан ва сувнинг ҳолатига таьсир этувчи бошқа ҳаракатлардан ҳимоя қилишни таьминлаши керак. Бунда барча сув истеъмолчилари томонилан исталган ҳажмда сув олиш сув хўжалиги ташкилотлари билан тузилган шартномалар бўйича амалга оширилиши мумкин.


28. Қирғоқ бўйи минтақанинг ички чегараси каналлар ва коллекторлар сувларнинг ҳисоб-китоб кесимидан келиб чиқиб ўрнатилади, ташқи чегара ерларнинг бегоналаштирилиши чегарасига мувофиқ келиши керак

Қирғоқ бўйи минтақанинг кенглиги ва каналлар, коллекторларни бегоналаштириш минтақаси сув хўжалиги органлари томонидам белгиланган очиқ сув оқимларининг намунавий ихтисослари ва уларнинг қурилиши лойиҳаларига кўра ер ажратишнинг амалдаги нормаларига мувофиқ белгиланади.


29. Лойиҳада назарда тутилган каналлар ва коллекторларнинг кирғоқ бўйи минтақаси ҳудуди бу иншоотлар қарашли бўлган сув хўжалиги ташкилотларига берилади.


30. Сувнинг ҳолатига таъсир кўрсатишнинг олдини олиш мақсадида секундига 50 куб метрдан ортиқ сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистрал каналлар, лойиҳа ҳисоб-китоб сув секундига 10 куб метрдан ортиқ бўлган магистрал коллекторлар бўйлаб сувмни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилади.


31. Магистрал каналлар ва коллекторлар сувни муҳофаза қилиш зоналарининг кенглиги геомофологик, гидрогеологик шароитлар, туташиб кетган ерлардан фойдаланиш характери ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда бегоналаштириш минтақаси чегарасидан қуйидаги ҳажмларда қабул қилинади:

секундига 50 дан 100 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистрал каналлар, лойиҳа ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 10 дан 20 куб метргача бўлган коллекторлар учун - 100 метр,

секундига 100 дан 150 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистрал каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 20 дан 50 куб метргача бўлган коллекторлар учун - 200 метр:

секундига 130 куб метрдан ортиқ сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистрал каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 50 куб метрдан ортиқ, бўлган коллекторлар учун - 300 метр.



ХЎЖАЛИК-ИЧИМЛМК СУВ ТАЪМИНОТИ

МАНБАЛАРИНИНГ САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ

ЗОНАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


32 Барча ишлаб турган, лойиҳалаштрилаётган қурилаётган водопроводларда санитария - эпидемиология ишончлилигини таъминлаш мақсадида сув олиш жойларидаги сув таъминоти манбалари санитария муҳофазаси зоналарини, водопровод иншоотлари зонаси ва. санитария ҳимоя минтақасини ҳамда сув ҳавзаларининг санитария - ҳимоя минтақаларини ўз ичига олувчи санитария муҳофазаси зонаси белгиланади.


33. Сув олиш жойидаги сув таьминотининг юза ва ер ости манбалари санитария муҳофазаси зонаси уч минтақадан иборат бўлиш керак:

биринчи минтақа - қаттиқ тартибли минтақа;

иккинчи ва учинчи минтақалар - хўжалик фаолияти чекланган тартибли минтақалар.


34. Сув таминоти юза манбаларининг санитария муҳофазаси зонаси бнринчи минтақасининг чегаралари сув олиш жойларидан қуйидагича масофада белгиланади:

а) дарё ва каналлар учун.

оқим бўйлаб юқорига - камида 200 метр:

оқим бўйлаб қуйига- камида 100 метр

сув олиш жойига туташиб кетувчи қирғоқ бўйлаб ёз-куз сув сатҳи бўйича сув кесимининг камида 100 метри;

қарама-қарши қирғоқ томон йўналишда:

дарё ва каналлар кенглиги 100 метрдан кам бўлганда - ёз-куз пайтидаги сув сатҳиниинг бутун акваторияси ва сув кесимидан 50 метр кенгликдаги қарама-қарши қирғоқ дарёлар, ва каналлар кенглиги 100 метрдан кўп бўлганда-кенглиги камида 100 метр бўлган акватория минтақаси;

б) сув омборлари ва кўллар учун:

акватория бўйича барча йўналишларда - камида 100 метр;

сув олинадиган жойга туташиб кетувчи қирғоқ бўйича -сув омборида нормал тамба даражасида ва кўлда ёз-куз пайтидаги сув сатҳи шароитида сув кесимидан камида 100 метр.


35. Сув таъминоти юза манбаларининг санитария муҳофазаси зонасининг иккинчи минтақаси чегаралари қуйидагича белгиланади;

а) дарё ва каналлар учун:

оқим бўйлаб юқорига, ирмоқлар ҳам шу жумлага киради, - дарё ва каналлар кенглиги ва узунлиги бўйича ўртача сув оқими тезлигидан ҳамда ёз-куз пайтида сув сатҳининг ўртача ойлик сув сарфи 95 фоиз таъминланганда сувнинг минтақа (пояс) чегарасидан сув олиш жойигача оқиб келиш вақтидан келиб чиққан ҳолда камида 3 сутка;

оқим бўйлаб қуйига - биринчи минтақа (пояс) чегарасидан камида 250 метр;

ён томондаги чегаралар - ёз-куз пайтидаги сув сатҳи шароитида сув кесими масофасидан-текисликдаги релъефда - 500 метр, тоғли рельефда -дарё ёки канал томонга қараган биринчи қияликнинг юқорисигача, лекин қиялама нишабликдаги 750 метрдан ва тик қияликда 1000 метрдан кўп эмас;

б) сув омборлари ва кўллар учун шамоллар сони сув олиш жойига томон 10 фоизгача бўлганда барча йўналишларда акватория бўйлаб 3 километр масофагача, шамоллар сони 10 фоиздан ортиқ бўлганда 5 километргача, ён томондаги чегаралар - сув омборида тамбанинг нормал даражасида ва кўлда сувнинг ёз-куз пайтидаги сатҳи шароитида сув кесимидан текисликдаги рельефда 500 метр масофада, тоғлик жойдаги рельфеда - сув омбори ёки кўлга қараганда биринчи қияликнинг юқорисигача, лекин қиялама нишабликдаги 750 метрдан ва тик кияликда 1000 метрдан кўп эмас.


36. Сув таъминоти юза манбалари санитария муҳофазаси зонасининг учинчи минтақаси чегаралари дарё ва каналлар оқими бўйлаб юқорига ва қуйига ёки иккинчи минтақа учун бўлганидек сув омбори ва кулларнинг акваторияси бўйлаб барча томонларга, ён томондаги чегаралар - сув айиргич бўйлаб, бироқ дарё ва каналлар ёки сув омборлари ва кўллардан 3-5 километрдан кўп бўлмаган масофада бўлиши керак.


37. Сув таъминоти ер ости манбаининг санитария муҳофазаси зонаси биринчи минтакаси чегаралари якка сув олиш жойидан (қуруқ, шахта кудуғи, каптаж) ёки гуруҳли сув олишда энг чеккадаги сув олиш иншоотидан бошлаб қуйидагича масофада ўрнатилиши керак

муҳофаза қилинган ер ости сувларидан фойдаланилганда - 30 метр,

етарлича муҳофаза қилинмаган ер ости сувларидан фойдаланилганда - 50 метр,

инфильтрацион сув олиш жойларида сув манбанинг юзасидан камида 150 метр,

ирмоқли сув олиш жойларда ёки инфильтрацион сув олиш жойига қуюлувчи участкада - мазкур Низомнинг 34-бандига мувофиқ сув таъминоти юза манбанинг биринчи минтақаси зонасига ўхшаш,

ер ости сувлари заҳиралари ёпиқ типдаги имфильтрацион иншоотдан сунъий равишда тўлдирилганда - 50 метр. очик типда -100 метр.


38. Ер ости манбаи сув таьминотининг санитария муҳофазаси зонаси иккинчи минтақасининг чегараси иқлим районларига ва микроб билаи ифлосланишининг сув олиш жойига қадар 100 дан 300 суткагача силжиши ҳисобга олинган ҳолда муҳофазаланганлигига кўра белгиланади.


39. Зонанинг учинчи минтақаси чегараси сувнинг кимёвий ифлосланиши сув олиш жойига силжиши вақтига кўра аниқланади. У сув олиш жойидан фойдаланишнинг қабул қилинган муддатидан ортиқ бўлиши, лекин камида 25 йил ўтиши керак.

Нам сақлайдиган қатламнинг инфильтрацион озиқланиши шароитида санитария муҳофозаси зонасининг иккиичи ва учинчи минтақаларини мазкур Низомнинг 35 аа 36-бандларига мувофиқ сув таьминоти юза манбаининг иккинчи ва учинчи минтақалари чегараларига татбиқан қабул қилиш керак.


40. Водопровод иншоотлари (насос станциялари, сувни тайёрлаш станциялари, сиғим станциялари) санитария муҳофазаси зоналари биринчи минтақа чегарасидан ва унинг атрофига санитария-ҳимоя минтақаси (кўриқлаш зонасидан иборат булиши керак.


41. Водопровод иншооатлари ҳудуди санитария муҳофазаси биринчи минтақасининг чегараси майдоннинг ўраб олинишига мос келади ва қуйидаги масофада бўлиши керак.

тоза сув ҳавзалари деворидан. фильтрлардан, контактли ёритгичлардан - камида 30 метр масофада;

қолган бошқа иншоотлардан ва водопровод минорасидан камида 15 метр масофада.


42. Сув таъминоти манбаи зонаси иккинчи минтақаси ташқарисида жойлашган водопровод иншоотлари тўсиқлари атрофидаги санитария-ҳимоя минтақаси камида 100 метр кенгликка эга бўлиши керак.


43. Водопровод бўйлаб санитария-ҳимоя минтақалари белгиланади, уларнинг кенглиги энг чеккадаги водпороводдан бошлаб ҳисобланади:

қурилиши тугалланган ҳудудда қуруқ тупроққа ётқизилганда диаметри 1000 миллиметргача бўлганда камида 10 метр ва диаметри катта бўлганда камида 20 метр, нам тупроқда - диаметридан қатъий назар камида 50 метр қурилиб тугалланган ҳудудда давлат санитария назорати ва табиат муҳофазаси органлари билан келишилгаи ҳолда минтақа кенглигининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳажмларини камайтиришга йўл кўйилади.



ДАВОЛАШ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЭҲТИЁЖЛАРИ

УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МИНЕРАЛ СУВ

МАНБАЛАРИНИНГ САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ

ОКРУГЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


44. Аҳолини даволаш ва маданий-соғломлаштириш эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган минерал сув манбалари. шифобахш балчиқ олинадиган жойлар, минерал кўллар атрофига даволаш манбаларининг табиий физик ва кимёвий хоссаларини сақлаш. шунингдек, уларни бузилишдан, ифлосланишдан ҳамда муддатидан илгари тугаб қолишдан асраш мақсадида санитария муҳофазаси округи белгиланади.

Бир ёки бир-бирига боғлиқ бир неча минерал сув конларидан, аралаш пляжлардан ва бошқа табиий даволаш воситалардан фойдаланилганда улар учун санитария мухофазасининг ягона округи белгиланиши мумкин.


45. Саиитария муҳофазаси округи уч зонага бўлинади:

биринчиси қаттиқ тартибли зона.

иккинчиси - чекланган зона,

учинчиси - кузатиш хонаси.


46. Биринчи зона минерал сувлар юзага чиқадиган, шифобахш балчиқ конллари. минерал кўллар. сувидан даволаш мақсадларида фойдаланиладиган кўрфазлар, пляжлар жойлашган жойларни, шунингдек, денгизнинг қирғоқ бўйи минтақасини ва пляжларга туташиб кетувчи кенглиги камида 100 метрли ҳудудни қамраб олади.


47. Иккинчи зона юза сувларнинг минерал сувлар юзага чиқадиган жойга шифобахш балчиқ конларига, минерал кўллар ва кўрфазларга, минерал манбалар ҳосил қилишда иштирок этувчи минерал ва чучук сув циркуляцияга учрайдиган ер юзасидан унча чуқур бўлмаган жойларга томон оқиши юз берадиган ҳудудни;

минерал сувлар ва шифобахш балчиқлар табиий сунъий сақланадиган жойларни;

санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш муассасалари жойлашган ҳудудни, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларига кўра парклар, ўрмон-парклар ва бошқа кўкаламзор жойлар барпо қилиш мўлжалланган ҳудудни қамраб олади. Курортнинг санитария муҳофазаси округи учун назарда тутилган қоидаларга риоя килинмаган ҳолда улардан фойдаланиш ифлосланишга, таркибнинг ўзгаришига ёки минерал сув ва шифобахш балчиқ зоналарининг тугаб қолишига ёхуд буларнинг барчаси бир бўлиб табиий даволаш воситаларининг ёмолашувига олиб келиши мумкин.


48. Учинчи зона (сиртдан унинг чегаралари санитария муҳофазаси округи чегаралари билан мос келади) гидроминерал ресурслар озиқланадиган ва пайдо бўладиган бутун жойларни, худудни ўраб олган ўрмонорни, шунингдек, санитария муҳофазаси округи учун белгиланган қоидаларга риоя қилинмаган ҳолда халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилиши минерал сув ва шифобахш балчиқ, конларининг гидрогеологик тартибига, санитария ва ландшафит-иқлим шароитларга нохуш таъсир кўрсатиши мумкин бўлган худудни қараб олади.



СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИДА ВА

САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ ЗОНАЛАРИДА

ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ ТАРТИБИ


49. Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, сойлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида қуйидалан тақиқланади:

ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига, бегона ўтларга қарши ишлатиладиган заҳарли дориларнинг ҳар қандайини қўллаш ва кўмиш;

заҳарли дорилар, пестицидлар, гербицидлар ва минерал ўғитлар сақланадиган омборлар, аппаратларни заҳарли дорилар билан тўлдирадиган майдончалар, авиация-кимё ишларини олиб бориш учун учиш-кўмиш йўллари қуриш;

канализация тозалаш иншоотларини ва оқова сувларни турли хил тўплагичларни жойлаштириш;

чорвачилик комплекслари ва фермаларини, паррандачилик фабрикаларини жойлаштириш, ҳайвонлар, моллар ва паррандалар кўмиладиган, ахлат ва ишлаб чиқариш, кимё ва радиоактив моддалар чиқиндилари тўпланадиган жойга айлантириш, шунингдек. тайёрланган суюқ гўнгни суғоришда фойлаланиш тўхташ жойлари, ёнилғи-мойлаш материаллари заправка пунктлари. автотранспорт, тракторлар, кишлоқ, хўжалик техникаси ва бошқа техника тузатиладиган. ювиладиган ва техник қаровдан ўтказиладиган жойлар қуриш:

қор қопламига ўғит солиш, таркибида гўнг бўлган оқова сувлардан тозаламасдан ўғит сифатида фойдаланиш, шунингдек, тозаланмаган саноат ва хўжалик-маиший оқова сувларни ташлаш;

молларни нормалаштирмай ўтлатиш, айниқса жарлик-ботқок, жойларда;

дарахтлар ва буталарни кесиш, ўрмонни парваришлаш учун кесиш ва санитария кесиши бундан истисно.

Сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар ва сойларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида сувнинг ҳолатига таьсир кўрсатувчи қурилиш. тубни чуқурлаштириш ва портлатиш ишлари олиб бориш, фойдали қазилмалар ва сув ўтларм қазиб олиш, кабеллар, трубопроводлар ва бошқа коммумикациялар ётқизиш, бурғилаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни бажариш табиат муҳофазаси ва санитария назорати давлат органлари, шунингдек. сув хужалиги органлари билан келишилган ҳолда факат туман бошқарув органларининг рухсати бўйича амалга оширилиши керак.

Сув тиргаги нормал даражасидан, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларидан 2 километр масофада қишлоқ хўжалиги ва Ўрмонзор ерларга зарарли дориларни авиация ёрдамида сепиш такикланади.


50. Қирғоқ бўйи минтақаси доирасида мазкур Низомнинг 49-бандида белгиланган чеклашларга қўшимча равишда куйидагилар тақикланади.

туман бошкарув оргамларининг табиат муҳофазаси давлат органлари ва сув хўжалиги органлари билан келишилган рухсатномасисиз қишлок; хўжалик экинлари етиштириш (ёш дарахт қаторлари орасига экилган вақтинчалик экинлардан ташқари),

органик ва минерал ўғитларни қўллаш,

мол боқиш ва молларни ёз даврида сақланадиган жой ташкмл этиш;

иншоотларнинг ҳар қандай хилини қуриш ва мавжудларини кенгайтириш,

махсус ажратилган жойлар ташқарисида палаталар тикиш, автомобилларнинг тўхташ жойлари ва қайиқлар боғлаб қўйиладиган жойлар қилиш;

ўғитлардан бўшаган тараларни йўқ қилиш;

ўғитларни транспортда ташиш ва сепишда кўлланиладиган тара, машина ва асбоб ускуналврни тоэалаш, ювиш;

жун, каноп, тери ювиш.


51. Сув таъминоти юза ва ер ости манбалари санитария муҳофазаси зонаси биринчи минтақаси ҳудудида шунингдек, водпровод иншоотлари санитария муҳофазаси зонаси биринчи минтақаси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

асосий водопровод иншоотларидан ташқари қурилишнинг барча турлари;

уй-жой ва жамоат биноларини жойлаштириш, одамларнинг яшаши шу жумладан водоправодда ишловчи одамларнинг яшаши,

водапровод иншоотларига хизмат кўрсатувчи трубопроводлардан ташқари турли мақсадлардаги трубопроводларни ётқизиш:

оқава сувларни юза манбаларга чиқариш. чўмилиш сувлоқ ҳосил қилиш мол боқиш, кир ювиш. балиқ овлаш, ва зарарли дорилар, пестицидлар. гербицидлар, минерал ва органик ўғитларни қўллаш, сақлаш ва кўмиш тақиқланади;

барча бинолар сувни чиқариб ташлашнинг энг яқин сис-темасига канализация қилинган оқава сувларни тозалаш ишоотлари биринчи минтақа ташқарисига жойлашган бўлиши керак канализация мавжуд бўлмаган тақдирда нотоза нарсаларни чиқариб ташлашнинг санитария талаблари ҳисоога олинган ҳолда сув ўтказмайдиан хандақлар қазилиши керак;

юза оқимни биринчи минтақа ташқарисига чиқариш таъминланиши керак;

дарахтларни санитария мақсадида кесиш ва уларни парвариш қилишга йўл қўйилади.


52. Сув таъминоти юэа ва ер ости манбалари санитария муҳофазаси зонаси иккинчи минтақаси ҳудудида шунингдек, водопровод иншоотлари санитария-ҳимоя минтақаси доирасида қуйидагилар тақиқланади:

ҳудуднинг нотоза нарсалар, ахлат гўнг саноат чиқиндилари, маиший ақовалар ва бошқалари билан ифлосланиши;

заҳарли дорилар ва минерал ўғитлар ёнилғи-мойлаш материаллари амборларинни, ўра-чуқурларни шлам сақланадиган жойларни ва сув таъминоти манбаларининг кимёвий ифлосланишига олиб келувчи бошқа иншоотларни жойлаштириш:

моллар кўмиладиган жойларни, қабристонларни, ассенизация ва фильтрлаш далаларни, суғориладиган деҳқончилик далаларини, гўнг сақланадиган омборхоналарни, силос сақланадиган чуқурларни, чорвачилик ва паррандачилик корҳоналари ва фермаларини, сув таьминоти манбаларининг микроб билан ифлосланишига олиб келувчи бошқа иншоотларни жойлаштириш;.

бевосита тошқин хавфи бўлган даврда. музлаган ёки қор билан қопланган далага ўғит сепиш, ўғитларни авиация ёрдамида сепишда сочилиб кетишига йўл қўйиш;

қум ва шағал қазиб олиш, шунингдек тубини чуқурлаш ишлари олиб бориш;

санитария муҳофазаси биринчи минтақасининг ташқи чегараларидан 500 метр масофада мол боқиш.


53. Сув таьминоти юза ва ер ости манбаларининг санитария муҳофазаси зонаси учинчи минтақаси ҳудудида табиат муҳофазаси ва санитария наэорати давлат органлари билан келишиб амалдаги санитария нормалари ва табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади.


54. Сув олиш жойларининг санитария-ҳимоя минтақалари зоналарида ҳожатхоналар. ювунди ўралар, гўнг сақланадиган жойлар, ахлатгхоналар ҳамда тупроқ ва грунт сувларининг ифлосланиши учун шароит яратувчи бошқа иншоотлар бўлмаслиги керак.

уюмлар ҳудудида, ассенизация далаларида. фильтрлаш далаларида, суғориладиган деҳқончилик далаларида, қабристонларда. моллар кўмиладиган жойларда сув олиш жойлари қуриш тақиқланади.


55. Минерал сув манбалари, шифобахш балчиқ конлари, минерал кўлларнинг санитария муҳофазаси округлари доирасида тупроқ, сув, ҳавони ифлослантирувчи, ўрмонлар ва бошқа дарахтзорларга зарар етказувчи, нураш жараёнлари ривожланишига олиб келувчи ҳамда сувнинг табиий даволаш хоссаларига ва худуднинг санитария аҳволига салбий таьсир кўрсатувчи барча ишлар тақиқланади.

Санитария мухофазаси округларида табиий даволаш воситаларининг эарур даражасидаги санитария ҳолатини таьминловчи, щунингдек даволаниш ва дам олиш учун қулай шароитлар яратувчи санитария-соғломлаштириш тадбирлари бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.


56. Биринчи зона ҳудудида табиий даволаш воситаларидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган фукароларнинг доимий ва вақтинча яшашлари, ишоотлар қурилиш, кон қазиш ва ер ости ишлари бажарилиши, шунингдек, манбанинг табиий даволаш хоссаларига ва ҳудуднинг санитария ҳолатига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни қилиш тақиқланади.


57. Иккинчи зона ҳудудида аҳолининг даволаниши ва дам олиши билан боғлиқ объектлар ва иншоотлар қурилиши, курортнинг ривожланиши аа ободончилиги бевосита боғлиқ бўлмаган кон ишлари ва бошқа ишларни бажариш, шимувчи қудуқлар қуриш, суғориш далаларига ва ер ости фильтрланишига моллар кўмиладиган жойларга, қабристонларга айлантириш. моллар оммавий ҳайдаб ўтиладиган жойларга айлантириш, ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш мақсадида заҳарли дориларни қўллаш, яшил дарахтзорларни чопиб ташлаш (ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш ва санитария кесишларидан ташқари) ҳамда ер участкалари, ўрмонлар ва сув ҳавзаларидан даволаш воситалари сифатининг ёмонлашувига ёки уларнинг камайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа хилда фойдаланиш тақиқланади.


58. Учинчи зона ҳудудида табиат муҳофазаси ва санитария назорати даалат органлари билан келишган ҳолда табиий даволаш воситаларига ва ҳудуднинг санитария ҳолатига салбий таьсир курсатиши мумкин бўлмаган барча иш турларига йул қўйилади.


59. Маҳаллий бошқарув органлари табиат муҳофазаси ва санитария назоарти давлат органларининг тавсияси билан маҳаллий санитария-гигиена шароитларини ҳисобга олган ҳолда сув иншоотлари сувни муҳофаза қилиш зоналарида хўжалик фаолиятининг қўшимча



СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИНИ

КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


60. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ёки табиат давлат органлари лойиҳаларнинг фойдаланиш талаблари ва зарур экологик ва санитария шароитларига мувофиқ туман бошкарув органларига таклифлар киритадилар. Агар таклифлар зарур даражада ҳал этилмаса, улар кўриб чиқиш учун вилоят бошқарув органларига берилади.


61. Вилоят туман бошқарув органлари бир ой муддат ичида сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёлари каби йирик ва мураккаб иншоотларда сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш Ўзбекистон Рвспубликаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра кўриб чиқилади ҳамда қарор тегишли вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

62. Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун доимий. туман, вилоят, реслублика комиссиялари ташкил этилади, Бу комиссиялар таркиби одатда табиат муҳофазаси органлври, сув хўжалиги, санитария назорати, меъморчилик, ер туэилиши, шунингдек, комиссияни тузувчи органнинг хоҳиши бўйича корхоналар, ташкилотлар, муассасалар вакилларидан иборат бўлади.

Комиссияга одатда, туман, вилоят, бошкарув оргнининг раҳбарларидан бири республика даражасида эса республика Бош вазирининг ўринбосари ёки ҳукуматнинг ихтиёри билан ҳукумат аъзоларидан бири бошчилик қилади.


63. Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш юзасидан таклифларни тайёрлаш учун лойиҳа ташкилотлари:

мелиорация ва сув хўжалиги, сув таъминоти иншоотларининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда улардан фойлалани бўйича амалдаги нормативларга, табиат муҳофазаси ва ер тузишнинг ҳудудий схемалари ва комплекс дастурларига. шунингдек, мазкур Низомга амал қиладилар;

сув иншоотлари жойлашган жойларнинг ҳамда грунт сувларипасайган ва кўтарилган зона доирасидаги туташиб кетган ҳудуднинг зоогеографик, ов хўжалиги, геоботаник тупрок; ўрмон хўжалиги, гидрогеологик характеристикасини ўрганади.

сув таъминоти акваториясининг ихтиологик, балиқ хўжалиги, гидрогеологик, гидробиологик, гидрокимёвий характеристикасини ўрганадилар (сув олиш иншооти створидан 2 километр юқори ва 2 километр қуйи зона ҳажмида);

санитария-эпидемиология вазияти тўғрисидаги маьлумотларни туплайдилар ва ўрганадилар,

флора ва фаунанинг алоҳида қўрикланадиган турлари, сув иншоотлари таъсири зонасида жойлашган табиат ёдгорликлари, қўриқхоналар тўғрисидаги маълумотларни туплайдилар ва ўрганадилар;

сувнинг ифлосланиши ва булғанишининг олдини олиш, унумдор ер майдонларини ва ҳудуднинг мавжуд тузилишини энг кўп даражада сақлаб қолиш, емирилиш жараёнларини, ернинг ботқоқламишини ва бошқа зарарли таъсирларни тўхтатиш ҳисобга олинган ҳолда сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш ва амалдаги норма ҳамда қоидаларни қўллаш имкониятларини ўрганадилар ва текширадилар;

сувнинг ҳолатига салбий таьсир кўрсатувчи иншоотлар рўйхатини аниқлайдилар.


64.Сувни муҳофаза қилиш зонасининг чегараси режали-картография асосга туширилади ҳамда участка ва ер-сувнинг тартиби ҳисобга олинган ҳолда умумий майдон аниқланади Режаларда сувни муҳофаза қилиш зонаси ва унга туташиб кетган участка чегарасида олдин турли эҳтиёжлар учун ажратилган барча участкалар чегараси кўрсатилади.


65. Сувни муҳофаза қилиш зонасининг ҳажмларини асословчи, иншоотнинг атроф муҳитига таъсири даражаси тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа техник-иқтисодий кўрсаткичлар тайёрланади. Иншоотларни қуриш. сувнинг ҳолатига, ҳудуднинг ободончилигига ва бошқаларга салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар, бинолар ва иншоотларни ёпиш ёки бузиб ташлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланади,


66. Сувни муҳофаза қилиш зонасини белгилаш бўйича маълумотлар комиссиянинг кўриб чиқиши учун тақдим этилади,

Материалларнинг комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

комиссия таркиби:

сувни муҳофаза қилиш зонасига киритилувчи ер участкаларига характеристика;

ер участкасидаги қурилишлар, иншоотлар, суғориш ва коллсктор-дренаж тармоқлари, кўп йиллик дарахтзорлар, уларнииг баланс қиймати;

сувни мҳофаза қилиш зонасини маъқуллаш тўғрисида комиссия хулосаси, атроф муҳитни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича тавсия этиладиган чора-тадбирлар, коммссиянинг ихтиёрига кура бошқа масалалар.


67. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг комиссия томонидан маъқулланган чегаралари:

туман ташкилотларига қарашли бўлган магистрал каналлар коллекторлар бўйича табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмитаси, давлат санитария назорати туман органлари, сув хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги органлари билан:

вилоят ташкилотларига қарашли бўлган дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, шунингдек, сув таъминоти ва минерал сув манбалари бўйича мазкур банднинг тўртинчи xатбошисида санаб ўтилган иншоотлардан ташқари. табиат муҳофазаси вилоят қўмитаси. давлат назорати вилоят органлари, сув хўжалиги ва қишлоқ, хўжалиги органлари билан;

ирмоғи Сурхондарё билан бирга Сирдарё. ирмоқлари Қорадарё, Норин ва Чирчиқ, Зарафшон билан бирга Сирдарё. шунингдек. минерал сув манбалари ва республика аҳамиятига эга бўлган бошқа даволаш курортлари ва санаторийлари буйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилди.

Балиқчилик саноати аҳамиятига эга бўлган иншоотларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари балиқчилик муҳофазаси органлари билан келишилади,

Дарёлар. сойлар. магистрал каналлар ва коллекторлар сувни муҳофаза қилиш зоналари чегаралари шаҳарлар ҳудуди бўйича ва қирғоқ бўйи минтақалари буйича ўтганда тегишли меъморчилик органлари билан келишилади.

Минерал сув манбалари ва бошқа маҳаллий аҳамиятга эга бўлган курортлар ва санаторий даволаш воситаларининг санитария муҳофазаси округлари касаба уюшмалари вилоят органлари билан, республика аҳамиятига эга бўлганлари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан келишилади;


68. Материаллар юборилган давлат назорати, табиат муҳофазаси назорати органлари, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар уларни 10 кун муддат ичида кўриб чиқадилар ва ўзларининг асосли хулосаларини берадилар.


69. Сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш буйича тасдиқлашга тақдим зтиладиган материаллар қуйидагиларни ўз ичига олиши кероак.

комиссиянинг муҳофаза зоналарини белгилаш туғрисидаги далолатномаси;

давлат ва. бошқа органларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарини келишганлик тўғрисидаги хулосаси,

режали-картография материал.


70. Сувни муҳофаза қилиш зоналари туман ташкилотларига қарашли бўлган магистрал каналлар ва коллекторлар, шунингдек, туман аҳамиятига эга бўлган сув таьминоти манбалари бўйича-туман бошқарув органлари томонидан:

магистрал каналлар, коллекторлар, ҳамда туман аҳамиятига эга бўлган сув хўжалиги объектлари бўйича туман ҳокимликлари томонидан;

дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари бўйича, мазкур банднинг тўртинчи хатбошида санаб ўтилган объектлардан ташқари  вилоят ҳокимликлари томонидан.

Тошкент шаҳри ва вилоят бўйсунишидаги шаҳарлар ҳудуди бўйича ўтувчи дарёлар, сойлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари тегишли ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.


71. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг тегишли тартибда тасдиқланган чегаралари натурада огохлантирувчи белгилар билан ифодаланади.


72. Бу ишларни олиб борган лойиҳа ташкилоти томонидан сувни муҳофаза қилиш зоналари тасдиқлангандан кейин иловага мувофиқ муҳофаза қилинадиган ҳудуднинг паспорти тайёрланади Муҳофаза қилинадиган ҳудуднинг паспартида иншоотнинг номи, белгиланган зоналар (минтақалар) ва бу зоналарда ердан фойдаланиш тартиби кўрсатилади Паспорт ва белгиланган зона (минтақа)лар чегараси акс эттирилган график материал илова қилинади.

Паспорт маҳаллий бошқарув органи раҳбари томнидан имзоланади ва хўжалик фаолияти тартибига риоя қилинишини назорат қилиш учун давлат назорати органларига ва бошқа манфаатдор органларга юборилади.


73. Сув иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ва уларга туташиб кетувчи ҳудудларда сувни ифлосланиш, булғаниш ва тугаб қолишлан муҳофаза қилишни, щунингдек. сув ҳолати ва тартиби яхшиланишини таьмимловчи қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

технологик чора-тадбирлар - улар саноат сув таьминотининг сув айланиши тизимлари, оқова сувларни тозалаш ва зарарсизлангириш иншоотлари қурилишига;

оқова сувлар қолдиқларидан халқ хўжалигида фойланган ҳолда утиллаштиришга;

оқова сувларни тозалаш ва зарарсизлантириш иншоотларининг барқарор ишлашини таьминловчи саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш иншоотларнинг технологик жараёнларини ташкил этишга, ифлос оқова сувлар ҳосил бўлишини истисно этувчи технологик жараёнларини ташкил этишга йўналтирилган бўлади;

Ўрмон-мелиоратив ва агротехник чора-тадбирлар - улар сув иншоатлари қирғоқларининг мустаҳтамланишини таъминлашга, уларни ўпирилишдан, ботқоққа айланищдан сақлашга, шунингдек, сув иншоотлари оқимининг табиий режими барқарорлашиши ва яхшиланишига қаратилган бўлади;

гидратехник чора-тадбирлар - улар сувдан фойдаланищда қулай шароитлрр яратишни таъминловчи гидротехник тизимлар ва иншоотлар барпо этишга, шунингдек, зарур ҳолларда дарё ва каналларнинг ўзанларини, ҳовуз, кўллар ва сув омборларининг тубларини зарарли балчиқ ва чўкиндилардан тозалашга қаратилган бўлади;

Санитария-техник чора-тадбирлар - улар сув иншоотларига ташланадиган оқова сувларни зарарсизлантириш ва ҳавфсизлантиришни таьминлашга , шунингдек, санитария муҳофазасига ва хўжалик фаолияти юритиладиган ҳудудни тузишга қаратилган бўлади;

ташкилий чора-тадбирлар сувнинг ҳолатига таъсир кўрсатувчи корхоналар. бинолар ва иншоотларни сувни муҳофаза қилиш зоналаридан кўчиришни ёки ёпишни назарда тутади;

атроф муҳитга қулай таьсир кўрсатиш учун ифлоснанувчи воситалардан фойдаланилмай кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш.


74. Янгидан кўрилаётган сув иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида бу чора-тадбирларни амалга ошириш харажатлари уларни қуриш қийматига тегишли бўлади.

Мавжуд сув иншоотларида сувни муҳофазаси қилиш зоналари белгиланиши муносабати билан ишлаб чиқилаётган ҳудуднинг ифлосланишини бартараф этиш бўйича технологик ва санитария-техника чора тадбирлари бу ифлосланиш манбалари ҳисобланган корхоналар муассасалар ва ташкилотлар шунингдек, фуқаролар маблағлари ҳисобидан бажарилади, улар бу кўрсатмаларни бажаришдан бош тортган тақдирда уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий, иқтисодий ва бошқа даъволар қўзғатилган.

Гидротехник маелиоратив, агротехник ва ташкилий чора-тадбирлар тегишли сув иншоотлари қарашли бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар маблағлари ҳисобидан бажарилади.


75. Ердан фойдаланиш режимига. хўжалик фаолиятига ва маэкур Низом билан белгиланган бошқа ҳатти-ҳаракатларга риоя этиш мажбурияти сувни муҳофаза қилиш зоналарида ердан фойдаланувчи ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга юклатилади.

белгиланган режимга риоя этишнинг давлат назорати маҳаллий бошқарув органлари, табиат муҳофазаси. санитария назорати давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Бевосита иншоотларда зоналар ва иншоотларни муҳофаза килишни назорат қилиш ва зарур чора-тадбирларни амалга ошириш сувни муҳофаза қилиш зоналари билан бирга иншоотларга қарашли бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари. идоралар бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда бажарилади.

Сувни муҳофаза қилиш режимига риоя қилиш устидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жамоат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан жамоат назорати ўрнатилиши мумкин.





ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси__________________вилояти

тумани ҳудудидаги сувни муҳофаза қилиш зонасининг

ПАСПОРТИ

________________________________________________________

(сувни муҳофаза қилиш зонаси чегараларини тасдиқлаган органнинг


мувофиқ________________________________________________

номи ҳужжатнинг тартиб рақами унинг номи)


илова қилинаётган график материалга мувофиқ чегараларда умумий майдони ______га бўлган______________________сувни муҳофаза қилиш зонаси белгиланган.

Сувни муҳофаза қилиш зонасининг ҳудуди сув кесимидан _________м масофада белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ваэирлар Маҳкамасининг 199 Йил " " даги -сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, шунингдек, ичимлик ва маиший сув таъминоти, даволаш ва маданий-соғломлаштириш мақсадларида ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари тўғрисидаги Низомга мувофиқ сувни муҳофаза қилиш зонасида қуйидагилар тақиқланади:

______________________________________________________

______________________________________________________

______________________________________________________

сувни муҳофаза қилиш зонасида қуйидаги биринчи навбатдаги чора-тадбирларни амалга ошириш мўлжалланади:

_____________________________________________________

_____________________________________________________


Колхозлар, совхозлар ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва фуқаролар сувни муҳофаза қилиш зонасида хўжалик фаолияти режимига риоя этилиши учун жавоб берадилар.



Давлат бошқарув органи (вилоят, шаҳар, туман)нинг раҳбари


Табиат муҳофазаси Бош давлат назоратчиси